Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
Ички ишлар органларида хизматга номзодларни танлаб олиш тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида

Ички ишлар органларида хизматга номзодларни танлаб олиш тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги ЙЎРИҚНОМА

1-боб. Умумий қоидалар

2-боб. Танлов тадбирларини ташкиллаштириш

3-боб. Номзодларни дастлабки ўрганиш

4-боб. Номзодларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш

5-боб. Номзодларнинг интеллектуал ривожланганлик даражаси ва психоэмоционал барқарорлигини баҳолаш

6-боб. Якуний суҳбат ўтказиш

7-боб. Якуний қоида

1-ИЛОВА
Ички ишлар органларига хизматга танловларсиз қабул қилинадиган тор ихтисослик бўйича мутахассисликлар ва лавозимлар РЎЙХАТИ

2-ИЛОВА
Ички ишлар органларига хизматга қабул қилиш учун алоҳида мутахассислик талаб этиладиган лавозимлар РЎЙХАТИ *

3-ИЛОВА
Ички ишлар органларининг ўттиз ёшдан катта фуқаролар қабул қилиниши мумкин бўлган бўлинмалари ва лавозимлари РЎЙХАТИ

4-ИЛОВА
Ички ишлар органларига хизматга қабул қилишда алоҳида антропометрик параметрлар белгиланадиган бўлинмалар ва лавозимлар РЎЙХАТИ

6-ИЛОВА
Ички ишлар органларидаги хизматга номзодларни танлаб олиш тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича қабул комиссиясининг намунавий ТАРКИБИ

7-ИЛОВА
Номзодни дастлабки ўрганиш ВАРАҚАСИ

8-ИЛОВА
Номзодларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини БАҲОЛАШ МЕЗОНЛАРИ

9-ИЛОВА
Номзодларнинг жисмоний тайёргарлик даражаси натижалари бўйича ҚАЙДНОМА

10-ИЛОВА
Психологик тест натижаларини ҳисоблаш ЖАДВАЛИ

11-ИЛОВА
Психологик тест синовлари натижалари бўйича ҚАЙДНОМА

Танлов натижалари бўйича ҚАЙДНОМА

Ҳужжат кучини йўқотган 07.12.2023
 LexUZ шарҳи
б) мазкур Йўриқноманинг 1-иловасида келтирилган рўйхатга мувофиқ ички ишлар органларининг тор ихтисослик бўйича мутахассисликлар талаб этиладиган айрим лавозимларига тегишли тор ихтисослик бўйича мутахассисликка эга бўлган номзодлар танловсиз қабул қилинади;
в) мазкур Йўриқноманинг 2-иловасида келтирилган рўйхатга мувофиқ ички ишлар органларининг алоҳида мутахассислик талаб этиладиган лавозимларига ушбу мутахассисликка эга бўлган номзодларгина танлов асосида (бундан мазкур Йўриқноманинг 1-иловасидаги рўйхатга мувофиқ тор ихтисослик бўйича мутахассисликлар талаб этиладиган лавозимлар учун номзодлар мустасно) қабул қилинади;
г) мазкур Йўриқноманинг 3-иловасида келтирилган рўйхатга мувофиқ ички ишлар органларининг айрим бўлинмалари ва лавозимларига ўттиз ёшдан катта бўлган фуқаролар қабул қилиниши мумкин;
(3-банднинг «д» кичик банди бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2022 йил 24 октябрдаги 450-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3352-1, 11.11.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.11.2022 й., 10/22/3352-1/1013-сон)
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 январдаги 23-сон қарори билан тасдиқланган Аҳолининг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш бўйича спорт синовларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга асосан, ёш кўрсаткичларидан келиб чиқиб, аҳолининг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш бўйича спорт синовларининг махсус талабларини муваффақиятли бажарган (1, 2 ва 3-ўрин ғолиблари) фуқаролар бир йил мобайнида танловнинг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш босқичидан озод қилинади ҳамда уларга ушбу босқич бўйича максимал балл берилади.
Мазкур Йўриқноманинг 4-иловасида келтирилган рўйхатга мувофиқ Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ва Жамоат тартибини сақлаш бўлинмаларининг айрим лавозимларига номзодлар бўйининг баландлиги алоҳида антропометрик параметрларга жавоб бериши талаб этилади.
18. Дастлабки ўрганиш учун ҳозир бўлган номзодларнинг Низомда белгиланган умумий талаблар ва мазкур Йўриқноманинг 5-бандида назарда тутилган талабларга жавоб беришини аниқлаш мақсадида дастлабки ўрганиш бўйича кичик комиссия (бундан буён мазкур бобда кичик комиссия деб юритилади) томонидан номзодлар тақдим қилган ҳужжатлар ўрганиб чиқилади ҳамда уларнинг бўйи ўлчанади.
Ўрганиш натижалари бўйича барча номзодларга мазкур Йўриқноманинг 7-иловасига мувофиқ шаклдаги дастлабки ўрганиш варақаси расмийлаштирилади ва номзодларга имзолатган ҳолда таништирилади.
(31-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2022 йил 24 октябрдаги 450-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3352-1, 11.11.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.11.2022 й., 10/22/3352-1/1013-сон)
(37-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2022 йил 24 октябрдаги 450-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3352-1, 11.11.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.11.2022 й., 10/22/3352-1/1013-сон)
42. Номзодларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш мазкур Йўриқноманинг 8-иловасига мувофиқ амалга оширилади. Бунда, номзодга ҳар бир машқни бажарганлик учун балл берилади. Умумий тўпланиши мумкин бўлган максимал балл — 30 баллни ташкил этади.
62. Номзоднинг психологик тест саволларига берган жавоблари 2 кун ичида мазкур Йўриқноманинг 10-иловасига мувофиқ Психологик тест натижаларини ҳисоблаш жадвали асосида кичик комиссия аъзолари томонидан ҳисоблаб чиқилади.
Қабул комиссияси котиби томонидан номзодларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш ва якуний суҳбат тадбирларида тўплаган баллари умумлаштирилиб, мазкур Йўриқноманинг 12-иловасига мувофиқ шаклда Танлов натижалари бўйича қайднома (бундан буён матнда қайднома деб юритилади) расмийлаштирилади. Умумлаштирилгандаги максимал балл — 60 баллни ташкил этади.

Лавозим номи

Мутахассислик номи

(таълим соҳаси ва таълим йўналиши)

Ахборот технологиялари, алоқа ва ахборотни ҳимоялаш, ривожлантириш ҳамда компьютерлаштирилган бўлинмалари бўйича

бошқарма, марказ, бўлим (бўлинма) бошлиғи ва ўринбосарлари, бош мутахассис, етакчи мутахассис, ўта муҳим ишлар бўйича тезкор вакил, катта тезкор вакил, катта мутахассис-муҳандис, катта инспектор, муҳандис, кичик инспектор, кичик мутахассис, оператор.

компьютер технологиялари ва информатика таълим соҳаси; алоқа ва ахборотлаштириш, телекоммуникация технологиялари таълим соҳаси (почта алоқаси технологияси, ахборотлаштириш ва кутубхонашунослик таълим йўналишлари бундан мустасно).

Киберхавфсизлик бўлинмалари бўйича

Марказ бошлиғи, ўринбосари ва бўлим бошлиғи, бош мутахассис, мутахассис, ўта муҳим ишлар бўйича тезкор вакил, катта тезкор вакил.

ахборот-коммуникация технологиялари таълим соҳаси (тиббиётда компьютер тизимлари телевизион технологиялар, аудиовизуал технологиялар, телестудия тизимлари ва иловалари, ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида иқтисодиёт ва менежмент, почта алоқаси технологияси, телевидение, радиоалоқа ва радиоэшиттириш, аудио-видео технологиялар, махсус ёритиш технологиялари таълим йўналишлари бундан мустасно);

таълимда ахборот технологиялари; интеллектуал мулк ва ахборот технологиялари ҳуқуқи;

электроника;

микроэлектроника;

математик инжиниринг;

электроника ва электрон техникаси (тармоқлар бўйича) мутахассисликлари;

технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришни автоматлаштириш ва бошқариш (тармоқлар бўйича);

мехатроника ва робототехника;

интеллектуал муҳандислик тизимлари (тармоқлар ва соҳалар бўйича);

технологик жараёнларни бошқаришнинг ахборот-коммуникация тизимлари, электрон аппаратуралар ишлаб чиқариш технологияси;

амалий космик технологиялар;

дронларни лойиҳалаш ва эксплуатация қилиш таълим йўналишлари.

Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бўлинмалари бўйича

бошқарма бошлиғи ва ўринбосари, бўлим (бўлинма), марказ, ахборот хизмати бошлиғи, матбуот котиби, бош режиссёр, продюсер, мутахассис инспектор, муҳаррир, муҳаррир ўринбосарлари, муҳим топшириқлар бўйича инспектор, (катта) мутахассис, етакчи мутахассис-муҳаррир, мутахассис-мухбир, мухбир, оператор, кичик инспектор.

журналистика (фаолият турлари бўйича) таълим йўналиши;

компьютер технологиялари ва информатика таълим соҳаси;

режиссёрлик таълим йўналиши.

Халқаро ҳамкорлик бўлинмалари бўйича

бошқарма бошлиғи ва ўринбосари, бўлим (бўлинма) бошлиғи, бош инспектор, муҳим топшириқлар бўйича инспектор.

жаҳон сиёсати (минтақалар бўйича) таълим йўналиши;

шарқ фалсафаси ва маданияти таълим йўналиши;

халқаро журналистика (фаолият турлари бўйича) мутахассислиги;

халқаро ҳуқуқ мутахассислиги.

Назорат-тафтиш инспекциялари бўйича

бошқарма бошлиғи ва ўринбосари, бўлим бошлиғи, бош тафтишчи, катта тафтишчи, тафтишчи.

иқтисодий таълим соҳаси.

Молия-иқтисод бўлинмалари бўйича

бошқарма бошлиғи ва ўринбосарлари, бўлим (бўлинма) бошлиғи, бош инспектор, муҳандис, мутахассис, муҳандис-иқтисодчи, етакчи мутахассис, бухгалтер, ғазначи, иқтисодчи.

иқтисодий таълим соҳаси.

Капитал қурилиш ва таъмирлаш бўлинмалари бўйича

бошқарма бошлиғи ва ўринбосари, бўлим (бўлинма) бошлиғи, бош мутахассис.

иқтисодий таълим соҳаси;

архитектура ва қурилиш таълим соҳаси;

геодезия, картография ва кадастр таълим соҳаси.

Хўжалик бўлинмалари бўйича

бошқарма бошлиғи ва ўринбосари, бўлим бошлиғи, бош муҳандис, катта муҳандис-энергетик, катта муҳандис-иқтисодчи, катта мутахассис-зоотехник, катта инспектор-муҳандис, катта муҳандис, инспектор-муҳандис.

иқтисодий таълим соҳаси;

архитектура ва қурилиш таълими соҳаси.

Моддий техника таъминоти бўлинмалари бўйича

бошқарма бошлиғи ва ўринбосари, бўлим (бўлинма, хизмат) бошлиғи ва ўринбосари, бош муҳандис, муҳандис, бош мутахассис, етакчи мутахассис.

молия мутахассислиги;

материалшунослик ва янги материаллар технологияси (тармоқлар бўйича) таълим йўналиши;

ер усти транспорт тизимлари ва уларнинг эксплуатацияси (транспорт турлари бўйича) таълим йўналиши;

метрология, стандартлаштириш ва маҳсулот сифати менежменти (тармоқлар бўйича) таълим йўналиши;

озиқ-овқат хавфсизлиги мутахассислиги;

тўқимачилик ва енгил саноат машиналари ҳамда аппаратлари мутахассислиги;

тўқимачилик ва енгил саноат маҳсулотлари материалшунослиги, экспертизаси ва сифат назорати мутахассислиги.

Тиббиёт бўлинмалари бўйича

бошқарма, бўлим, ҳарбий-тиббий комиссия раиси, стоматологик поликлиника, лаборатория, госпиталь, санаторий, (бош) марказ, касалхона бошлиқлари, ўринбосарлари;

бош шифокор (ўринбосари);

фармацевт-провизор, дорихона бошлиғи, тиббий омборхона бошлиғи, амбулатория бошлиғи, фармацевт ассистенти, лаборант, тиббий рўйхатчи, фельдшер, тиббий ҳамшира, шифокор-эпидемиолог ёрдамчиси, санитария шифокори ёрдамчиси

соғлиқни сақлаш таълим соҳаси.

Ахлоқий-психологик таъминлаш бўлинмалари бўйича

бўлинма бошлиғи, бош психолог, етакчи мутахассис-психолог, етакчи мутахассис-психолог-полиграфолог, катта психолог, катта психолог-полиграфолог, криминалист-психолог, психолог, профилактика хизматининг инспектор-психологлари.

педагогика ва психология мутахассислиги;

социология ва психология таълим соҳасининг психология таълим йўналиши.

Кинология хизмати бўйича

бўлим бошлиғи, лаборатория, ветеринария хизмати бошлиғи, бўлинма бошлиғи, ўқитувчи.

ветеринария таълим соҳаси;

қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги таълим соҳасининг зоотехника йўналиши.

ветеринар-шифокор.

ветеринария таълим соҳаси.

кичик инструктор-кинолог, инспектор-кинолог;

кинолог, фельдшер, лаборант, ветеринар-фельдшер, ветеринар;

отлиқ отряд ветеринар-шифокори, ветеринар-фельдшер.

ветеринария таълим соҳаси;

қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги таълим соҳасининг зоотехника йўналиши.

Маданият саройи ва оркестр бўйича

маданият саройи бошлиғи-бадиий раҳбар, маданият саройи бошлиғи ўринбосари-қўшиқ ва рақс ансамбли бошлиғи, ансамбль бошлиғи ўринбосари, ансамбль бошлиғининг ёрдамчиси, олий, биринчи, иккинчи ва учинчи тоифали артист;

оркестр бошлиғи-бош дирижёр, оркестр бошлиғи ўринбосари-дирижёр, оркестр бошлиғининг тарбиявий ишлар бўйича ўринбосари, оркестр бошлиғининг ёрдамчиси, концертмейстер, катта мусиқачи, мусиқачи.

санъат таълим соҳаси (ҳайкалтарошлик, амалий санъат, хореография таълим йўналишлари бундан мустасно)

Эксперт-криминалистика бош марказининг Портлаш-техник экспертизалар бўлими бўйича

бўлим бошлиғи, бош эксперт, катта эксперт.

кимёвий технология таълим йўналиши;

биотехнология таълим йўналиши.

Эксперт-криминалистика бош марказининг рақамли экспертизалар бўлими бўйича

бўлима бошлиғи, бош эксперт, катта эксперт.

ахборот хавфсизлиги, компьютер технологиялари ва информатика, алоқа ва ахборотлаштириш, телекоммуникация технологиялари таълим соҳаси.

Эксперт-криминалистика бош марказининг Генетик тадқиқотлар ва шахснинг геном ахборотини давлат рўйхатига олиш бўлими бўйича

Бўлим бошлиғи, бош эксперт, катта эксперт

биология (турлари бўйича) таълим йўналиши.

Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларининг электрон ахборот тизимлари ва ахборот хавфсизлиги йўналиши бўйича

бошқарма бошлиғи, бўлим (бўлинма, гуруҳ) бошлиғи, бош инспектор, муҳим топшириқлар бўйича инспектор, катта инспектор, инспектор

компьютер технологиялари ва информатика таълим соҳаси;

алоқа ва ахборотлаштириш, телекоммуникация технологиялари таълим соҳаси (почта алоқаси технологияси, ахборотлаштириш ва кутубхонашунослик таълим йўналишлари бундан мустасно);

дастурлаш ва ахборот технологиялари;

ахборот хавфсизлиги;

ахборот-коммуникация технологиялари;

компьютер инжиниринг;

дастурий инжиниринг.

Махсус операцияларни мувофиқлаштириш бошқармаси, Махсус тайёргарлик ўқув маркази бўйича

моделлаштириш ва симуляция бўйича бош мутахассис;

алоқа воситалари ва ахборот-коммуникация технологиялари бўйича бош мутахассис.

