Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?
Авторизация қилиш
Рўйхатдан ўтиш
Ру
O'z
Ўз|Ру
Асосий реквизитлар
Кодификация
Қайта кўриб чиқилган ҳужжатлар
Ҳужжатни қайта кўриб чиқишга асос бўлган ҳужжатлар
Корреспондентлар
Респондентлар
Жорий версия
22.02.2021
25.06.1997
Ҳаммаси
Кейинги таҳрирга ҳавола
Олдинги таҳрирга ҳавола
АПК бўйича индекслаш
ҚСУК бўйича индекслаш
ТТР бўйича индекслаш
ҚМҚ бўйича индекслаш
Ўзгартиришлар манбаси
Расмий нашр манбаси
Шарҳ
320-сон 25.06.1997
×
×
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРОКУРАТУРАСИ ТУЗИЛМАСИДА СУДЛАР ТОМОНИДАН ХЎЖАЛИК ИШЛАРИНИ КЎРИБ ЧИҚИШДА ПРОКУРОРНИНГ ВАКОЛАТЛАРИНИ ТАЪМИНЛАШ БЎЛИМИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
ИЛОВА
Тузилма ва штатдаги ходимлар сони
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
[
ОКОЗ:
1.
18.00.00.00 Прокуратура. Адвокатура. Нотариат. Юридик хизмат. Адлия органлари. ФҲДЁ органлари / 18.01.00.00 Прокуратура / 18.01.02.00 Прокуратуранинг тизими ва ташкилий тузилмаси]
[
ТСЗ:
1.
Одил судлов. Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Адлия / Прокуратура]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРОКУРАТУРАСИ ТУЗИЛМАСИДА СУДЛАР ТОМОНИДАН ХЎЖАЛИК ИШЛАРИНИ КЎРИБ ЧИҚИШДА ПРОКУРОРНИНГ ВАКОЛАТЛАРИНИ ТАЪМИНЛАШ БЎЛИМИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги
қарорига
асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси судлари томонидан кўриб чиқилаётган хўжалик ишлари сонининг ўсиши муносабати билан, уларни кўриб чиқишда прокурор ваколатларини тўлароқ ва самарали таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Прокуратураси тузилмасида судлар томонидан хўжалик ишларини кўриб чиқишда прокурор ваколатларини таъминлаш бўлими ташкил этилсин.
2. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар прокуратуралари, Ўзбекистон транспорт прокуратураси штатларига судлар томонидан хўжалик ишларини кўриб чиқишда прокурор ваколатларини таъминлаш бўйича тегишли штат бирликлари киритилсин.
3. Судлар томонидан хўжалик ишларини кўриб чиқишда прокурор ваколатларини таъминлаш бўлими ва тегишли бўлинмаларнинг тузилмаси ва штатдаги ходимлари сони
иловага
мувофиқ тасдиқлансин.
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Прокуратурасини унинг тузилмаси ўзгариши муносабати билан маблағ билан таъминласин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1997 йил 25 июнь,
320-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 25 июндаги 320-сон
қарорига
ИЛОВА
Тузилма ва штатдаги ходимлар сони
Ўзбекистон Республикаси Прокуратураси марказий аппарати ҳузуридаги судлар томонидан хўжалик ишларини кўриб чиқишда прокурор ваколатларини таъминлаш бўлими
Прокуратура бўлими бошлиғи
— 1
Бўлим бошлиғи ўринбосари
— 1
Бўлимнинг катта прокурори
— 1
Бўлим прокурори
— 3
Бўлим инспектори
— 1
Жами:
— 7
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар прокуратураларида ва Ўзбекистон транспорт прокуратурасида тегишли тузилма ва штатдаги ходимлари сони 1 нафардан иборат бўлган бўлинма ташкил этилади.
×
×