Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?
Авторизация қилиш
Рўйхатдан ўтиш
Ру
O'z
Ўз|Ру
Асосий реквизитлар
Кодификация
Қайта кўриб чиқилган ҳужжатлар
Ҳужжатни қайта кўриб чиқишга асос бўлган ҳужжатлар
Корреспондентлар
Респондентлар
Жорий версия
30.04.2021
23.05.1992
Ҳаммаси
Кейинги таҳрирга ҳавола
Олдинги таҳрирга ҳавола
АПК бўйича индекслаш
ҚСУК бўйича индекслаш
ТТР бўйича индекслаш
ҚМҚ бўйича индекслаш
Ўзгартиришлар манбаси
Расмий нашр манбаси
Шарҳ
ПФ-405-сон 23.05.1992
Ҳужжат кучини йўқотган 30.04.2021
[
ОКОЗ:
1.
01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.17.00.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари (шунингдек, 03.03.10.03га қаранг) / 01.17.10.00 Ижтимоий жамғармалар]
[
ТСЗ:
1.
Давлат ва жамият қурилиши / Жамоат бирлашмалари (жамғармалари), диний ташкилотлар, сиёсий партиялар]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
«НАВРЎЗ» ХАЙРИЯ ЖАМҒАРМАСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сонли «Миллий қонунчилик базасини комплекс тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги
Фармонига
асосан ўз кучини йўқотган.
Миллий маданиятни, анъаналар ва урф-одатларни ривожлантириш соҳасида республика фуқароларининг конституциявий ҳуқуқларини амалга ошириш учун қулай шарт-шароитлар вужудга келтириш ва уларнинг қонун билан муҳофаза қилинадиган манфаатларга риоя этиш, маънавий қадриятларни тарғиб қилишга, аҳоли барча табақаларининг миллатлараро тотувлигини, дўстлигини, ҳамжиҳатлиги ва ҳамкорлигини мустаҳкамлашга, давлат бошқаруви идораларининг, хўжалик ва жамоат ташкилотларининг хайрли фаолиятини кенгайтиришга қаратилган чора-тадбирларни давлат йўли билан қўллаб-қувватлаш мақсадида:
1.Ўзбекистон Республикаси Давлат телерадиокомпаниясининг, Болалар жамғармасининг, Ногиронлар жамиятининг, Қизил ярим ой жамиятининг, Меҳр-шафқат ва саломатлик жамғармасининг, шунингдек республикадаги бошқа бир қанча жамоат ташкилотларининг «Наврўз» хайрия жамғармасини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Белгилаб қўйилсинки, «Наврўз» хайрия жамғармасини рўйхатдан ўтказиш ва унинг фаолият кўрсатиши, корхоналар, ташкилотлар ва фуқароларнинг жамғарманинг хайрия тадбирларида иштирок этиши билан боғлиқ имтиёзлар бериш тартиби Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунлари ва ҳукумат қарорлари билан аниқлаб қўйилади.
2. Ўзбекистон Республикасининг Молия вазирлиги, Давлат банки бошқа банклари 1992 йилнинг 14 майида ўтказилган умумхалқ хайрия ҳашари ва «Наврўз» телемарафонидан тушган маблағларни «Наврўз» жамғармасининг ҳисобига ўтказиш ишларини бир ой муддат ичида амалга оширсинлар.
3. Ўзбекистон Республикасининг Маданият вазирлиги, Давлат матбуот комитети, Давлат телерадиокомпанияси республикада ўтказилаётган хайрия тадбирларини оммавий ахборот воситаларида, телевидение ва радио орқали ёритсинлар.
4. Ўзбекистон Республикасининг Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси икки ҳафта муддат ичида «Наврўз» хайрия жамғармасининг самарали фаолият кўрсатиши учун шарт-шароитларни яратиш юзасидан
қарор
қабул қилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1992 йил 23 май,
405-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 й., 7-сон, 273-модда)
×
×