Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?
Авторизация қилиш
Рўйхатдан ўтиш
Ру
O'z
Ўз|Ру
Асосий реквизитлар
Кодификация
Қайта кўриб чиқилган ҳужжатлар
Ҳужжатни қайта кўриб чиқишга асос бўлган ҳужжатлар
Корреспондентлар
Респондентлар
Жорий версия
22.02.2021
26.05.1997
Ҳаммаси
Кейинги таҳрирга ҳавола
Олдинги таҳрирга ҳавола
АПК бўйича индекслаш
ҚСУК бўйича индекслаш
ТТР бўйича индекслаш
ҚМҚ бўйича индекслаш
Ўзгартиришлар манбаси
Расмий нашр манбаси
Шарҳ
263-сон 26.05.1997
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
[
ОКОЗ:
1.
09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.17.00 Қишлоқ хўжалигидаги шартномалар / 09.14.17.03 Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларини моддий-техник жиҳатдан таъминлаш]
[
ТСЗ:
1.
Иқтисодиёт / Қишлоқ хўжалиги]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
КЎЧАТ ҚИЛИБ ЭКИШ ТЕХНОЛОГИЯСИ БЎЙИЧА ШОЛИ ЕТИШТИРИШ УЧУН ТЕХНИКА ХАРИД ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА
[Кўчирма]
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги
қарорига
асосан ўз кучини йўқотган.
Шоли етиштиришда кўчат қилиб экиш технолгиясини жорий қилиш, хўжаликларни зарур техника ва асбоб-ускуналар билан таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш марказининг кўчат қилиб экиш технологияси бўйича шоли етиштириш учун иловага
*
мувофиқ техника харид қилиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
* Илова берилмайди
2. «Ўздонмаҳсулот» давлат корпорацияси «Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш» давлат-кооператив қўмитасига 1997 йил ҳосили учун шоли экувчи хўжаликларга ажратиладиган авансдан кўчат қилиб экиш технологияси бўйича шоли етиштириш учун техника ва асбоб-ускуналар харид қилишга 1,8 млн АҚШ долларига тенг маблағ ажратсин.
4. «Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш» давлат-кооператив қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги билан биргаликда ўн кун муддатда кўчат қилиб экиш техникаси ва асбоб-ускуналарини етказиб беришга контрактни ишлаб чиқсин ва тузсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги:
икки ҳафта муддатда кўчат қилиб экиш технолгияси бўйича шоли етиштирувчи хўжаликларни белгиласин ҳамда ушбу мақсадлар учун харид қилинадиган техникани тақсимласин;
«Ўздонмаҳсулот» давлат корпорацияси билан биргаликда етказиб берилган техника учун хўжаликлар билан ўзаро ҳисоб-китоб қилишни таъминласин.
6. Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази икки ҳафта муддатда кўчат қилиб экиш усули бўйича шоли етиштиришга оид услубий тавсияномаларни ишлаб чиқсин ва хўжаликларга етказсин, мутахассислар ва механизаторларни ўқитишни ташкил этсин.
7. «Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг» компанияси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш» давлат-кооператив қўмитаси ва Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази билан биргаликда 1997 йил охирига қадар республикада кўчат қилиб экиш технологияси бўйича шоли етиштириш учун техника ишлаб чиқариш борасида Кореа томони билан ҳамкорликда қўшма корхона ташкил этиш тўғрисидаги масалани ишлаб чиқсин.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И. Муҳитдинов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1997 йил 26 май,
263-сон
×
×