03.11.1998 йилдаги 461-сон
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Бозор иқтисодиёти шароитларида аҳолига коммунал хизмат кўрсатишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1997 йил 25 апрелдаги 211-сон қарорини бажариш, шунингдек, коммунал хизматлар сифатини ошириш ҳамда мулкчиликнинг турли шаклларини ва рақобат муҳитини ривожлантириш асосида уларнинг ўз харажатларини ўзи қоплашини босқичма-босқич таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Аҳолига уй-жой коммунал хизмати кўрсатиш тизимини ислоҳ қилиш «Давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш тўғрисида», «Давлат уй-жой сиёсати асослари тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси қонунларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида коммунал хизмат кўрсатишни бошқаришни такомиллаштириш тўғрисида», «Республикада уй-жой қурилишини рағбатлантириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонларини Вазирлар Маҳкамасининг «Коммунал хизматларнинг ўз харажатларини ўзи қоплашига босқичма-босқич ўтиши тўғрисида» 1994 йил 7 февралдаги 54-сон «Бозор иқтисодиёти шароитларида аҳолига коммунал хизмат кўрсатишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1997 йил 25 апрелдаги 211-сон қарорларини ҳамда бошқа қонунчилик ва меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни рўёбга чиқариш доирасида амалга оширилмоқда.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.