Кўрсатиб ўтилган Низомни қўллашга доир тушунтиришлар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан берилади.
Ушбу банднинг еттинчи хатбошида назарда тутилган ҳужжатларни техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга тегишли деб топиш Адлия вазирлиги томонидан амалга оширилади.
16. Агар меъёрий ҳужжат Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига зид бўлса, мазкур Низомнинг II бўлими талабларига жавоб бермаса, ёхуд манфаатдор органлар билан келишиш мажбурий ҳисобланганда бундай органлар билан келишилмаган бўлса, меъёрий ҳужжатни рўйхатдан ўтказиш рад этилиши мумкин.