Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?
Авторизация қилиш
Рўйхатдан ўтиш
Ру
O'z
Ўз|Ру
Асосий реквизитлар
Кодификация
Қайта кўриб чиқилган ҳужжатлар
Ҳужжатни қайта кўриб чиқишга асос бўлган ҳужжатлар
Корреспондентлар
Респондентлар
Жорий версия
22.02.2021
10.09.1993
Ҳаммаси
Кейинги таҳрирга ҳавола
Олдинги таҳрирга ҳавола
АПК бўйича индекслаш
ҚСУК бўйича индекслаш
ТТР бўйича индекслаш
ҚМҚ бўйича индекслаш
Ўзгартиришлар манбаси
Расмий нашр манбаси
Шарҳ
450-сон 10.09.1993
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
[
ОКОЗ:
1.
09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.03 Ғаллачилик]
[
ТСЗ:
1.
Иқтисодиёт / Қишлоқ хўжалиги]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
СУҒОРИЛАДИГАН ЕРЛАРДА БОШОҚЛИ ЭКИНЛАР ЯЛПИ ДОН ҲОСИЛИНИ КЎПАЙТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги
қарорига
асосан ўз кучини йўқотган.
Вазирлар Маҳкамаси қайд этадики, суғориладиган ерларда бошоқли экинлар экишни кўпайтириш ва ялпи дон ҳосилини ошириш юзасидан республикада мақсадга қаратилган ишлар олиб борилмоқда. 1992 йилда суғориладиган ерлардаги буғдой ва арпа экинлари майдони 90 минг гектарга кўпайтирилиб, 1991 йилдагига қараганда 240 минг тонна кўп дон олинди. 1993 йилда суғориладиган ерлардаги бошоқли дон экинлари майдони яна 55 минг гектарга кенгайтирилиб, жами 390 минг гектарга етди. Дон ҳосили олиш ва тайёрлаш ҳам шунга мувофиқ даражада кутилмоқда.
Шу билан бирга суғориладиган ерларда ҳар гектардан 20 центнердан кам ҳосил олиш ҳоллари ҳам кўплаб юз бермоқда. Ҳосилни йиғиб олишда, ташишда ва сақлашда нобудгарчиликка йўл қўйилмоқда, тўпланган ҳосил хўжасизларча исроф қилинмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, «Ўзмевасабзавотузумсаноат» ва уларнинг жойлардаги идоралари, Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги фанлари академияси, жамоа ва давлат хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассислари илғор технологияларни жорий қилиш, пахта, ғaллa, бедани алмашлаб экишни ўзлаштириш, тупроқни унумдор қилиш, уруғчиликни тўғри ташкил этиш масалалари билан ўта қониқарсиз даражада шуғулланяптилар. Бошоқли дон экинларидан бўшаган ерларга такрорий экин сифатида силосбоп маккажўхори ва бошқа озуқа экинлари экиш тажрибаси кенг қўлланилмаяпти.
Шу сабабларга кўра суғориладиган ерларда дон етиштириш самарадорлиги паст бўлиб қоляпти, хўжаликлар зарур миқдордаги ҳосилдан маҳрум бўляпти. Республика эса кўплаб миқдордаги ғаллани четдан келтириб, унинг учун валюта ва бошқа қимматбаҳо ресурсларни сарфлашга мажбур бўляпти.
Суғориладиган ерлардан олинадиган ялпи дон ҳосилини кўпайтириш имкониятларидан тўла фойдаланиш, республикани унинг ўзида етиштирилган ғалла ва дон маҳсулотлари билан таъминлашни яхшилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари ва Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 1994 йил ҳосили учун cyғopилaдигaн ерларда кузги бошоқли дон экинлари экиш, Қopaқaлпoғиcтoн Республикаси ва вилоятларда дон маҳсулотлари етиштириш ва харид қилиш ҳажмлари (1-илова),
*
уруғлик жамғариш (2-илова)
*
ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар бўйича 1994 йил ҳосили учун қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш тартиби (3-илова)
*
тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин.
1994 йилда республика бўйича пахта етиштириш учун 1500 минг гектар атрофида, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар бўйича 4-иловага
*
мувофиқ ер майдони ажратиш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблансин.
* Иловалар матни
рус тилида
берилган.
2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ҳокимликлари, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Мелиорация ва сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзмевасабзавотузумсаноат» концерни, «Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш» сентябрь ойида жамоа ва давлат хўжаликларининг раҳбарлари, мутахассислари ва механизаторлари билан суғориладиган ерларда бошоқли дон экинлари ўстиришнинг самарали технологияларига бағишланган семинарлар ўтказсинлар. Агротехник тадбирлар мажмуининг тўла амалга оширилиши устидан қаттиқ назорат ўрнатилсин, ҳар бир хўжалик ва туман суғориладиган ерларнинг гектаридан камида 40—45 центнердан дон ҳосили олишга эришиш учун талаб қилинадиган миқдорда минерал ва табиий ўғитлар солинишини таъминласин.
Иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлаган, ҳосилдан бўшаган ерлардан силосбоп маккажўхори, кечки мева ва картошка, дуккакли ва бошқа тезпишар экинларни экиш ҳамда шу асосда ҳар гектар ердан кафолатли равишда 2 марта ҳосил олиш йўли билан бошоқли дон экинлари экишга ажратилган суғориладиган ерлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ва туман ҳокимликлари, қишлоқ хўжалиги идоралари, хўжаликлар раҳбарлари ва мутахассисларининг муҳим вазифаси деб ҳисоблансин.
1996 йилда республиканинг дон маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини тўла қондириш лозимлигини ҳисобга олиб, бошоқли дон экинлари майдонларини бундан кейин ҳам кенгайтириб бориш ва ялпи дон ҳосилини кўпайтиришнинг ташкилий-техникавий чора-тадбирлари амалга оширилсин.
3. Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академияси бошланғич уруғчилик соҳасида олиб борилаётган ишларни кучайтирсин, сара уруғ етиштиришни ҳамда суғориладиган ерларда экиладиган дон экинлари навларини янгилаш ва кўпайтириш учун буғдой ва арпанинг энг яхши, маҳаллийлаштирилган бошланғич навларини янгилаб боришни таъминласин.
4. «Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш» 1994 йил ҳосилини йиғиб олиш учун камида 3 мингта дон ўриб-йиғиш комбайни етказиб берсин. Хўжаликларни тупроққа ишлов берадиган, ғалла экадиган ва тозалайдиган ҳамда бошқа ғалла техникаси билан зарур миқдорда таъминласин, уларни тузатиш ва ишлатиш билан боғлиқ барча масалаларни ҳал этсин.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ғаллани экиб, ўстириб ва йиғиб оладиган комбайн ва бошқа техника воситаларини республикага олиб келиш учун «Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш»га имтиёзли қарз берсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Мелиорация ва сув хўжалиги вазирлиги қишлоқ хўжалиги идораларининг талабномаларига биноан кузги ғаллани кузда (сентябрь-октябрь) ва кўкламда (март-апрель) суғориш пайтларида зарур бўлган сув билан таъминласин, зарурат туғилганда сув истеъмол қилиш лимитларига ўзгаришлар киритсин.
Жамоа ва давлат хўжаликларининг шу йилнинг ўзидаёқ кузги ғалла экишда фойдаланишлари учун ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ишларини тезлаштириш, 1993 йилдаёқ янги суғориладиган майдонларни ўзлаштириб, ишга тушириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар белгилансин.
6. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва «Ўздеҳқончиликсаноатбанки» билан биргаликда ғаллакор хўжаликларни маблағ билан таъминлаш, 1993-1994 йилларда ғаллачиликни ривожлантириш учун имтиёзли қарзлар бериш тартиби масаласини ишлаб чиқсин ва шу йилнинг 15 сентябрига қадар Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1993 йил 10 сентябрь,
450-сон
×
×