Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини ислоҳ этиш ва соҳани рақамлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида

1-ИЛОВА
Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини янада ривожлантириш бўйича ЧОРА-ТАДБИРЛАР ДАСТУРИ

2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

«Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг ТАШКИЛИЙ-ШТАТ ТУЗИЛМАСИ

«РАЗРЯДЫ по оплате труда по единой тарифной сетке сотрудников центрального аппарата Департамента по борьбе с экономическими преступлениями при Генеральной прокуратуре Республики Узбекистан

1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси марказий аппаратининг ТАШКИЛИЙ-ШТАТ ТУЗИЛМАСИ

2-ИЛОВА
Мажбурий ижро бюроси Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармаларининг НАМУНАВИЙ ТАШКИЛИЙ-ШТАТ ТУЗИЛМАСИ

3-ИЛОВА
Мажбурий ижро бюроси туман (шаҳар) бўлимларининг НАМУНАВИЙ ТАШКИЛИЙ-ШТАТ ТУЗИЛМАСИ

3а-ИЛОВА
Мажбурий ижро бюроси туманлараро ихтисослаштирилган ижро бўлимлари НАМУНАВИЙ ТАШКИЛИЙ-ШТАТ ТУЗИЛМАСИ

«Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш марказининг ТУЗИЛМАСИ

«Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш маркази ходимларининг Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш РАЗРЯДЛАРИ

«Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш маркази ходимларининг ШТАТЛАР ЖАДВАЛИ

Ҳужжат 04.01.2024 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
«Ўзбекистон — 2030» Стратегиясида белгиланган вазифаларга мувофиқ, фуқаролар, жамият ва давлатнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш, шунингдек, суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини такомиллаштириш орқали одил судлов самарадорлигини таъминлаш мақсадида:
 LexUZ шарҳи

Т/р

Устувор йўналишлар мақсад ва вазифалар

Амалга ошириш механизми

Амалга ошириш шакли

Ижро муддати

Масъул ижрочилар

1.

Суд ҳужжатлари асосида ижро ҳужжатларини электрон шаклда бериш, юбориш ва тақдим этиш тартибини жорий этиш.

Қуйидагиларни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш:

иқтисодий ишлар бўйича суд ҳужжатлари асосида ижро ҳужжатларини фақат электрон шаклда бериш, юбориш ва тақдим этиш тартиби (Ўзбекистон Республикасидан ташқарида ижро этилиши лозим бўлган ижро ҳужжатлари бундан мустасно);

фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича суд ва маъмурий суднинг ҳужжатлари асосида бериладиган ижро ҳужжатларини, қоида тариқасида, электрон шаклда бериш, юбориш ва тақдим этиш тартиби (Ўзбекистон Республикасидан ташқарида ижро этилиши лозим бўлган ижро ҳужжатлари ва тарафларнинг илтимосномаси мавжуд бўлган ҳоллар бундан мустасно).

Қонун лойиҳаси

2024 йил март

Бош прокуратура

(Н. Йўлдошев),

Олий суд

(Б. Исламов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2.

Соддалаштирилган ижро иши юритиш институти татбиқ этиладиган ижро ҳужжатлари тоифаларини кенгайтириш.

1. Ижро ишини юритишнинг соддалаштирилган тартибини почта харажатлари бўйича қарздорликни ундиришга ҳам татбиқ этиш бўйича қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Қонун лойиҳаси

2024 йил февраль

Бош прокуратура

(Н. Йўлдошев),

манфаатдор вазирлик ва идоралар,

Мажбурий ижро бюроси

(М. Эгамбердиев)

2. Илғор хорижий тажриба ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиётининг таҳлили асосида мажбурий ижро тизими самарадорлигини ошириш мақсадида соддалаштирилган ижро иши юритиш институти татбиқ этиладиган ижро ҳужжатлари тоифаларини янада кенгайтириш бўйича таклифлар киритиш.

Таҳлилий маълумот

2024 йил декабрь

3.

Давлат органлари мансабдор шахсларининг ижро ҳужжатлари ижросини таъминламаганлик учун маъмурий жавобгарлигини кучайтириш.

Давлат органлари мансабдор шахслари томонидан ижро ҳужжатлари ижросини таъминламаганлик учун маъмурий жавобгарликни кучайтиришни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 1982-моддасига ўзгартишлар киритиш ҳақида қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Қонун лойиҳаси

2024 йил май

Бош прокуратура

(Н. Йўлдошев),

Олий суд

(Б. Исламов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

4.

Давлат бюджетига қарздорликни ундиришни назарда тутувчи ижро ҳужжатлари бўйича мол-мулки мавжуд қарздорларга ижро ҳужжатини ихтиёрий ижро этиши учун молиявий рағбатларни жорий этиш.

Қарздорнинг хатланган мол-мулкини бошланғич нархдан 30 фоизлик чегирма билан Давлат бюджетига ундиришни назарда тутувчи тартибни ижро ҳужжатлари бўйича сотилаётган мол-мулкка нисбатан ҳам татбиқ этиш (мол-мулкни давлат даромадига ўтказишга оид ижро ҳужжатлари бундан мустасно).

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2024 йил февраль

Бош прокуратура

(Н. Йўлдошев),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

5.

Суд қарорларини ижро этишдан бўйин товлаётган шахсларнинг давлат харидларида харид қилиш тартиб-таомиллари иштирокчиси сифатида иштирок этишини тақиқлаш.

Қуйидагиларни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш:

суд қарорларини ижро этишдан бўйин товлаётган шахсларнинг харид тартиб-таомилларида иштирокчи сифатида давлат харидларида иштирок этишини тақиқлаш механизми;

харид комиссияси ёки электрон давлат харидлари тизимининг оператори томонидан Мажбурий ижро бюросининг маълумотлар базалари орқали онлайн режимда иштирокчининг суд қарорлари бўйича бажарилмаган мажбуриятлари мавжудлигини мажбурий текшириш тартибини жорий этиш, агар бундай мажбуриятлар аниқланганда, иштирокчини харид қилишда иштирок этишдан четлаштириш тартиби.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2024 йил июнь

Бош прокуратура

(Н. Йўлдошев),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

6.

Ижро ҳужжатлари бўйича контрагентлар ёки бюджет олдидаги ўз молиявий мажбуриятларини бажармайдиган инсофсиз ёки тўловга қобилиятсиз юридик шахсларнинг оммавий маълумотлар базасини яратиш.

Қуйидаги ташкилий-техник амалий чораларни амалга ошириш:

контрагентлар олдидаги ёки ижро ҳужжатлари бўйича бюджет олдидаги ўз молиявий мажбуриятларини бажармайдиган инсофсиз ёки тўловга қобилиятсиз юридик шахсларнинг очиқ электрон маълумотлар базасини шакллантириш;

Мажбурий ижро бюросининг расмий веб-сайтида «Инсофсиз ёки тўловга қобилиятсиз юридик шахслар рўйхати»ни манфаатдор шахсларга юридик шахсларнинг молиявий мажбуриятлари бўйича тўлов қобилиятини онлайн тарзда текшириш ҳамда ушбу юридик шахслар тўғрисидаги, шу жумладан, таъсисчилари, раҳбарлари ва таркиби тўғрисидаги ҳамма учун очиқ маълумотларни олиш имкониятини тақдим этиш билан жойлаштириш орқали интерактив давлат хизмати кўрсатиш.

Амалий чоралар

2024 йил апрель

Мажбурий ижро бюроси

(М. Эгамбердиев),

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов)

7.

Фойдасига суд қарори қабул қилинган шахсларнинг қонуний манфаатларини ҳамда суд қарорларининг сўзсиз ижросини таъминлаш мақсадида суд қарорларини ижро этиш босқичига даъвони таъминлаш институтини жорий этиш.

Бунда мулкий характердаги суд ҳужжати бўйича мажбуриятларнинг бажарилишини мажбурий ижро органи депозит ҳисоб рақамига пул ўтказиш йўли билан таъминлаш, яъни ижро бўйича кафолат маблағларини киритиш институтини ижро иш юритувига жорий этиш.

Ижро бўйича кафолат маблағларини киритиш институтини жорий этишни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ва қуйидагиларни белгилаш:

1) ушбу чора қуйидаги асосларга кўра ижро ишини юритишни тўхтатиш учун шарт ҳисобланади:

қарздор ижро ҳужжати юзасидан суд тартибида низолашганда ёки ижро ҳужжатини бериш учун асос бўлган суд ҳужжати устидан шикоят ёки протест киритилиши муносабати билан ушбу суд ҳужжати қайта кўриб чиқилаётганда;

давлат ижрочисининг ҳаракатлари (қарорлари) устидан шикоят берилганда;

2) мажбурий ижро органини депозит ҳисоб рақамига ўтказилган ижро бўйича кафолат маблағлари ижро иши юритишни тўхтатиш учун қонунда белгиланган муддат давомида сақланади;

3) ижро бўйича кафолат маблағларининг киритилиши қарздор ва унинг мол-мулкига нисбатан қўлланилган чекловларни бекор қилишга асос бўлади;

4) ижро бўйича кафолат маблағлари ижро иши юритишни тўхтатиб туришга сабаб бўлган ҳолатлар бартараф қилинганида, агар ижро ҳужжати ёки ижро ҳужжатини беришга асос бўлган суд ҳужжати бекор бўлса, қарздорга қайтарилади, суд ҳужжати бекор қилиниб, янгитдан кўриб чиқиш учун қуйи инстанцияга юборилиши ҳолатлари бундан мустасно. Бошқа ҳолларда, ушбу пул маблағлари ижро ҳужжати талабларини қондириш, шунингдек, ижро йиғими ва ижро харажатлари бўйича қарздорликни қоплашга йўналтирилади.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2024 йил сентябрь

Бош прокуратура

(Н. Йўлдошев),

Олий суд

(Б. Исламов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

8.

Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармаси ва қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар маблағлари ҳисобидан ижро ишини юритиш тизимини рақамлаштириш ва қарор қабул қилишда инсон омилини камайтириш механизмларини жорий этиш.

Замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда мажбурий ижро тизими тезкорлиги ва самарадорлигини таъминлаш. Бунда:

ижро ишлари бўйича иш юритувни электрон шаклда юритишни жорий қилиш;

ижро ишлари бўйича мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қўлланиладиган процессуал ҳужжатларнинг ягона электрон шаклини ишлаб чиқиш;

давлат ижрочиларини планшет воситалари билан таъминлаш;

ижро ҳаракатларини амалга ошириш вақтида ижро ҳужжатлари юзасидан қарздорликларни ундириш масалалари бўйича ягона идоралараро электрон ҳамкорлик тизими орқали давлат органлари ва ташкилотларнинг барча ахборот тизимлари ва маълумотлар базаларини интеграция қилиш;

ижро ҳужжатлари ҳамда ундирилган маблағларнинг ҳисобини юритишни автоматлаштириш.

Амалий чора-тадбирлар

Доимий

Бош прокурор

(Н. Йўлдошев)

9.

«Мажбуриятлар реестри» институтини амалиётга жорий этиш бўйича тегишли вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда идоралараро маълумотлар алмашинувини такомиллаштириш.

«Мажбуриятлар реестри»ни Мажбурий ижро бюроси томонидан юритишда тегишли идоралар маълумотлар базаси билан интеграциясини таъминлаш ва қарздорлар тўғрисида маълумотларни «Мажбуриятлар реестри»га жамлаш, сақлаш, ундан чиқариб ташлаш ҳамда уни назорат қилиб бориш механизмларини ишлаб чиқиш ҳамда тегишли қонунчилик ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш.

Технологик йўриқнома

2024 йил июль

Бош прокуратура

(Н. Йўлдошев),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2024 йил август

10.

Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармаси ва қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар маблағлари ҳисобидан ижро ишлари бўйича мажбурий ижро ҳаракатларини амалга оширишда давлат ижрочиларининг мобиль видеокамералардан (боди камера) фойдаланишини жорий қилиш.

Давлат ижрочиси хизмат вазифаларини ошкора олиб бориши, ижро ҳаракатларини видео тасвирга олиши, фаолиятига ноқонуний аралашиш ва қаршилик қилинишини олдини олиш, шахсий ҳаёти ва соғлиғини таҳдидлардан ҳимоя қилиш ҳамда ижро ҳаракатлари қонунийлигини таъминлаш мақсадида қуйидаги ташкилий-техник амалий чораларни амалга ошириш:

Тошкент шаҳрининг Яккасарой тумани ва Навоий шаҳри Мажбурий ижро бюроси бўлимларида тажриба сифатида давлат ижрочилари томонидан мобиль видеокамералардан (боди камера) фойдаланиш тартибини йўлга қўйиш;

тажриба якунлари бўйича Мажбурий ижро бюроси тизимидаги барча давлат ижрочилари томонидан мобиль видеокамералардан (боди камера) фойдаланиш тартибини жорий этиш;

мобиль видеокамераларнинг дастурий таъминотларга интеграциясини таъминлаш.

Амалий чора-тадбирлар

2024 йил декабрь

Мажбурий ижро бюроси

(М. Эгамбердиев)

11.

Мобиль видеокамерадан мажбурий фойдаланиш тартибини жорий этиш.

Давлат ижрочилари томонидан мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ мобиль видеокамерадан фойдаланиш мажбурийлигини белгилаш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2024 йил сентябрь

Мажбурий ижро бюроси

(М. Эгамбердиев)

12.

Юриспруденция мутахассислиги бўйича кадрларни тайёрловчи олий таълим муассасалари ўқув режаларининг «Танлов фанлар» блокига «Ижро иши юритиш» фанини киритиш.

1. Юриспруденция бакалавриат таълим йўналишларининг ўқув режаларининг «Танлов фанлар» блокига «Ижро иши юритиш» фанини киритиш.

2. «Ижро иши юритиш» фани ўқув дастурини ишлаб чиқиш.

Ўқув режа ва ўқув дастури

2024 йил июнь

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(И. Абдурахмонов),

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов),

Мажбурий ижро бюроси

(М. Эгамбердиев)

13.

Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини мажбурий ижро этишни таъминлаш самарадорлигини ошириш мақсадида қарздордан ундирилган ижро йиғимининг бир қисмини давлат ижрочиларига ажратма сифатида қолдириш орқали моддий рағбатлантириш тизимини жорий этиш.

Ижро ҳужжатлари ижросини таъминлаш самарадорлигини ошириш мақсадида давлат ижрочиларининг ижро ҳужжатлари бўйича амалда ундирган пул суммасига нисбатан Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан моддий рағбатлантириш тартибини жорий этиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2024 йил февраль

Бош прокуратура

(Н. Йўлдошев)

а) 4-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «4 886» ва «1 031» рақамлари тегишинча «4 986» ва «1 131» рақамлари билан алмаштирилсин;
б) 2-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

 

Бошлиқ ёрдамчиси

Бошлиқ

Матбуот котиби

Бошлиқнинг биринчи ўринбосари

Бошлиқ ўринбосари

Бошлиқ ўринбосари — Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бошқармаси бошлиғи

Ташкилий-назорат бўлими

3

Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими

2

Ижтимоий соҳада коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бошқармаси

10

Иқтисодий соҳада коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бошқармаси

10

Кадрлар бўлими

4

Шахсий хавфсизлик бўлими

3

Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бошқармаси

25

Тезкор-қидирув фаолияти ҳисоби бўлими

4

Тизимли таҳлил бўлими

5

Тафтиш бошқармаси

10

Халқаро алоқалар бўлими

3

Рақамлаштириш ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўлими

2

Криминалистика лабораторияси

1

Суриштирув бўлими

4

Махсус бўлим

1

Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш бўлими

11

Навбатчилик қисми

Мурожаатлар билан ишлаш бўлими

2

Молия-хўжалик бўлими

5

 

Терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўлими

4

Хавфларни баҳолаш маркази

10

Ҳудудий бошқармалар ва бўлимлар

а) 6-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
б) 1-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
учинчи хатбошидаги «Ахборот-таҳлил бўлими» сўзлари «Тизимли таҳлил бўлими» сўзлари билан алмаштирилсин;
19-банднинг тўртинчи хатбошиси ўзбек тилидаги матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
49-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Департамент органларининг шахсий таркиб бўйича инспекцияси» сўзлари «Шахсий хавфсизлик бўлими» сўзлари билан алмаштирилсин;
1-илова рус тилидаги матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
а) 7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
б) 2-илованинг 3-банди «б» кичик банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
а) 12-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Бош прокуратура Академиясида» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясида» сўзлари билан алмаштирилсин;
а) 1 — 3а-иловалар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими

2

Директор

Директор ёрдамчиси

Директорнинг биринчи ўринбосари — Ташкилий-назорат ва таҳлил бошқармаси бошлиғи

Директор ўринбосари — Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш бошқармаси бошлиғи

Кадрлар бошқармаси

5

Суриштирув ва маъмурий амалиёт бўлими

2

Ички хавфсизликни таъминлаш бошқармаси

5

Ташкилий-назорат ва таҳлил бошқармаси

11

Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш бошқармаси

26

Ҳуқуқий таъминлаш ва халқаро-ҳуқуқий алоқалар бўлими

6

 

Назоратни ташкиллаштириш, статистика ва таҳлил бўлими

4

Биринчи бўлим

1

Жиноят ишлари бўйича ва маъмурий судлар ҳужжатларини ижро этиш бўлими

3

Ишлар бошқармаси

6

Мониторинг маркази

3

Молия-режалаштириш бўлими

4

Иқтисодий судлар ҳужжатларини ижро этиш бўлими

4

 

Мурожаатлар билан ишлаш бўлими

4

Тафтиш бўлими

2

Фуқаролик ишлари бўйича судлар ҳужжатларини ижро этиш бўлими

7

Тезкор-қидирув фаолияти ҳисоби шўъбаси

1

Ички ишлар, солиқ ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш бўлими

3

Ҳудудий бошқармалар

Навбатчи қисм

3

Туман (шаҳар) бўлимлари

Ахборот-коммуникация технологияларни жорий этиш маркази

17

Активларни ҳисобини юритиш ва бошқариш бўлими

3

 

Туманлараро бўлимлари

Алоҳида муҳим ижро ишларни ижро этиш бўлими

3

Қидирув бўлими

3