компьютер технологиялари таълим соҳаси;

компьютер инжиниринги (мультимедиа технологиялари) таълим соҳаси;

телевидение, радиоалоқа ва радиоэшиттириш таълим соҳаси;

алоқа ва ахборотлаштириш, телекоммуникация технологиялари таълим соҳаси.

қидирув асбоб-ускуналари, радиоэлектрон ҳимоя қилиш воситалари ва робототехника бўйича бош мутахассис;

радиоэлектрон қурилмалар бўйича бош мутахассис.

электр техникаси, электр механикаси ва электр технологиялари таълим йўналиши;

радиоэлектрон қурилмалар ва тизимлар (тармоқлар бўйича) (антеналар ва ўта юқори частотали қурилмалардан ташқари);

электроника ва электрон техникаси (тармоқлар бўйича).

портловчи, кимёвий ва заҳарловчи моддалар бўйича бош мутахассис.

кимё (фан йўналиши бўйича).

Махсус операцияларни мувофиқлаштириш бошқармаси, Тошкент метрополитени бўйича махсус отряд

радиацион ва кимёвий хавфсизлик бўйича гуруҳ бош мутахассиси.

кимё (фан йўналиши бўйича).

Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бўлинмаларининг Мафкуравий тарғибот йўналиши бўйича

Бош мутахассис, етакчи мутахассис

диншунослик; исломшунослик, психология (дин соцопсихологияси).

(1-илова Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2022 йил 24 октябрдаги 450-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3352-1, 11.11.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.11.2022 й., 10/22/3352-1/1013-сон)

Лавозим номи

Мутахассислик номи

(таълим соҳаси ва таълим йўналиши)

Тергов департаменти ва бўлинмалари бўйича

департамент бошлиғи, биринчи ўринбосари, ўринбосарлари, бошқарма бошлиқлари, ўринбосарлари, бўлим бошлиқлари, бўлинма бошлиқлари, ўта муҳим ишлар бўйича терговчи, катта терговчи, терговчи, катта суриштирувчи, суриштирувчи.

Ҳуқуқий таълим соҳаси.

Юридик таъминлаш бўлинмалари бўйича

бошқарма бошлиғи, ўринбосари, бўлим, бўлинма бошлиғи, бош юрисконсульт, етакчи юрисконсульт, катта юрисконсульт, юрисконсульт.

Ҳуқуқий таълим соҳаси.

Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати бўйича**

Профилактика катта инспектори.

Ҳуқуқий таълим соҳаси.

Ахлоқий-психологик таъминлаш бўлинмалари бўйича

бўлинма бошлиғи, бош психолог; етакчи мутахассис-психолог, етакчи мутахассис-психолог — полиграфолог, катта психолог, катта психолог-полиграфолог, психолог.

педагогика ва психология мутахассислиги;

социология ва психология таълим соҳасининг психология таълим йўналиши.

Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари бўйича

бош бошқарма бошлиғи, ўринбосари, бошқарма бошлиқлари, бўлим, бўлинма бошлиғи, бош инспектор, муҳим топшириқлар бўйича инспектор, катта инспектор, инспектор.

ҳуқуқий таълим соҳаси;

гуманитар таълим соҳаси;

компьютер технологиялари ва информатика таълим соҳаси;

алоқа ва ахборотлаштириш, телекоммуникация технологиялари таълим соҳаси (почта алоқаси технологияси, ахборотлаштириш ва кутубхонашунослик таълим йўналишлари бундан мустасно).

Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлинмалари бўйича

бошқарма бошлиғи, бошлиқ ўринбосари, бўлим бошлиғи, муҳим топшириқлар бўйича инспектор, катта инспектор, инспектор, бригада, батальон, дивизион командири ва ўринбосарлари, йўл-патруль хизмати (катта) инспектори.

ер усти транспорт тизимлари ва уларнинг эксплуатацияси таълим йўналиши;

автомобиллар ва автомобиль хўжалиги мутахассислиги;

автомобиль йўллари ва аэродромлар таълим йўналиши;

кўприклар, тоннеллар ва метрополитен қурилиши мутахассислиги;

автомобиль транспорти, йўл қурилиш машиналари ва жиҳозларининг эксплуатацияси таълим йўналиши;

транспорт иншоотларининг эксплуатацияси таълим йўналиши;

қиймат инжиниринги таълим йўналиши;

шаҳар йўллари ва кўчалари таълим йўналиши;

касбий таълим-автомобиль ва аэродромлар;

касбий таълим-транспорт воситаларини ишлатиш ва таъмирлаш таълим йўналиши;

менежмент-автотранспорт бўйича таълим йўналиши;

маркетинг-автотранспорт бўйича таълим йўналиши;

транспорт воситаларини ишлатиш ва таъмирлаш таълим йўналиши;

ташишларни ташкил этиш ва транспорт логистикаси таълим йўналиши;

электр техникаси, электр механикаси ва электртехнологиялари (автомобиль транспорти) таълим йўналиши;

хизмат кўрсатиш техникаси ва технологияси (хизмат кўрсатиш тармоқлари бўйича) таълим йўналиши;

хизматлар соҳаси (автотранспорт бўйича) таълим йўналиши;

экология ва атроф муҳит муҳофазаси (автотранспорт бўйича) таълим йўналиши;

бино ва иншоотлар қурилиши мутахассислиги таълим йўналиши;

ҳаракат хавфсизлигини ташкил этиш мутахассислиги;

ички ёнув двигателларини синаш ва улардан фойдаланиш мутахассислиги;

кўтариш, ташиш ва йўл қурилиш машиналари таълим йўналиши;

ҳуқуқий таълим соҳаси;

ҳарбий таълим соҳаси.

Эксперт-криминалистика маркази бўйича

марказ бошлиғи, ўринбосари, бўлим, бўлинма бошлиғи, бош эксперт, катта эксперт, эксперт.

табиий фанлар таълим соҳаси;

ҳаётий фаолият хавфсизлиги таълим соҳаси;

ишлаб чиқариш технологиялари таълим соҳаси;

тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси таълим йўналиши;

филология ва тилларни ўқитиш таълим йўналишининг лингвистика мутахассислиги;

кончилик иши таълим йўналиши;

электр техникаси, электр механикаси ва электртехнологиялари таълим йўналиши;

радиоэлектрон қурилмалар ва тизимлар таълим йўналиши;

ахборот хавфсизлиги таълим йўналиши;

кимёвий технология таълим йўналиши;

биотехнология таълим йўналиши;

компьютер технологиялари ва информатика таълим соҳаси;

бино ва иншоотлар қурилиши таълим йўналиши;

алоқа ва ахборотлаштириш, телекоммуникация технологиялари таълим соҳаси;

бухгалтерия ҳисоби ва аудит таълим йўналишининг бухгалтерия ҳисоби, аудит мутахассисликлари;

фармация таълим йўналиши;

озиқ-овқат технологияси таълим йўналиши;

дизайн таълим йўналиши;

ер усти транспорт тизимлари ва уларнинг эксплуатацияси таълим йўналишининг ер усти транспорт воситалари ва тизимлари мутахассислиги;

ҳуқуқий таълим соҳаси.

1. Ушбу рўйхатдаги айрим лавозимлар мазкур Йўриқноманинг 1-иловасига мувофиқ Ички ишлар органларига хизматга танловларсиз қабул қилинадиган тор ихтисослик бўйича мутахассисликлар ва лавозимлар рўйхатига киритилганлиги боис, ушбу лавозимлар учун номзодлар хизматга танловларсиз қабул қилинади;
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 ноябрдаги ПФ-27-сон «Ўзбекистон Республикаси жамоат хавфсизлиги концепциясини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан 2024 йил 1 сентябрдан эътиборан Тошкент шаҳар ички ишлар органлари, 2025 йил 1 сентябрдан бошлаб қолган ҳудудий ички ишлар органлари профилактика катта инспектори лавозимларига фақат олий юридик маълумотга эга бўлган ходимлар тайинланади.
(8-илова Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2022 йил 24 октябрдаги 450-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3352-1, 11.11.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.11.2022 й., 10/22/3352-1/1013-сон)
(9-илова Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2022 йил 24 октябрдаги 450-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3352-1, 11.11.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.11.2022 й., 10/22/3352-1/1013-сон)

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси