Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 14 июндаги «Паррандачиликни ривожлантириш ва тармоқ озуқа базасини мустаҳкамлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-5146-сон қарорига мувофиқ Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобидан паррандачилик лойиҳаларини молиялаштириш учун «Микрокредитбанк» АТБга ажратилган мақсадли маблағларнинг 1-босқичидан қайтган қисми ушбу қарорнинг 4-банди «а» кичик банди иккинчи-учинчи хатбошиларида назарда тутилган мақсадларга «б» кичик бандида белгиланган муддатларда кредит ажратиш учун йўналтирилсин.
Тижорат банклари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 ноябрдаги «Паррандачиликни янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4015-сон ҳамда 2021 йил 14 июндаги «Паррандачиликни ривожлантириш ва тармоқ озуқа базасини мустаҳкамлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-5146-сон қарорларига асосан паррандачилик маҳсулотлари ва парранда омухта еми ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектларига уларнинг мавжуд қувватларини тўлиқ ишга тушириш, шу жумладан модернизация ва реконструкция қилиш, озуқа маҳсулотлари захирасини ташкил этиш ва айланма маблағлар билан тўлдириш учун мазкур қарор қабул қилингунга қадар ажратилган кредитларнинг қайтариш муддатини тадбиркорларнинг аризаларига кўра ҳамда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси таклифларига асосан ўн йилгача узайтирсин.
10. Молия вазирлиги мазкур қарорнинг 9-бандида назарда тутилган субсидия тўловлари бўйича молиявий ресурслар ажратилишини, шу жумладан республика бюджетининг параметрларига тегишли ўзгартиришлар киритилишини таъминласин.
1. 2-банднинг «а» кичик банди чиқариб ташлансин.
2. 4-банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси