Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Ҳужжат кучини йўқотган 31.05.2005
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тошкент молия-қурилиш корпорацияси («Тошкентуйжойинвестқурилиш»)ни тугатиш тўғрисида» 2000 йил 11 апрелдаги ПФ-2572-сон Фармонига мувофиқ ҳамда Тошкент шаҳри қурилиш ташкилотларининг бозор шароитларида самарали фаолият кўрсатишини таъминлаш, уларнинг мустақиллигини кенгайтириш ва қурилиш хизматлари бозорида рақобат муҳитини яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тошкент молия-қурилиш корпорацияси («Тошкентуйжойинвестқурилиш»)ни тугатиш тўғрисида»ги Фармонига биноан тугатилаётган корпорация таркибидаги пудрат қурилиш трестлари ва ташкилотлари, саноат ва Транспорт корхоналари ҳамда бошқа хўжалик юритувчи субъектлар молия-хўжалик фаолиятини амалга оширувчи мустақил юридик шахслар ҳисобланиши амал қилиш учун қабул қилинсин ҳамда пудрат ишларини ва бошқа ишларни амалга ошириш юзасидан тендерларда мустақил равишда қатнашишга ҳақлидирлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. «Ўзуйжойжамғармабанк» Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1996 йил 31 январдаги ПФ-1366-сон Фармонининг 3-бандини сўзсиз бажариш мақсадида сертификат уй-жойларнинг фойдаланишга тайёр ҳолда қурилишини Тошкент шаҳрини ривожлантиришнинг шаҳарсозлик талабларини ҳисобга олган ҳолда мулкчиликнинг барча шаклларидаги пудрат ташкилотлари ўртасида фақат тендер (танлов) асосида амалга оширсин.
10. Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкентуйжойинвестқурилиш» Тошкент молия-қурилиш корпорацияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 1994 йил 27 декабрдаги 622-сон қарори, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг «Капитал қурилишда бошқарувнинг ташкилий тузилмасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1998 йил 28 ноябрдаги 500-сон қарорига 1 ва 2-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси