Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Ҳужжат 19.12.2020 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
2. Ўзбекистон Республикасининг «Давлат божи тўғрисида»ги Қонуни (бундан буён матнда «Давлат божи тўғрисида»ги Қонун деб юритилади) 3-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, давлат божи деганда, юридик аҳамиятга молик ҳаракатларни амалга оширганлик ва (ёки) бундай ҳаракатлар учун ваколатли муассасалар ва (ёки) мансабдор шахслар томонидан ҳужжатлар берганлик учун ундириладиган мажбурий тўлов тушунилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
ИПК 139-моддасига кўра, суд буйруғини бериш тўғрисидаги ариза учун судга даъво билан умумий тартибда мурожаат қилганда низолашилаётган сумма асосида ҳисоблаб чиқилган ставканинг эллик фоизи миқдорида давлат божи тўланади.
7. Судлар шуни назарда тутиши лозимки, «Давлат божи тўғрисида»ги Қонун 19-моддаси биринчи қисмининг учинчи хатбошисига кўра, қарши даъво аризаларидан, шунингдек учинчи шахсларнинг ишга мустақил талаблар билан кириш ҳақидаги аризаларидан давлат божи умумий асосларда ундирилади.
10. Судга давлат божи тўланмаган даъво аризаси (ариза) келиб тушганда, судья қонун бўйича давлат божини тўлашдан озод қилинган шахслар рўйхатига даъвогар (аризачи) кириши ёки кирмаслигини текшириши шарт («Давлат божи тўғрисида»ги Қонуннинг 9-моддаси). Агар даъвогар (аризачи) қонунга кўра, давлат божини тўлашдан озод қилинмаган бўлса ва аризада уни тўлашни кечиктириш ҳақида илтимоснома мавжуд бўлмаса, шунингдек почта харажатлари тўланмаганда, судья тўланиши лозим бўлган давлат божи, почта харажатлари суммасини ҳамда ушбу камчилик бартараф қилингандан сўнг даъвогар (аризачи)нинг умумий тартибда такроран мурожаат қилиш ҳуқуқини кўрсатган ҳолда даъво аризасини (аризани) қайтариш тўғрисида ажрим чиқаради (ИПК 155-моддаси).
12. Судларга тушунтирилсинки, давлат божини қайтариш асослари «Давлат божи тўғрисида»ги Қонуннинг 18-моддасида назарда тутилган бўлиб, унинг маъносига кўра, давлат божи қонунда талаб қилинганидан ортиқча миқдорда тўланган бўлса, шу ортиқча тўланган қисми, бошқа ҳолларда эса тўлиқ ҳажмда қайтарилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Суд харажатларини тарафлар ўртасида тақсимлаш ва уларни давлат фойдасига ундириш ИПК 118-моддаси билан тартибга солинади. Шу сабабли суд муҳокамаси жараёнида суд (судья) суд харажатлари билан боғлиқ ҳолатларни текшириши, бу ҳолатлар бўйича ҳал қилув қарорининг асослантирувчи қисмида тегишли хулосалар қилиши ва, нафақат ундирувга бўлган ҳуқуқни, балки иш бўйича тарафдан (тарафлардан) ундирилиши лозим бўлган аниқ суммани белгилаши ҳамда шу суммани ҳал қилув қарорининг (ажримнинг, қарорнинг) хулоса қисмида кўрсатиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
19. ИПК 189-моддасига кўра, суд харажатлари масаласига доир қўшимча ҳал қилув қарори фақат, бу масала ҳал қилув қарори чиқариш вақтида ечилмаган ҳолдагина чиқарилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
21. Судлар шуни назарда тутиши лозимки, «Давлат божи тўғрисида»ги Қонун 9-моддасининг биринчи қисмида кўрсатилган шахслар (2, 20, 21-бандларида кўрсатилган шахслардан ташқари) суд ҳужжатлари устидан апелляция, кассация, назорат шикояти билан мурожаат қилганда давлат божидан озод этилган.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси