Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 4 сентябрдаги ПҚ-292-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.09.2023 й., 07/23/292/0675-сон)

Т/р

Чора-тадбирлар ва ташаббуслар

Мазмуни

Амалга ошириш шакли

Ижро муддати

Масъул ижрочилар

I. Тадбиркорлик субъектларини тоифаларга ажратиш ва уларни қўллаб-қувватлаш бўйича манзилли ишлаш

1.

Тадбиркорлик субъектларини тоифаларга ажратиш

1. Тадбиркорлик субъектларини микро, кичик ва ўрта тоифаларга ажратиш мезонларини ва шу асосда уларни давлат томонидан манзилли қўллаб-қувватлаш чораларини белгилаш. Бунда:

йиллик товар айланмаси, ишчилар сони ва бошқа кўрсаткичлар асосида тадбиркорларни микро, кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектлари сифатида таснифлаш;

тадбиркорлик субъектлари учун ҳар босқичда солиққа тортиш ва солиқ маъмурчилигини енгиллаштириш, молиявий қўллаб-қувватлаш ва тадбиркорликкўникмаларини оширишга қаратилган механизмларни белгилаш;

ялпи ички маҳсулотда тадбиркорлик субъектлари улушини аниқлаш ва иқтисодий барқарорликни таъминлаш бўйича таъсирчан таклифларни ишлаб чиқишга қаратилган статистикани юритиш ва таҳлиллар ўтказиш кўзда тутилади.

2. 2023 йил 1 январдан бошлаб:

а) микро бизнес учун айланмадан олинадиган солиқнинг ягона 4 фоизли солиқ ставкасини жорий этиш. Бунда:

олис ҳудудлардаги ва алоҳида тоифадаги тадбиркорлар учун амалдаги 1 ва 2 фоизли ставкаларни сақлаб қолиш;

ихтиёрий равишда йилига 20 — 30 миллион сўм миқдорида солиқтўлашга ўтган микро бизнес вакилларини бухгалтерия ҳисобини юритиш ва солиқ идораларига солиқ ҳисоботини тақдим этиш мажбуриятидан озод этиш;

б) товар айланмаси 1 миллиард сўмдан ошган кичик бизнес учун бир йил давомида фойда солиғи ставкасини 2 бараварга пасайтириш;

в)товарайланмаси 10миллиард сўмгача бўлган кичик бизнес субъектларига:

хабардор қилиш орқали солиқ қарзини олти ойгача фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини бериш;

айланмадан олинадиган солиқ, юридик шахслардан олинадиган мол-мулк ва ер солиқлари бўйича солиқ ҳисоботларини тадбиркорлар билан келишилган ҳолда солиқ органлари томонидан ҳисоблаб чиқиш ва шакллантириб бериш.

3. Ўрта бизнес учун 2023 йил 1 январдан:

а) кичик бизнес тоифасидан ўрта бизнес тоифасига ўтган тадбиркорлик субъектлари учун икки йил давомида фойда солиғи ставкасини 50 фоизга пасайтириш;

б) мол-мулкни суғурта қилиш харажатларининг 50 фоизини давлат ҳисобидан қоплаб бериш;

в) соддалаштирилган солиқ, молиявий ва статистика ҳисоботларини жорий этиш;

г) давлат харидларида 20 фоизликквота жорий этиш, ушбу харидлар доирасида уларга олдиндан тўлов миқдорини 50 фоиз этиб белгилаш.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳаси, қонун лойиҳаси

2022 йил ноябрь

Молия вазирлиги

(Т. Ишметов),

Адлия вазирлиги

(Р. Давлетов),

Иқтисодий тараққиёт вазирлиги

(И. Норқулов),

Давлат солиқ қўмитаси

(Ш. Кудбиев),

Бизнес-омбудсман

(Д. Касимов),

Давлат статистика қўмитаси

(Б. Бегалов),

Савдо-саноат палатаси

(Д. Ваҳобов)

2.

Ўрта бизнес учун халқаро стандарт ва сертификатлаш тизимини жорий этиш

Ўрта бизнес вакиллари томонидан рақобатбардош ва сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқарилишини қўллаб-қувватлаш мақсадида улар учун халқаро стандарт ва сертификатлаш тизимини жорий этиш. Бунда:

«GSP+» имтиёзлари татбиқ этиладиган маҳсулотларга Европа Иттифоқи мамлакатларида белгиланган талабларни экспорт қилувчиларга етказиш тартибини белгилаш;

аккредитация тизими белгисини қўллаганлик учун ажратма миқдорини 5 фоиздан 3 фоизга камайтириш;

импорт қилувчи ва маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналарга мувофиқлик белгисидан фойдаланганлик учун сертификатлаштириш идораларига ўтказиладиган тўловларни бекор қилиш.

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси

2022 йил октябрь

Вазирлар Маҳкамаси

(Ж. Ходжаев),

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги

(Д. Саттаров)

3.

Қўшилган қиймат солиғи маъмурчилигини соддалаштириш

1. Қўшилган қиймат солиғи маъмурчилигини соддалаштириш. Бунда, 2022 йил 1 октябрдан бошлаб қўшилган қиймат солиғи бўйича ҳисоб-китоби тўлиқ йўлга қўйилиб, белгиланган тартибда тасдиқланган рўйхатга киритилган тадбиркорларга қўшилган қиймат солиғининг ошиб кетган суммаларини 7 куничида қайтариш тизимини жорий этиш.

Бунда, мазкур тадбиркорлар рўйхатини Ҳукумат комиссияси (Ж. Ходжаев) томонидан тасдиқлаш.

2. Бизнес вакиллари ва экспертлар билан биргаликда қўшилган қиймат солиғи бўйича келиб чиқаётган муаммолар бўйича очиқ муҳокамалар ўтказиш ва уларни бартараф этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш.

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси

2022 йил октябрь

Вазирлар Маҳкамаси

(Ж. Ходжаев,

Ж. Қўчқоров),

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

(Л. Кудратов),

Давлат солиқ қўмитаси

(Ш. Кудбиев),

Молия вазирлиги

(Т. Ишметов),

Савдо-саноат палатаси

(Д. Ваҳобов)

4.

Тадбиркорлар учун солиқ юкини камайтириш

2023 йил 1 январдан бошлаб қўшилган қиймат солиғи ставкасини 12 фоиз этиб белгилаш.

Қонун лойиҳаси

2022 йил ноябрь

Молия вазирлиги

(Т. Ишметов)

5.

Таъсирчан солиқ механизмини қўллаш натижасида ҳисобланган солиқ қарздорликларидан воз кечиш

Бўш турган бино, фойдаланилмаётган ер участкасига нисбатан мол-мулк ва ер солиқларининг таъсирчан чора кўриш натижасида оширилган ставкалари бўйича ҳисобланган солиқ қарздорликларини ҳисобдан чиқариш.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳаси

2022 йил сентябрь

Давлат солиқ қўмитаси

(Ш. Кудбиев),

Молия вазирлиги

(Т. Ишметов)

6.

Полипропилен гранулаларини божхона божидан озод қилиш

Маҳаллий ишлаб чиқарувчилар фаолиятида мавжуд муаммоларни таҳлил қилган ҳолда, хом ашёни қайта ишлаб, тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган хом ашё маҳсулотлари, шу жумладан полипропилен гранулалари импортида божхона божларининг «0» ставкасини қўллаш бўйича таклиф киритиш.

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси

2022 йил октябрь

Вазирлар Маҳкамаси

(Ж. Ходжаев),

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

(Л. Кудратов),

Молия вазирлиги

(Т. Ишметов),

Давлат божхона қўмитаси

(А. Мавлонов)

7.

Фармацевтика соҳасини ри?ожлантириш

1. Фармацевтика соҳаси вакиллари билан биргаликда улар фаолиятида юзага келаётган муаммолар бўйича ўрганишлар ўтказиш ва уларни бартараф этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш.

2. Фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган ҳамда республикада ишлаб чиқарилмайдиган хом ашёларни божхона божларидан озод этиш.

3. Четэлда савдо ваколатхонасини очиш учунинвестиция миқдорига қўйилганчекловни (10 минг доллар) қайта кўриб чиқиш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2022 йил октябрь

Вазирлар Маҳкамаси

(Ж. Ходжаев),

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Б. Мусаев),

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

(Л. Кудратов),

Молия вазирлиги

(Т. Ишметов),

Давлат божхона қўмитаси

(А. Мавлонов),

Савдо-саноат палатаси

(Д. Ваҳобов)

II. Тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш ва янги лойиҳаларни амалга ошириш учун қулай молиялаштириш тизимини яратиш

8.

Тадбиркорларни айланма маблағлар билан таъминлаш

1. Молия вазирлиги томонидан микро ва кичик бизнес лойиҳалари учун Микрокредитбанк, Агробанк ва Халқ банкига 500 миллиондоллар ресурс ажратиш.

Бунда ушбу маблағларни янги ташкил қилинган кичик бизнес субъектларининг лойиҳалари учун 300миллион сўмгача, 5 йил муддат?а, 2 йилгача имтиёзли давр билан бериш.

2. Халқаро молия ташкилотларидан жалб қилинган маблағларни тижорат банкларига ресурс сифатида ажратиш муддатини 2 бараварга узайтириш.

Бунда, маблағлар миллий валютада 14 фоизданошмайдиган ставкада жойлаштирилади, хорижий валютадаги кредитлар бўйича маржа миқдори 0,25 фоиз этиббелгиланади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси

2022 йил декабрь

Молия вазирлиги

(Т. Ишметов),

Марказий банк

(М. Нурмуратов),

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

(Л. Кудратов)

9.

Тижорат банкларининг ресурс базасини ошириш

1. Халқаро молия институтларининг 1 миллиард долларлик узоқ муддатли кредит линияларини жалб қилиш, шундан 300 миллион доллар миқдоридаги маблағларни аёллар ва ёшлар лойиҳаларига йўналтириш.

Чора-тадбирлар режаси

2022 йил сентябрь

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

(Ш. Вафаев),

Молия вазирлиги

(Т. Ишметов),

Марказий банк

(М. Нурмуратов)

Бунда, JICAдан — 400 млн АҚШ доллари, Европа тикланиш ва тараққиёт банкидан — 150 млн АҚШ доллари, Жаҳон банкидан — 150 млн АҚШ доллари, Осиё тараққиёт банкидан — 120 млн АҚШ доллари, Ислом тараққиёт банкидан — 30 млн АҚШ доллари ва Ислом савдо-молия корпорациясидан — 150 млн АҚШ долларини жалб этиш.

Вазирлар Маҳкамаси қарорлари лойиҳалари

2022-2023 йилларда

2. Давлат банклари соф фойдасининг 2 триллион сўмини улар ихтиёрида қолдириш ва кичик тадбиркорлик субъектларининг лойиҳалари учун йўналтириш.

Тижорат банклари кузатув кенгашлари қарорлари

2022 йил сентябрь

Молия вазирлиги

(Т. Ишметов),

Марказий банк

(М. Нурмуратов),

тижорат банклари

3. Тижорат банклари томонидан ўрта бизнес лойиҳалари учунхалқаро молия ташкилотлари ҳисобидан давлат кафолатисиз 700 миллион доллар маблағ жалб қилиш.

4. Тижорат банклари томонидан депозитлар ҳисобига20 триллион сўм пул маблағларинижалб қилиш ва қўшимча кредитларни беришга йўналтириш.

Бошқарув қарорлари

2022 йил сентябрь

Марказий банк

(М. Нурмуратов),

тижорат банклари

10.

Ўрта бизнес лойиҳаларини молиялаштиришни кенгайтириш

Миллий банк, Саноат қурилиш банки ва Ипотека банк томонидан 111та йирик лойиҳаларни амалга ошириш ташаббуси билан чиққан ўрта бизнес субъектлари учун 2миллиард доллар қийматида узоқ муддатли кредитлар ажратиш бўйича дастур қабул қилиш. Бунда:

Вазирлар Маҳкамаси томонидан ҳар бир лойиҳага вилоят ҳокимликлари, Ҳукумат, вазирлик ва идоралардан масъуллар бириктириш ва лойиҳаларнинг ҳолатини ҳар 15 кунда муҳокама қилиш;

ҳар чорак якунида лойиҳаларнинг ҳолати бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясигаахборот киритиб бориш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2022 йил октябрь

Вазирлар Маҳкамаси

(Ж. Ходжаев),

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

(Л. Кудратов),

тегишли тижорат банклари,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

11.

Микромолия ташкилотларини ривожлантириш

1. Нобанк кредит ташкилотларига қўшимча маблағларни жалб қилиш, уларнинг кредитлаш имкониятларини кенгайтириш бўйича қонуности ҳужжатларини «Нобанк кредит ташкилотлари ва микромолиялаштириш фаолияти тўғрисида»ги Қонунга мувофиқлаштириш ҳамда уларнинг фаолиятига оид эскирган нормаларни бекор қилиш.

2. Қонунчиликдаги янгиликлар ва янги имкониятларни микромолия ташкилотларига етказиш бўйича семинар-тренинглар ташкил этиш.

Чора-тадбирлар режаси

2022 йил ноябрь

Марказий банк

(М. Нурмуратов),

Адлия вазирлиги

(Р. Давлетов)

12.

Тадбиркорларнинг кредит таъминотини мустаҳкамлаш

1. Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан кафиллик бериш имкониятларини қўшимча 2 бараварга ошириш.

Чора-тадбирлар режаси

2022 йил октябрь

Иқтисодий тараққиёт вазирлиги

(И. Норқулов),

Молия вазирлиги

(Т. Ишметов)

2. Кредит беришда айланмадаги товарлар, экспорт шартномалари, очилган аккредитивлар ва келгуси тушумлардан ҳам гаров таъминоти сифатида фойдаланиш тизимини яратиш.

Бошқарув қарори

2022 йил октябрь

Марказий банк (М. Нурмуратов)

13.

Янги молиявий хизматлар ва технологияларни жорий этиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш

2022 йил 1 октябрдан молия ташкилотлари томонидан янги молиявий операцияларни, технологияларни ва хизматларни назорат қилинадиган чекланган муҳитда синовдан ўтказиш бўйича махсус ҳуқуқий режимни — «тартибга солиш қумдони»ни жорий этиш.

Бошқарув қарори

2022 йил сентябрь

Марказий банк

(М. Нурмуратов)

14.

Иссиқхоналар фаолиятини қўллаб-қувватлаш

Жойларга чиққан ҳолда, муаммоли иссиқхона хўжаликлари фаолиятини ўрганиб, уларни истиқболли ва истиқболсиз тоифаларга ажратиш. Жумладан, Бухоро тажрибаси асосида:

а) истиқболли лойиҳалар бўйича:

мавжуд ва келгусида бериладиган кредит муддатларини 5 — 7 йилдан 10 — 13 йилгача узайтириш;

табиий газ истеъмоли учун тўловларни бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини бериш;

б) истиқболсиз лойиҳаларни аниқлашва уларни янги ташаббускорларга бериш масалаларини ўрганиш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2022 йил октябрь

Вазирлар Маҳкамаси

(Ж. Ходжаев),

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(Ш. Тешаев),

Марказий банк

(М. Нурмуратов),

Молия вазирлиги

(Т. Ишметов),

Энергетика вазирлиги

(А. Ахмедхаджаев),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

15.

Муайян тажриба ва ютуқларга эришган тадбиркорларнинг «устоз-шогирд» анъаналари асосида ҳудудлардаги ёш тадбиркорларга кўмаклашишини рағбатлантириш

Қишлоқ жойларда ўн нафар шогирд-тадбиркор тарбиялаган тадбиркорлик субъектларига солиқ енгилликларини жорий қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси

2022 йил октябрь

Савдо-саноат палатаси

(Д. Ваҳобов),

Молия вазирлиги

(Т. Ишметов),

Бизнес-омбудсман

(Д. Касимов),

Давлат солиқ қўмитаси

(Ш. Кудбиев)

III. Тадбиркорлар учун етарли шарт-шароит, инфратузилма ва кафолатли бозор яратиш

16.

Ҳудудлар шароитидан келиб чиқиб бизнесни алоҳида ёндашувлар асосида қўллаб-қувватлаш

1. Солиқ, субсидия, кредит фоизлари учун компенсация ва кафиллик бериш, инфратузилмагаулаш бўйича ҳудудларни 5 та тоифага ажратиш юзасидан асосий кўрсаткичлар ва мезонларни ўз ичига олган концепция лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Концепция лойиҳаси

2022 йил 15 сентябрь

Вазирлар Маҳкамаси

(Ж. Қўчқоров,

Ж. Ходжаев),

Иқтисодий тараққиёт вазирлиги

(И. Норқулов),

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

(Л. Кудратов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

2. Алоҳида ишчи гуруҳларни ташкил қилган ҳолда концепция асосида ҳудудларда ўрганишлар ўтказиш ва уларни тоифаларга ажратиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

Чора-тадбирлар режаси

2022 йил 1 октябрь

3. 2023 йилдан бошлаб туман ва шаҳарларни уларнинг шароитидан келиб чиқиб 5 та тоифага ажратиш.

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси

2022 йил ноябрь

17.

Ўрта ва йирик лойиҳаларни амалга оширишни қўллаб-қувватлаш ва зарур инфратузилма яратиш

1. Бизнес учун барча шароит ва инфратузилмага эга ҳар бир вилоятда 100 тадан корхоналар учун йирик махсус иқтисодий зоналарини ташкил этиш. Жумладан ушбу зоналарда:

ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқларини давлаттомонидан таъминлаш;

бизнес учун тайёр ҳолда ишлаб чиқариш биноларини таклиф этиш;

уларни бошқариш учун малакали хорижий компанияларни жалб қилиш;

«Инновациялар ва инжиниринг маркази» ҳамда замонавий лабораторияларни ташкил этиш;

чекка ҳудудларда ерларни аукционга чиқаришда пасайтирилган коэффициентлар қўллаш.

2. 200миллиард сўмдан юқори лойиҳалар бўйича ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқларига ўз маблағларини сарфлаган тадбиркорлик субъектларининг ҳисобланган ва тўланиши лозим бўлган фойда солиғи суммаларини ушбу суммага камайтириш.

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси

2022 йил ноябрь

Вазирлар Маҳкамаси

(Ж. Қўчқоров,

Ж. Ходжаев),

Иқтисодий тараққиёт вазирлиги

(И. Норқулов),

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

(Л. Кудратов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

18.

Ерларни хусусийлаштиришни жадаллаштириш

1. Хусусийлаштириш учун белгиланган ер солиғининг 20 баравари миқдоридаги тўловни Тошкент шаҳри ва вилоят марказларида 10 бараваригача, бошқа ҳудудларда 5 бараваригача пасайтириш.

2. Хусусийлаштиришнинг барча жараёнларини таҳлил қилган ҳолда, амалиётда юзага келаётган бюрократик тўсиқларни бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2022 йил сентябрь

Иқтисодий тараққиёт вазирлиги

(И. Норқулов),

Кадастр агентлиги

(Ф. Пулатов),

Молия вазирлиги

(Т. Ишметов),

Адлия вазирлиги

(Р. Давлетов),

Давлат активларини бошқариш агентлиги

(А. Ортиқов)

19.

Ер участкаларини ва бўш турган биноларни аукционга чиқариш жараёнларини соддалаштириш

1. Ер участкаларини ва бўш турган биноларни аукционга чиқариш жараёнларини қуйидагиларни назарда тутган ҳолда соддалаштириш:

ер участкаларини аукционга чиқариш жараёнларини қисқартириб, муддати 30 кундан ошмаслигини таъминлаш;

бўш турган объектларни аукцион орқали ижарага бериш муддатини амалдаги 1 йилдан 3 йилгача узайтириш.

2. Республикадаги табиий сув ҳавза участкаларини тадбиркорларга «E-AUKSION» электрон савдо платформаси орқали ижарага бериш амалиётини жорий этиш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2022 йил октябрь

Давлат активларини бошқариш агентлиги

(А. Ортиқов),

Иқтисодий тараққиёт вазирлиги

(И. Норқулов),

Кадастр агентлиги

(Ф. Пулатов),

Адлия вазирлиги

(Р. Давлетов)

Сув хўжалиги вазирлиги

(Ш. Хамраев)

3. Жорий йилда қўшимча 10 мингдан ортиқ ер участкаларини савдога чиқариш.

Амалий чора-тадбирлар

2022 йил якунига қадар

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

Давлат активларини бошқариш агентлиги

(А. Ортиқов),

Кадастр агентлиги

(Ф. Пулатов)

20.

Лицензия, рухсатномалар сонини янада камайтириш

1. Лицензия ва рухсатномалар ҳамда улар бўйича белгиланган талабларни тўлиқ хатловдан ўтказиш, натижаси бўйича лицензия ва рухсатномалар сонини камайтириш, уларни хабардор этиш тартибига ўтказиш, бир-бирини такрорловчи ва бюрократик талабларни бекор қилиш орқали лицензия ва рухсат бериш тартиб-таомилларини соддалаштириш.

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси

2022 йил ноябрь

Адлия вазирлиги

(Р. Давлетов),

Бизнес-омбудсман

(Д. Касимов),

Иқтисодий тараққиёт вазирлиги

(И. Норқулов),

Монополияга қарши курашиш қўмитаси

(А. Қаюмов),

Савдо-саноат палатаси

(Д. Ваҳобов)

2. Тўлов тизими операторлари, тўлов ташкилотлари ва банклардан маълумотлар узатиш тармоқларидан фойдаланиш учун лицензия олиш талабини бекор қилиш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2022 йил октябрь

Ахборот технологиялари вазирлиги

(Ш. Шерматов),

Марказий банк

(М. Нурмуратов)

21.

Тадбиркорлар учун бизнес жараёнларида қоғозбозликни қисқартириш

1. Бизнес учун ҳужжатларни (шу жумладан архив, банк, солиқ, статистика соҳаларида юритиладиган ёки тегишли давлат хизматларини олишда фойдаланиладиган ҳужжатларни) қоғоз шаклида сақлаш ва давлат идораларига топшириш амалиётини тадбиркорлар иштирокида кенг муҳокама қилиш ва тўлиқ хатловдан ўтказиш.

Учрашув

2022 йил сентябрь

Вазирлар Маҳкамаси (Ж. Қўчқоров),

Молия вазирлиги

(Т. Ишметов)

Адлия вазирлиги

(Р. Давлетов),

Давлат солиқ қўмитаси

(Ш. Кудбиев),

Давлат статистика қўмитаси

(Б. Бегалов),

Ахборот технологиялари вазирлиги

(Ш. Шерматов),

«Ўзархив» агентлиги

(У. Юсупов)

2. Тадбиркорлар таклифлари ва хатлов натижалари асосида тегишли ҳужжатларнинг қоғоз шаклидан воз кечган ҳолда уларни электрон шаклга ўтказиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси

2022 йил октябрь

22.

Божхона ҳудудида қайта ишлаш тизимини такомиллаштириш

1. Божхона ҳудудида қайта ишлаш режимида ишлайдиган тадбиркорлар билан учрашувлар ўтказиш орқали ушбу фаолиятни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

Учрашув

2022 йил сентябрь

Вазирлар Маҳкамаси

(Ж. Ходжаев),

Молия вазирлиги

(Т. Ишметов),

Давлат божхона қўмитаси

(А. Мавлонов),

Савдо-саноат палатаси

(Д. Ваҳобов)

2. Тадбиркорлар таклифларини амалга ошириш, шунингдек, хом ашё ва материалларни «Божхона ҳудудида қайта ишлаш» режимига гаровсиз олиб кириш механизмини жорий этишни назарда тутувчи қарор лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси

3. «Юксалиш» кичик саноат зонасида божхона пунктини ташкил этиш.

Чора-тадбирлар режаси

2022 йил октябрь

Давлат божхона қўмитаси

(А. Мавлонов),

Наманган вилоят ҳокимлиги

(Ш. Абдуразаков)

23.

Электромобиллар учун инфратузилмани кенгайтириш

Электромобилларни қувватлаш шохобчалари инфратузилмасини кенгайтиришни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш. Бунда:

а) тадбиркорларга электромобилларни қувватлаш шохобчалари орқали аҳолига хизмат кўрсатишга (истеъмолчиларга электр энергиясини сотишга) рухсат бериш;

б) савдо марказлари, давлат муассасалари, кўнгилочар боғлар, турар жой массивлари ва автотураргоҳларда электр қувватлантириш шохобчалариучун алоҳида жойлар ажратишни кўпайтириш;

в) электр қувватлантириш шохобчаларини3 йил муддатгамол-мулк ва ер солиқлари ҳамда фойда солиғидан, шунингдек, ушбу шохобчалар томонидан импорт қилинадиган республикада ишлаб чиқарилмайдиган асбоб-ускуналарни божхона божидан озод қилиш;

г) 2027 йилга қадар электр қувватлантириш шохобчаларисонини камида 2 мингтага етказиш каби механизмларни назарда тутиш.

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси

2022 йил сентябрь

Иқтисодий тараққиёт вазирлиги

(И. Норқулов),

Энергетика вазирлиги

(А. Ахмедхаджаев),

Молия вазирлиги

(Т. Ишметов),

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

(Л. Кудратов),

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги

(Д. Саттаров),

Қурилиш вазирлиги

(Б. Закиров)

24.

Хорижга юк ташиш учун рухсатномаларни олиш ва фойдаланиш бўйича очиқ-ошкора тизим жорий этиш

1. Хорижга юк ташиш учун рухсатномаларни олиш ва фойдаланиш тизимини такомиллаштириш. Бунда:

рухсатномаларни маҳаллий ташувчиларга бериш бўйича электрон портални ишга тушириш;

маҳаллий юк ташувчиларнинг рейтингини ишлаб чиқиш ва уларнинг тўплаган балларига қараб, рухсатномаларни тақсимлаш. Бунда, агар ушбу рухсатномалардан уч ой фойдаланилмаса, уларни порталга қайта қўйиш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2022 йил октябрь

Транспорт вазирлиги

(И. Махкамов),

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

(Л. Кудратов),

Савдо-саноат палатаси

(Д. Ваҳобов)

2. Темир йўллар соҳасида:

рақамли технологияларни жорий этиш ва барча операцияларни автоматлаштириш;

63 та темир йўл станциясида юкларни ортиш-тушириш учун усти ёпиқ ва очиқ майдончаларни қуриш, мавжудларини кенгайтириш;

тарифларни ҳар бир хизмат тури бўйича ажратиш, хусусий вагонларда юк ташувчилар учун имкониятлар яратиш.

Чора-тадбирлар режаси

2022 йил октябрь

Транспорт вазирлиги

(И. Махкамов),

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ

(Х. Хасилов)

25.

Кўчма савдо фаолиятини ташкил этиш тартибини соддалаштириш

Кўчма савдо фаолиятини ташкил этиш тартибини соддалаштириш. Бунда:

давлат ташкилоти ҳудудида кўчма савдо шохобчаси, умумий овқатланиш объектига туташ ҳудудда эса, мавсумий кафелар ташкил этишга рухсат бериш;

кўчма савдо фаолият турлари кенгайтирилиб, объект жойлашуви келишиладиган идоралар сонини камида 2 бараварга қисқартириш;

кўчма савдо фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларининг қонуний ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоясини кучайтириш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2022 йил сентябрь

Давлат солиқ қўмитаси

(Ш. Кудбиев),

Бизнес-омбудсман

(Д. Касимов),

Савдо-саноат палатаси

(Д. Ваҳобов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

26.

Чинни-сопол буюмларни ишлаб чиқариш фаолиятини қўллаб-қувватлаш

1. Сопол ишлаб чиқариш учун мос келадиган тупроқ олиш мумкин бўлган ерларни аниқлаб, уларни аукционга чиқариш.

Чора-тадбирлар режаси

2022 йил октябрь

Вазирлар Маҳкамаси

(Ж. Ходжаев),

Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси

(Ш. Алимов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

2. Чинни ишлаб чиқаришни кўпайтириш бўйича таклиф киритиш.

3. Сопол идишларга безак бериш фаолиятини ўзини ўзи банд қиладиган шахслар учун фаолият (ишлар, хизматлар) турлари рўйхатига киритиш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2022 йил октябрь

Савдо-саноат палатаси

(Д. Ваҳобов),

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

(Л. Кудратов),

Давлат солиқ қўмитаси

(Ш. Кудбиев),

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

(Н. Хусанов)

27.

Нодавлат профессионал таълим ташкилотларини ташкил этиш тартибини соддалаштириш

Нодавлат профессионал таълим ташкилотларини ташкил этишга қўйиладиган талабларни, хусусан, банк ҳисоб рақамида бўлиши лозим бўлган маблағ миқдорини 2 баробарга(50 минг доллардан 25 мингдолларга) қисқартириш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2022 йил октябрь

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси

(У. Ташкенбаев),

Адлия вазирлиги

(Р. Давлетов),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

(А. Тошкулов)

28.

Ёш тадбиркорликка молиявий кўмак бериш

Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналарида ер майдонлари ва бино-иншоотларни электрон онлайн-аукцион орқали ижарага беришда бошланғич нархи бўйича тўловларни 12 ой муддатда бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини яратиш.

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси

2022 йил октябрь

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

(Л. Кудратов),

Молия вазирлиги

(Т. Ишметов),

Иқтисодий тараққиёт вазирлиги

(И. Норқулов),

Савдо-саноат палатаси

(Д. Ваҳобов)

IV. Мулк ҳуқуқини таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш, мол-мулкни ҳақиқий бозор активига айлантириш

29.

Мулк ҳуқуқини ҳимоя қилиш

1. Ер ва мулк ажратиш ҳақидаги қарорларни бекор қилишни фақат суд тартибида амалга ошириш.

Бунда, мулк ҳуқуқига оид қарорлар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан бекор қилинишига йўл қўйилмаслигини белгилаш.

2. Юридик шахс тугатилганда, унинг ерга бўлган ҳуқуқини ҳам бекор қилиш амалиётидан воз кечиш.

3. Дастлабки тергов жараёнида мол-мулкни асоссиз хатлаб қўйиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида ушбу амалиётни фақат суд тартибида амалга ошириш.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳаси

2022 йил август

Адлия вазирлиги

(Р. Давлетов),

Бош прокуратура

(Н. Йўлдошев),

Кадастр агентлиги

(Ф. Пулатов),

Давлат активларини бошқариш агентлиги

(А. Ортиқов)

30.

Тадбиркорлар учун суд харажатларини қисқартириш

1. Тадбиркорларнинг маъмурий судларга ариза беришидадавлат божи ставкасини 2 бараварга камайтириш.

2. Тадбиркорларнинг иқтисодий судларга бериладиган даъво аризалари бўйича давлатбожи миқдорини қайта кўриб чиқиш.

3. Тадбиркорлар солиқ идораларининг қарори устидан судга шикоят киритиш муддатини 3 йилгача узайтириш.

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси

2022 йил ноябрь

Адлия вазирлиги

(Р. Давлетов),

Олий Суд

(Б. Исламов),

Молия вазирлиги

(Т. Ишметов),

Давлат солиқ қўмитаси

(Ш. Кудбиев)

31.

Тадбиркорларнинг банк ҳисобрақамидаги пул маблағларининг дахлсизлигини таъминлаш

Тадбиркорларнинг банкдаги ҳисобрақамидан пул маблағларини унинг розилигисиз кўчириш ёки олиб қўйиш ҳолатлари бўйича маъмурий ва жиноий жавобгарлик чораларини белгилаш.

Қонун лойиҳаси

2022 йил октябрь

Бизнес-омбудсман

(Д. Касимов),

Бош прокуратура

(Н. Йўлдошев),

Адлия вазирлиги

(Р. Давлетов),

Давлат солиқ қўмитаси

(Ш. Кудбиев),

Марказий банк

(М. Нурмуратов)

32.

Кичк саноат зоналарида фаолият юритаётган тадбиркорларга иштирокчи мақомини бериш

Аввал ҳокимликлар ҳузуридаги танлов комиссиялари қарорларига асосан кичик саноат зоналарига жойлаштирилган 590 та тадбиркорга кичик саноат зонаси иштирокчиси мақомини бериш.

Вазирлар Маҳкамаси фармойиши лойиҳаси

2022 йил сентябрь

Бош вазир ўринбосари

(Ж. Ходжаев),

Бизнес-омбудсман

(Д. Касимов),

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

(Л. Кудратов)

V. Тадбиркорлар фаолиятини назорат қилиш ва уларни жавобгарликка тортишни эркинлаштириш

33.

Тадбиркорларни жавобгарликка тортиш тизимини такомиллаштириш

1. Тадбиркорларга нисбатан янги турдаги жазо чораларини жорий қилишга 3 йиллик мораторий эълон қилиш.

2. Тадбиркорларга нисбатан мажбуриятлар юклайдиган янги қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган талабларни бажармаганлик учун уларга нисбатан 6 ой давомида жавобгарлик чоралари қўлланилмаслигини белгилаш.

3. Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш тартиб-таомилларини мураккаблаштиришни назарда тутадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг кучга кириш муддатларини қайта кўриб чиқиш.

4. Савдо қоидаларини бузганлик учун жиноий жавобгарлик чораларинибекор қилиш.

5. Биринчи марта ҳуқуқбузарлик содир этган микро вакичик бизнес субъектларига жавобгарлик чораларини қўлламаган ҳолда, камчиликларни бартараф этишга кўмаклашишни назарда тутадиган тизим яратиш ҳамда жарималар миқдорини қайта кўриб чиқиш бўйича таклиф киритиш.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳаси

2022 йил октябрь

Бизнес-омбудсман

(Д. Касимов),

Адлия вазирлиги

(Р. Давлетов),

Давлат солиқ қўмитаси

(Ш. Кудбиев)

34.

Назорат функцияларини мақбуллаштириш ва текширувларни мувофиқлаштириш

1. Тадбиркорлик фаолиятида назорат органларининг такрорланадиган ва замон талабларига мос келмайдиган 20 дан ортиқ назорат функцияларини мақбуллаштириш.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳаси

2022 йил октябрь

Бизнес-омбудсман

(Д. Касимов),

Савдо-саноат палатаси

(Д. Ваҳобов),

Адлия вазирлиги

(Р. Давлетов),

назорат қилувчи органлар

2. 2022 йил 1 ноябрдан бошлаб тадбиркорлар фаолиятидагибарчатурдагитекширишларниБизнес-омбудсман томонидан мувофиқлаштирган ҳолда, уларни янгиланган электрон платформада рўйхатдан ўтказишорқали амалга ошириш.

Амалий чора-тадбирлар

2022 йил октябрь

35.

Солиқ текширувларини ўтказиш тартиби ва уларнинг муддатларини қайта кўриб чиқиш

1. Тадбиркорларнинг таклифларини чуқур ўрганиб:

солиқ текширувлари муддатларини қисқартириш;

алоҳида солиқ текшируви талаб этилмайдиган молиявий хато ва камчиликларнинг минимал чегаравий миқдорини белгилаш;

текширув жараёнларидан тадбиркорларни хабардор қилиш ва уларнинг шикоятларини очиқ-ошкора кўриб чиқиш тартибини белгилаш.

Қонун лойиҳаси

2022 йил октябрь

Адлия вазирлиги

(Р. Давлетов),

Давлат солиқ қўмитаси

(Ш. Кудбиев),

Бизнес-омбудсман

(Д. Касимов),

Савдо-саноат палатаси

(Д. Ваҳобов)

2. 2022 йил1 октябрдан бошлаб солиққа оид низоларни ҳал қилиш бўйича Давлат солиқ қўмитаси ва Савдо-саноат палатасининг қўшма Апелляция кенгашини ташкил қилиш.

Ушбу Кенгашга Солиқ маслаҳатчилари палаталари, Бухгалтерлар ва аудиторлар миллий ассоциацияси вакиллари ва тадбиркорларни киритиш.

Чора-тадбирлар режаси

2022 йил октябрь

Давлат солиқ қўмитаси

(Ш. Кудбиев),

Савдо-саноат палатаси

(Д. Ваҳобов)

36.

Камерал солиқ текшируви муддатини қисқартириш

Ўрни қопланиши лозим бўлган қўшилган қиймат солиғи суммаси асослантирилганлигининг камерал солиқ текшируви муддатини 60 кундан 30 кунгача қисқартириш.

Қонун лойиҳаси

2022 йил октябрь

Давлат солиқ қўмитаси

(Ш. Кудбиев),

Адлия вазирлиги

(Р. Давлетов),

Бизнес-омбудсман

(Д. Касимов)

37.

Дебиторлик қарздорлик учун жаримани камайтириш

1. Келиб тушмаган валюта миқдори экспорт шартномалари доирасида экспортга юкланган маҳсулотнинг 5фоизидан ошмаган тақдирда муддати ўтган дебитор қарздорлик сифатида ҳисобламаслик ва жарима санкцияларини қўлламаслик.

2. Кредит нота қоидаларини қўллашда юзага келаётган муаммоларни бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси

2022 йил октябрь

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Л. Кудратов),

Давлат солиқ қўмитаси (Ш. Кудбиев),

Марказий банк (М. Нурмуратов),

Молия вазирлиги (Т. Ишметов)

VI. Тадбиркорлар билан учрашувда билдирилган ташаббуслар ижросини ташкил этиш ҳамда «очиқ мулоқот» натижаларини кенг тарғиб қилиш

38.

Бизнес билан ҳамкорликда ишлаш учун қулай муҳит шакллантириш

Ҳар бир туман ва шаҳар марказларида Тадбиркорлар хиёбонларини ташкил этиш. Бунда:

тадбиркорлар, банк вакиллари, инвесторлар учун бизнес лойиҳаларини муҳокама қиладиган муҳит яратиш;

«B2B», коворкинглар учун қулай шароитлар, Wi-Fi зоналар ташкил қилиш;

туман, шаҳар фаол тадбиркорларининг эришган натижалари йил давомида «Фаровонлик бунёдкорлари» кўргазмаларида намойиш этилишини таъминлаш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2022 йил октябрь

Савдо-саноат палатаси

(Д. Ваҳобов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

39.

Савдо-саноат палатаси фаолиятини такомиллаштириш

Савдо-саноат палатаси фаолиятини такомиллаштириш.

Бунда:

а) Савдо-саноат палатасига қуйидаги ваколатларни бериш:

Ҳукуматга кўриб чиқилиши мажбурий бўлган масалаларни киритиш;

тадбиркор манфаатини кўзлаб Олий судга ариза бериш ҳамдаиқтисодий, маъмурий ва жиноят ишлари бўйича суд қарорларини қайта кўриб чиқиш юзасидан шикоят киритиш;

б) Савдо-саноат палатасини Ҳукумат бўйсунувидан тўлиқ чиқариш;

в) Савдо-саноат палатаси тизимини тубдан ўзгартириш, унинг амалдаги тузилмасини қайта кўриб чиқиш ва такомиллаштириш;

г) барча тадбиркорларни кенг қамраб олиш мақсадида, микро, кичик ва ўрта тадбиркорларни Савдо-саноат палатасигааъзолик бадалини тўлашдан озод этиш;

д) Савдо-саноат палатасига ҳар йили Давлат бюджетидан маблағлар ажратиш;

е) Савдо-саноат палатасининг ҳудудий бўлинмаларига қуйидаги ваколатларни бериш:

ҳар бир туман ва шаҳарда илғор методикалар асосида бизнесга ўқитиш мактабларини ташкил қилиш;

ҳокимларга ва бошқа ҳудудий органлар раҳбарларига кўриб чиқилиши мажбурий бўлган тақдимномалар киритиш ваколатини бериш;

халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари ваҳокимлар билан ҳар ой камида икки марта танқидий муҳокамалар ўтказиш.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳаси

2022 йил октябрь

Савдо-саноат палатаси

(Д. Ваҳобов),

Олий суд

(Б. Исламов),

Адлия вазирлиги

(Р. Давлетов),

Молия вазирлиги

(Т. Ишметов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

40.

Клиник ординатурада мутахассис тайёрлаш тизимини такомиллаштириш

Етакчи хусусий клиникаларда ординатурада мутахассис тайёрлаш тизимини яратиш.

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси

2022 йил октябрь

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Б. Мусаев),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

(А. Ташкулов)

41.

Тадбиркорлар учун алоҳида давлат мукофотларини таъсис этиш

Иш ўринларини яратиш, бизнеснинг янги йўналишларини йўлга қўйиш, ўз соҳасида инновациялар жорий қилиш орқали эл-юрт орасида обрў топган бизнес вакилларини муносиб эътироф этиш учун «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган тадбиркор» фахрий унвонини таъсис этиш.

Қонун лойиҳаси

2022 йил октябрь

Савдо-саноат палатаси

(Д. Ваҳобов),

Бизнес-омбудсман

(Д. Касимов)

42.

Ҳудудлардаги тадбиркорлар билан учрашувлар ташкил этиш ва ташаббуслар ижросини таъминлаш

1. Ҳар бир ҳудудда тадбиркорлар билан учрашувлар ташкил этган ҳолда, «очиқ мулоқот» натижаларини муҳокама қилиш ва янги таклифларни ишлаб чиқиш.

2. Очиқ мулоқотда белгилаб берилган вазифаларни амалга ошириш юзасидан «йўл хариталари»ни тасдиқлаш ҳамда янгича иш тизими асосида маҳаллий ҳокимликлар ва сектор раҳбарлари томонидан уларнинг ижросини таъминлаш чораларини кўриш.

Чора-тадбирлар режаси

2022 йил август-сентябрь

Вазирлар Маҳкамаси

(Ж. Ходжаев,

Ж. Қўчқоров),

Савдо-саноат палатаси

(Д. Ваҳобов),

Бизнес-омбудсман

(Д. Касимов)

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 4 сентябрдаги ПҚ-292-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.09.2023 й., 07/23/292/0675-сон)

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси