Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат хизматлари кўрсатиш инфратузилмасини такомиллаштириш ва аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 24 июлдаги ПФ-6269-сон Фармонига мувофиқ «Автомобиль тарихи» маълумотларини (давлат рўйхатидан ўтказилган сана, босиб ўтган масофаси, фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар тузилганлиги, йўл-транспорт ҳодисаси содир этилганлиги ва бошқалар ҳақида) автомототранспорт воситаларига берилган рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиси орқали шартномавий асосда Давлат хизматлари маркази ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали аниқлаш давлат хизматини кўрсатиш йўлга қўйилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
9. Ушбу қарорнинг 4-бандида назарда тутилган манфаатдор вазирликлар ва идоралар:
1. Ушбу Маъмурий регламент (кейинги ўринларда — Регламент) жисмоний ва юридик шахсларга (кейинги ўринларда — ариза берувчи) мазкур Регламентнинг 3-бандида назарда тутилган «Автомобиль тарихи» маълумотларини тақдим этиш бўйича давлат хизматларини (кейинги ўринларда — давлат хизмати) кўрсатиш тартибини белгилайди.
6. Давлат хизмати ушбу Регламентга 1-иловага мувофиқ схема асосида кўрсатилади.
16. Ваколатли орган сўровнома тушган вақтдан бошлаб реал вақт режимида ушбу Регламентга 3-иловага мувофиқ QR-код (матрик штрихли код) қўйилган «Автомобиль тарихи» ҳақидаги маълумотномани автоматик равишда расмийлаштиради ҳамда уни тегишли Марказга (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ариза берувчига (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали электрон равишда юборади.

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Ариза берувчи

1. Маълумотномани олиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат қилади ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП)дан рўйхатдан ўтади.

2. Хизмат кўрсатиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи миқдорида йиғим тўлайди.

Хоҳишига кўра

2-босқич

1. Давлат хизматлари маркази

2. ЯИДХП

3. Веб-сайтлар, ёки уларнинг иловалари

Сўровномани ваколатли органга юборади.

1. Сўровнома тўлдирилгандан сўнг реал вақт режимида

2. Автоматик тарзда

3-босқич

Маълумотномани тақдим этувчи органлар

Давлат хизматлари агентлиги

1. Маълумотномани расмийлаш-тириш учун ваколатли органга юборади.

2. QR-код (матрик штрихли код) қўйилган маълумотномани расмийлаштириш уни Давлат хизматлари марказига ёки ариза берувчига ЯИДХП ёхуд веб-сайт орқали электрон равишда юборади.

Реал вақт режимида

4-босқич

Давлат хизматлари маркази

Маълумотнома тушганидан сўнг уни ариза берувчига электрон ёки қоғоз кўринишида тақдим этади.

1. Реал вақт режимида

2. Ариза берувчининг сўровига асосан

___________________
(сана)

____________________

(рақам ёки мълумот)

«Автомобиль тарихи» ҳақидаги
МАЪЛУМОТНОМА*

I. Автотранспорт воситасининг агрегат маълумотлари:
1. Давлат рақами белгиси

2. Давлат рўйхатидан ўтказилган сана

3. Русуми/модели
4. Ишлаб чиқарилган йили
5. Тури
6. Кузов/шасси рақами
7.Тўла вазни
8. Юксиз вазни
9. Двигатель рақами
10. Двигатель қуввати
11. Ёнилғи тури
12. Ранги
13. Ўтирадиган жойлар сони
14. Босиб ўтган масофаси: (ҳар бир техник кўрикдаги маълумотлар санаси билан алоҳида кўрсатилади)
15. Алоҳида белгилари (мавжуд бўлса)
16. Ўзгарган агрегат маълумотлари (мавжуд бўлса)**
II. Фуқаролик-ҳуқуқий шартнома (битим)лар тузилганлиги (мавжуд бўлса):

1. Шартнома (битим) тури (ишончнома, ижара, ҳадя, олди-сотди шартномаси, мерос ва ҳоказолар) шахсий маълумотлар кўрсатилмаган ҳолда

2. Шартнома (битим) тузилган сана ва муддати;
3. Шартнома (битим) ҳолати (фаол, бекор бўлган)
III. Содир этилган йўл-транспорт ҳодисалари тўғрисида маълумот (мавжуд бўлса)
1. Йўл-транспорт ҳодисаси фотосурати (мавжуд бўлса)
2. Йўл-транспорт ҳодисаси содир этилган сана ва жой

3. Йўл-транспорт ҳодисасини қайд қилган орган (ЙҲХБ ёки суғурта ташкилоти) маълумотлари

IV. Автотранспорт воситаси иштирокида содир этилган қоидабузарликлар
1. Қоидабузарлик тури

2. Жарима миқдори ва унинг тўланган ёки тўланмаганлиги тўғрисида маълумот

V. Автотранспорт воситасига нисбатан тақиқ мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумот

1. Тақиқ қўйган ваколатли орган
2. Тақиқ қўйилган сана
3. Тақиқ қўйиш сабаби
4. Тақиқ ҳолати
VI. Автотранспорт воситасининг гаровда эканлиги ҳақидаги маълумот
1. Гаровга олган ваколатли орган
2. Гаровга олинган сана
3. Гаровга олиш сабаби
4. Гаров ҳолати

VII. Автотранспорт воситасига йўловчи ташиш учун лицензия варақаси расмийлаштирилганлиги ҳақидаги маълумот

1. Лицензия варақаси тури
2. Лицензия варақаси берилган вақт ва муддати
VIII. Божхона расмийлаштирувига оид маълумотлар

Автотранспорт воситаси божхона расмийлаштирувидан ўтган сана тўғрисидаги маълумотлар


Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси