Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Ҳужжат 20.04.2021 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
2. ИПК 259-моддасига мувофиқ, апелляция инстанцияси судида иш юритиш:
3. Судларга тушунтирилсинки, ИПК 50-моддаси биринчи қисмига мувофиқ, давлат органлари ва бошқа шахслар (масалан, Савдо-саноат палатаси, фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари ва ҳ.к.) даъво улар томонидан берилган ҳолдагина суд ҳужжати устидан апелляция тартибида шикоят бериши мумкин, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил бундан мустасно.
Судларга тушунтирилсинки, апелляция шикояти (протести) бериш муддатини ҳисоблаш ҳал қилув қарори қабул қилинган санадан кейинги кундан бошланади (ИПК 119-моддаси). Бунда ИПК 262-моддаси олтинчи қисмига мувофиқ, ишда иштирок этишга жалб қилинмаган, аммо ҳуқуқлари ва мажбуриятлари тўғрисида суд ҳал қилув қарори қабул қилган шахслар, шунингдек, суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинмаган ишда иштирок этувчи шахслар учун апелляция шикояти (протести) бериш муддати уларга ҳал қилув қарори қабул қилинганлиги ҳақида маълум бўлган кундан эътиборан ҳисобланади.
5. ИПК 259-моддасида кўрсатилган шахслар ИПК 189-моддасига мувофиқ, қабул қилинган қўшимча ҳал қилув қарорига ҳам апелляция шикояти (протести) беришга ҳақлидир.
ИПК 189-моддаси бешинчи ва олтинчи қисмлари мазмунига кўра, қўшимча ҳал қилув қарори устидан апелляция шикояти (протести) бериш муддати ҳам асосий ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан ҳисобланади.
7. ИПК 262-моддаси учинчи қисмига кўра, апелляция шикоятини (протестини) бериш муддати ўтказиб юборилган тақдирда, у шикоят (протест) берган шахснинг илтимосномасига кўра, апелляция инстанцияси суди томонидан тикланиши мумкин. Илтимосномада муддат ўтказиб юборилишининг сабаблари кўрсатилиши лозим. Бунда судга шикоят (протест) билан ўз вақтида мурожаат қилишга объектив равишда тўсқинлик қилган ҳолатлар узрли сабаблар деб ҳисобланиши мумкин.
ИПК 262-моддаси учинчи қисмида белгиланган икки ойлик муддат ўтказиб юборилганидан кейин берилган апелляция шикоятини (протестини) ўтказиб юборилган муддатини тиклаш ҳақидаги илтимоснома рад этилиши, муддат бузилиб берилган апелляция шикоятини (протестини) қабул қилиш эса, рад этилиши лозим (ИПК 268-моддаси биринчи қисми 4-банди). Ўтказиб юборилган муддатни тиклаш тўғрисида илтимоснома мавжуд бўлмаганда ҳам шикоятни (протестни) қабул қилиш шу асослар бўйича рад этилади.
Қайд этилган талабларга риоя этмаслик шикоятни ИПК 269-моддаси биринчи қисми 11, 2 ва 3-бандларига, протестни эса ИПК 269-моддаси биринчи қисми 11 ва 2-бандларига асосан қайтариш учун асос бўлади.
11. Судлар шуни эътиборга олиши керакки, ИПК 269-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган апелляция шикоятини (протестини) қайтариш асосларининг рўйхати тугал бўлиб, кенгайтирилган тарзда талқин қилинишига йўл қўйилмайди.
13. Судларга тушунтирилсинки, давлат органлари ва бошқа шахсларнинг апелляция шикоятини қабул қилиш, агар у улар томонидан судга даъво тақдим этилмасдан берилган бўлса, ИПК 268-моддаси биринчи қисми 1-бандига асосан рад этилади, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил бундан мустасно.
қонуний кучга кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги аризани иш юритишга қабул қилиш (ИПК 330-моддаси) ҳақидаги ажримлари устидан апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин эмас.
Қонунга кўра, биринчи инстанция судининг суд буйруғи (ИПК 143-моддаси) ва ижро варақаси (ИПК 336-моддаси) устидан ҳам апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин эмас.
18. Судларга тушунтирилсинки, апелляция шикояти (протести) юзасидан ИПК 270-моддаси биринчи қисмида белгиланган муддат ўтганидан кейин, аммо апелляция шикояти (протести) бўйича қарор қабул қилингунга қадар келиб тушган ёзма фикр суд томонидан қабул қилиниши ва унга тегишли баҳо берилиши лозим.
19. Апелляция шикояти билан бирга ИПК 271-моддаси биринчи қисмига мувофиқ, берилган ҳал қилув қарорининг ижросини тўхтатиб туриш ҳақидаги илтимоснома апелляция шикоятини иш юритишга қабул қилиш тўғрисидаги масалани ҳал қилиш пайтида судья томонидан якка тартибда, агар илтимоснома апелляция шикояти иш юритишга қабул қилингандан кейин берилган бўлса, ишда иштирок этувчи шахсларни хабардор қилмасдан судлов ҳайъати томонидан кўриб чиқилади.
20. Судлар шуни эътиборга олиши лозимки, ИПК 101-моддасида назарда тутилган ҳолларда суд иш юритишни тўхтатиб туришга мажбур.
ИПК 102-моддасида қайд этилган асослар мавжуд бўлганда, иш юритишни тўхтатиб туриш масаласи суд томонидан ишнинг муайян ҳолатларидан келиб чиқиб ҳал этилади.
ИПК 101-моддаси биринчи қисми 1-бандида белгиланган нормани қўллашда шуни назарда тутиш керакки, ушбу ишни конституциявий, фуқаролик, жиноят, маъмурий ёки иқтисодий суд ишларини юритиш тартибида кўрилаётган бошқа иш ёки масала бўйича қаpop қабул қилингунига қадар кўриш мумкин бўлмаганда, апелляция инстанцияси суди иш юритишни тўхтатиб туришга мажбур. Агар кўрсатилган ҳолатлар мазкур ишни кўришга тўсқинлик қилмаса, иш юритишни тўхтатиб туриш мумкин эмас.
24. ИПК 273-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ, агар апелляция шикоятида (протестида) биринчи инстанция суди томонидан кўриб чиқиш предмети бўлмаган янги талаблар билдирилган бўлса, апелляция инстанцияси суди шикоятнинг (протестнинг) бу талабларга тааллуқли қисми бўйича иш юритишни тугатади.
25. Апелляция инстанцияси суди ишни суд мажлисида ИПК 34-бобида белгиланган хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда биринчи инстанция судида ишни кўриш қоидалари бўйича кўриб чиқади.
Апелляция инстанцияси судида, хусусан, бошқа жавобгарни ишда иштирок этиш учун жалб қилиш (ИПК 44-моддаси), ишга дахлдор бўлмаган жавобгарни алмаштириш (ИПК 45-моддаси), учинчи шахсларни ишда иштирок этишга жалб қилиш (ИПК 47, 48-моддалари), даъвонинг предмети ёки асосини ўзгартириш, даъво талаблари миқдорини ўзгартириш (ИПК 157-моддаси), ишларни битта иш юритишга бирлаштириш (ИПК 158-моддаси), талабларнинг бир қисмини алоҳида иш юритишга ажратиш (ИПК 159-моддаси), қарши даъво тақдим этиш (ИПК 161-моддаси), шунингдек, қонунда фақат биринчи инстанция учун белгиланган бошқа қоидалар қўлланилмайди.
Даъвонинг предмети ёки асосини ўзгартириш, даъво талаблари миқдорини ўзгартириш тўғрисидаги аризани (ИПК 157-моддаси), шунингдек, қарши даъво аризасини (ИПК 160-моддаси) биринчи инстанция суди томонидан иш юритишга асоссиз қабул қилинмаганлиги ҳал қилув қарорини бекор қилиш учун асос бўлади.
27. Судлар шуни инобатга олиши лозимки, апелляция шикояти (протести) ИПК 277-моддаси биринчи қисмида белгиланган муддатларда кўриб чиқилиши лозим.
ИПК 171-моддаси талабидан келиб чиқиб, фақат ушбу нормада белгиланган асослар мавжуд бўлган ҳолларда апелляция шикояти (протести) бўйича суд муҳокамаси ўн кундан кўп бўлмаган муддатга қолдирилиши мумкин. Шуни эътиборга олиш лозимки, суд муҳокамасини кейинга қолдиришлар сони уч мартадан ошмаслиги лозим.
28. Судлар ИПК 278-моддаси 5-бандини қўллашда шуни инобатга олиши лозимки, суд томонидан ишда иштирок этишга жалб қилинмаган шахсларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисида ҳал қилув қарори қабул қилинган бўлсагина, ушбу асос бўйича ишни янгидан кўриш учун юборишга йўл қўйилади.
29. Апелляция инстанцияси суди шунга эътибор қаратиши зарурки, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш асослари ИПК 279-моддасида белгиланган. Бунда судлар шуни инобатга олиши лозимки, биринчи инстанция суди томонидан ўз кучини йўқотган қонун ҳужжатларининг қўлланилганлиги ҳам моддий ҳуқуқ нормаларининг нотўғри қўлланилиши деб баҳоланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси