Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
Юридик хизмат кўрсатиш марказлари фаолиятини янада кенгайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида

1-ИЛОВА
Юридик хизмат кўрсатиш марказлари томонидан республиканинг барча туман ва шаҳарларида юридик хизмат билан таъминланмаган давлат органлари ва ташкилотлари туман (шаҳар) бўлинмалари, давлат умумий ўрта таълим мактаблари, мактабгача таълим ташкилотлари ҳамда кўп тармоқли марказий ва оилавий поликлиникалари қамраб олиниши РЕЖА-ГРАФИГИ

2-ИЛОВА
Юридик хизмат кўрсатиш марказлари фаолиятининг қамровини ошириш бўйича «ЙЎЛ ХАРИТАСИ»

3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 июндаги «Давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизмат кўрсатиш фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5168-сон қарорига киритилаётган ўзгартиришлар

3-ИЛОВА
Юридик хизмат кўрсатиш марказлари томонидан юридик хизмат кўрсатиладиган давлат органларининг туман (шаҳар) бўлинмалари ва давлат ташкилотларининг РЎЙХАТИ

Ҳужжат 18.03.2022 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 июндаги «Давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизмат кўрсатиш фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5168-сон қарори билан республиканинг барча туман ва шаҳарларида Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаларининг ҳузурида юридик хизмат кўрсатиш марказлари (кейинги ўринларда — Марказлар) ташкил этилганлиги;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2022 йил 1 августга қадар мазкур қарорнинг 2-банди иккинчи — саккизинчи хатбошиларида кўрсатилган давлат органлари ва ташкилотларининг туман (шаҳар) бўлинмаларини «E-huquqshunos» электрон тизимига шартнома асосида улаш ва уларга хизмат кўрсатиш;
Белгилансинки, 3-илова 2022 йил 1 августдан эътиборан кучга киради.

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Ижро муддати

Ижро учун масъуллар

1.

«Ijro.gov.uz» тизими негизида ишлаб чиқилган «E-huquqshunos» электрон тизими (кейинги ўринларда — «E-huquqshunos» электрон тизими)даги маълумотларни сақлаш ва улардан хавфсиз фойдаланиш ҳамда тизимнинг юқори тезликда ишлашини таъминлаш мақсадида тегишли сервер қурилмалари ва зарур техник воситалар билан таъминлаш.

1. «E-huquqshunos» электрон тизимига уланиши режалаштирилган қўшимча ташкилотларнинг иш ҳажмини ҳисоб-китоб қилиш асосида, маълумотларни сақлаш ва улардан хавфсиз фойдаланиш ҳамда тизимнинг юқори тезликда ишлашини таъминлаш мақсадида «UNICON-SOFT» МЧЖни тегишли сервер қурилмалари ва зарур техник воситалар билан таъминлаш чораларини кўриш.

2. Ажратилган сервер қурилмаларида «E-huquqshunos» электрон тизимидаги ҳужжатлар сақланишини таъминлаш.

2022 йил июль

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

(Ш. Шерматов),

Адлия вазирлиги

(Р. Давлетов)

2.

Юридик хизмат кўрсатиш марказлари (кейинги ўринларда — Марказлар) томонидан маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш, оила ва хотин-қизлар, қишлоқ хўжалиги, туризм ва маданий мерос ҳамда спортни ривожлантириш бўлимлари, аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари, давлат солиқ инспекцияларига юридик хизмат кўрсатилишини ташкил этиш.

1. Марказлар томонидан юридик хизмат кўрсатиш белгиланаётган ташкилотлар раҳбарларини электрон рақамли имзо билан таъминлаш.

2. Марказлар томонидан юридик хизмат кўрсатиш белгиланаётган ташкилотлар билан «UNICON-SOFT» МЧЖ ўртасида «E-huquqshunos» электрон тизимига уланиш бўйича шартнома тузилишини таъминлаш.

3. Юридик хизмат кўрсатиш белгиланаётган ташкилотларга «E-huquqshunos» электрон тизимида шахсий кабинет яратиб бериш, уларни ҳимояланган аппарат қурилмалари билан таъминлаш.

4. Марказлар томонидан хизмат кўрсатиладиган давлат ташкилотларининг юқори тезликдаги оптик толали Интернет тармоғига уланишини таъминлаш.

5. Юридик хизмат кўрсатиш белгиланаётган ташкилотларнинг масъул ходимлари учун «E-huquqshunos» электрон тизимидан фойдаланиш бўйича жойларда семинарлар ташкил этиш.

2022 йил апрель — июль

«UNICON.UZ» фан-техника ва маркетинг тадқиқотлари маркази» ДУК таъсисчилигидаги «UNICON-SOFT» МЧЖ, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

(Ш. Шерматов),

Адлия вазирлиги

(Р. Давлетов),

Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги

(Т. Худайбергенов),

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси

(З. Маҳкамова),

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

(Н. Хусанов),

Туризм ва маданий мерос вазирлиги

(А. Абдухакимов),

Спортни ривожлантириш вазирлиги

(А. Икрамов),

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(Ж. Ходжаев),

Давлат солиқ қўмитаси

(Ш. Кудбиев)

3.

Марказлар томонидан давлат умумий ўрта таълим мактабларига юридик хизмат кўрсатишни ташкил этиш.

1. Давлат умумий ўрта таълим мактабларини юқори тезликдаги Интернет тармоғига улаш ҳамда заруратга кўра замонавий компьютер техникаси билан таъминлаш.

2. Марказлар томонидан юридик хизмат кўрсатиш белгиланаётган давлат умумий ўрта таълим мактаблари раҳбарларини электрон рақамли имзо билан таъминлаш.

3. Юридик хизмат кўрсатиш белгиланаётган мактабларда «E-huquqshunos» электрон тизимида шахсий кабинет яратиб бериш, уларни ҳимояланган аппарат қурилмалари билан бепул таъминлаш.

4. Юридик хизмат кўрсатиш белгиланаётган мактабларнинг масъул ходимлари учун «E-huquqshunos» электрон тизимидан фойдаланиш бўйича жойларда семинарлар ташкил этиш.

2022 йил апрель — декабрь

Халқ таълими вазирлиги

(Б. Саидов),

«UNICON-SOFT» МЧЖ, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

(Ш. Шерматов),

Адлия вазирлиги

(Р. Давлетов)

4.

Марказлар томонидан давлат мактабгача таълим ташкилотларига юридик хизмат кўрсатишни ташкил этиш.

1. Давлат мактабгача таълим ташкилотларини юқори тезликдаги Интернет тармоғига улаш ҳамда заруратга кўра замонавий компьютер техникаси билан таъминлаш.

2. Марказлар томонидан юридик хизмат кўрсатиш белгиланаётган давлат мактабгача таълим ташкилотлари раҳбарларини электрон рақамли имзо билан таъминлаш.

3. Юридик хизмат кўрсатиш белгиланаётган давлат мактабгача таълим ташкилотларига «E-huquqshunos» электрон тизимида шахсий кабинет яратиб бериш, уларни ҳимояланган аппарат қурилмалари билан бепул таъминлаш.

4. Юридик хизмат кўрсатиш белгиланаётган давлат мактабгача таълим ташкилотларининг масъул ходимлари учун «E-huquqshunos» электрон тизимидан фойдаланиш бўйича жойларда семинарлар ташкил этиш.

2023 йил январь — декабрь

Мактабгача таълим вазирлиги

(А. Шин)

«UNICON-SOFT» МЧЖ, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

(Ш. Шерматов),

Адлия вазирлиги

(Р. Давлетов)

5.

Марказлар томонидан давлат кўп тармоқли марказий ва оилавий поликлиникаларга юридик хизмат кўрсатишни ташкил этиш.

1. Давлат кўп тармоқли марказий ва оилавий поликлиникаларни юқори тезликдаги Интернет тармоғига улаш ҳамда заруратга кўра замонавий компьютер техникаси билан таъминлаш.

2. Марказлар томонидан юридик хизмат кўрсатиш белгиланаётган кўп тармоқли марказий ва оилавий поликлиникаларнинг раҳбарларини электрон рақамли имзо билан таъминлаш.

3. Юридик хизмат кўрсатиш белгиланаётган кўп тармоқли марказий ва оилавий поликлиникаларга «E-huquqshunos» электрон тизимида шахсий кабинет яратиб бериш, уларни ҳимояланган аппарат қурилмалари билан бепул таъминлаш.

4. Юридик хизмат кўрсатиш белгиланаётган кўп тармоқли марказий ва оилавий поликлиникаларнинг масъул ходимлари учун «E-huquqshunos» электрон тизимидан фойдаланиш бўйича жойларда семинарлар ташкил этиш.

2023 йил январь — декабрь

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Б. Мусаев),

«UNICON-SOFT» МЧЖ, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

(Ш. Шерматов),

Адлия вазирлиги

(Р. Давлетов)

6.

«E-huquqshunos» электрон тизимини техник қўллаб-қувватлаш ва маслаҳатлар бериб бориш мақсадида «call-марказ» фаолиятини йўлга қўйиш.

1. «E-huquqshunos» электрон тизимида иш юритиш бўйича техник ва ҳуқуқий саволларга жавоб бериш мақсадида «Call-марказ» ташкил этиш.

2022 йил 1 майга қадар

«UNICON-SOFT» МЧЖ, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

(Ш. Шерматов),

Адлия вазирлиги

(Р. Давлетов)

2. «Call-марказ»га келиб тушган саволларга зудлик билан малакали жавоб берилишини таъминлаш ҳамда «E-huquqshunos» электрон тизимини такомиллаштириш бўйича келиб тушган таклифлар асосида электрон тизимни доимий такомиллаштириб бориш.

Доимий

7.

Марказлар фаолияти кенгайтирилиши тўғрисида жамоатчиликка етказиш мақсадида кенг тарғибот тадбирлари?и ўтказиш.

1. Тарғибот тадбирлари режа-графигини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2022 йил апрель

Адлия вазирлиги

(Р. Давлетов),

ЎзМТРК

(А. Хаджаев),

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

(А. Ходжаев)

2. Телевидениеда Марказлар фаолияти бўйича кўрсатувлар тайёрлаш ва эфирга узатиш, Марказлар фаолиятини ОАВ ҳамда ижтимоий тармоқларда кенг ёритиш.

2022-2023 йиллар

1. 2-банднинг олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
2. 3-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
4. 6-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
5. 3-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
а) 1-банддаги «Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари ҳузуридаги» сўзлари чиқариб ташлансин;
б) 3-банддаги «Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари (кейинги ўринларда — ҳудудий адлия органлари) ҳузурида» сўзлари «туман (шаҳар) адлия бўлимлари тузилмаси ва бўйсунувида» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 4-банддаги «ҳудудий адлия органлари» сўзлари «Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари (кейинги ўринларда — ҳудудий адлия органлари)» сўзлари билан алмаштирилсин;
г) 12-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
д) 13-банднинг олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
е) 14-банднинг 5-кичик банди биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси