Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
 LexUZ шарҳи
4. Ҳокимият ва тегишли давлат тузилмалари, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, алоқадор идора ва ташкилотлар мазкур дастурдаги вазифаларнинг аниқ ва тўлиқ бажарилишини таъминлашга қаратилган ўз тадбирлари режасини ишлаб чиқсин.
5. Дастурни амалга оширишни таъминлаш мақсадида мутасадди ва жамоат ташкилотлари раҳбарларидан иборат ишчи гуруҳ таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ишчи гуруҳнинг асосий вазифаси Дастурда белгиланган тадбирларни ҳаётга татбиқ этишда амалий фаолият кўрсатиш, тегишли ташкилотларнинг миллий маънавият ва истиқлол мафкурасини кенг тарғиб қилишни ташкил этиш, тарғибот-ташвиқот ишларини кучайтириш ва уларнинг таъсирчанлигини ошириш чораларини кўришдан иборат эканлиги қайд этилсин.
9. Давлат матбуот қўмитаси, «Ўзтелерадио» компанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, оммавий ахборот воситалари дастурда белгиланган тадбирларнинг маънавий-маърифий баркамол жамият ва ҳуқуқий-демократик давлат асосларини мустаҳкамлашдаги аҳамиятини, шунингдек, бу тадбирларнинг амалий натижаларини кенг тарғиб этсинлар.
10. Молия вазирлиги (Ж. Сайфуддинов) Дастурда кўзда тутилган тадбирлар учун маблағ ажратиш масаласини ҳал этсин.

Т/р

Тадбир номи

Ижрочи идора ва ташкилотлар

Муддати

Масъул

1.Жамоат ташкилотларининг маънавият ва маърифат соҳасида олиб бораётган фаолиятлари самарадорлигини янада ошириш, уларнинг бу борадаги ишларини мувофиқлаштириб бориш мақсадида тегишли давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарларидан иборат республика ишчи гуруҳини тузиш. Бундай гуруҳларни вилоятларда ҳам тузиш «Маънавият ва маърифат» маркази, барча жамоат ташкилотлари, тегишли давлат ташкилотлари1998 й. августН. Аминов ҳокимлар вазирлар
2.Меҳнаткашларга маънавий-маърифий хизмат кўрсатишни яхшилаш, уларнинг маданий ҳордиқ чиқаришлари учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида кутубхоналар, маданият саройлари ва уйлари, болалар оромгоҳлари, спорт иншоотлари ва бошқа маданий-маърифий муассасалар ишининг самарадорлигини ошириш юзасидан амалий чора-тадбирлар белгилаш Маданият ишлари вазирлиги, Касаба уюшмалари Федерацияси, Давлат спорт қўмитасимунтазамХ.Жўраев
Д. Жаҳонгирова
Б. Махситов
3.«Мулоқот» жамоатчилик кенгашини ташкил этиш «Маънавият ва маърифат» маркази, Маданият ишлари вазирлиги, ЎзФА, «Ўзбеккино» ДАК, Бадиий Академия ва ижодий уюшмалардоимийН.Комилов Н.Аминов
Х.Жўраев
Т.Жўраев
Т.Юнусов
Т.Қўзиев
4.Мамлакатимизда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, мустақиллик иншоотлари, замонамиз қаҳрамонларини тараннум этувчи, инсоннинг руҳий дунёсини теран акс эттирувчи, унда миллий-маънавий қадриятларга ҳурмат ҳиссини тарбияловчи юксак ғоявий-бадиий савиядаги санъат асарларини яратиш Маданият ишлари вазирлиги, «Ўзтелерадио» компанияси, «Ўзбеккино» ДАК, Бадиий Академия, ижодий уюшмалар1999-2000 йилларХ.Жўраев
Т.Юнусов
Т.Қўзиев
5.Мустақиллик кунига бағишлаб вилоятларда «Театр санъати кунлари» байрамлари ўтказиш, Ўзбекистон театр жамоаларининг ўзаро ижодий тажриба алмашишлари, меҳнаткашларга маданий хизмат кўрсатишнинг мунтазамлигини таъминлаш мақсадида вилоятлараро гастрол сафарларини уюштириш «Ўзбектеатр» бирлашмаси1998-2000 йилларХ.Жўраев
6.«Ўзбекистон — Ватаним маним» республика қўшиқ байрамининг бутун мамлакатимизда уюшқоқлик билан ўтишини ташкил этиш Маданият ишлари вазирлигиҳар йили, августХ.Жўраев
7.Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда ҳар йили мустақиллик куни олдидан адабиёт ва санъат байрамларини ташкил этиш. Бу тадбир таниқли санъат усталари, шоирлар, олимлар ва ижодкорлар иштирокида ўтказилади а) Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари б) Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари в) Самарқанд, Бухоро ва Навоий вилоятлари г) Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти д) Жиззах , Сирдарё ва Тошкент вилоятлари Маданият ишлари вазирлиги, Ёзувчилар уюшмаси, «Ўзбекнаво», «Ўзбектеатр», «Ўзбекрақс» бирлашмаларимунтазамХ.Жўраев
Д.Орипов
А. Назаров
Ю. Исматова
8.Фан, маданият, адабиёт, санъат, ислом илми тараққиётига улкан ҳисса қўшган улуғ алломаларимиз (Бухорий, Фарғоний, Беруний, Баҳовуддин Нақшбанд, Ҳаким Термизий, ибн Сино, Замахшарий, Камолиддин Беҳзод ва бошқаларнинг йирик таваллуд саналарини тегишли режалар асосида кенг жамоатчилик иштирокида нишонлаш Фанлар академияси, Маданият ишлари вазирлиги, Давлат матбуот қўмитаси, Бадиий Академия, ижодий уюшмалар, «Маънавият ва маърифат» маркази, «Олтин мерос» жамғармаси, ҳокимликлар1998—2000 йилларТ.Жўраев
Х.Жўраев Р.Шоғуломов Т.Қўзиев
Н.Аминов Х.Тўхтабоев
9.Мамлакатимиз кино ва телеэкранларига чиқарилаётган кино-видеофильмларни, айниқса, вилоятлардаги хусусий телеканаллардаги фильмларни миллий маънавиятимиз, мустақиллигимиз мафкураси ғояларига мос келиши нуқтаи назаридан таҳлил қилиш ва амалдаги қонунчилик асосида назоратни кучайтириш бўйича тегишли чора-тадбирлар белгилаш Давлат матбуот қўмитаси, Маданият ишлари вазирлиги, «Ўзбеккино» ДАК, «Ўзтелерадио» компанияси, Давлат божхона қўмитаси, «Маънавият ва маърифат» маркази, Муаллифлик ҳуқуқи агентлиги, ҳокимликлармунтазамР. Шоғуломов
Х. Жўраев
Т. Юнусов
А. Кўчимов
Ў. Комилов
Н. Аминов
А. Орипов
10.Мактабгача тарбия муассасалари, ўқув юртлари, меҳнат жамоалари, маҳаллалар ва ҳарбий қисмларда «Она тилим — муқаддас мулким», «Тилимизнинг кўркли либоси», «Ўз тилим, ўз ёзувим», «Тил — Ватан посбони» каби мавзуларда давлат тили ва янги ўзбек ёзувини тарғиб этишга қаратилган тадбирлар белгилаш ва ўтказишОлий ва ўрта махсус таълим, Халқ таълими вазирликлари, Мудофаа вазирлиги, «Маънавият ва маърифат» маркази, «Маҳалла», «Камолот», «Болалар» жамғармаларимунтазамС. Ғуломов
Ж. Йўлдошев
Х. Турсунов
Н. Аминов
Ш. Жалилов
Х. Абдураимов Й. Юсупова
11.Жойларга, корхоналарга, ишлаб чиқарилган маҳсулотларга ном беришда, шунингдек маҳсулот ёрлиқлари, корхоналарнинг рамзлари ва шу каби бошқа матнларни тайёрлашда мустақиллик мафкурасининг юксак талабларига риоя қилиниши, улуғ аждодларимиз ва миллий қадриятларимизга бўлган эътиборни ҳар қандай бачканалаштиришнинг олди олиниши борасида изчил иш олиб бориш Республика Атамашунослик қўмитаси, «Маънавият ва маърифат» маркази, ҳокимликлармунтазамО.Ёқубов
Н. Аминов
1.Маҳалла оқсоқоллари ва фаоллари, фахрийлар, дин арбоблари, шунингдек айни ҳудудларда яшовчи фан намояндалари, маданият ходимлари иштирокида маҳаллаларда «Маънавият сабоқлари» мавзуида учрашувлар, давра суҳбатлари, кечалар ўтказиш «Маънавият ва маърифат» маркази, «Маҳалла», «Нуроний», «Камолот», «Наврўз» жамғармалари, Хотин-қизлар қўмитасидоимийН.Аминов
Ш. Жалилов
Р. Раҳимов
Х. Абдураимов
Д. Ёқубов
Д. Ғуломова
2.Маҳалла — жамият бўлаги, маънавий ахлоқий, миллий-анъанавий, маърифий-умуминсоний дунёқараш шаклланадиган илк ижтимоий маконлигини амалий ишлар орқали кўрсатиш «Маҳалла» жамғармаси, Ахборот маркази, «Ўзтелерадио» компаниясимунтазамС. Ҳакимов
А. Кўчимов
Ш. Жалилов
3.«Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги қонун асосида маҳалла бошқарувини такомиллаштиришда иштирок этиш, маҳалла оқсоқоллари ва фаолларининг ҳуқуқий, иқтисодий, сиёсий билим даражасини, маънавий дунёқарашини оширишга қаратилган махсус ўқув семинарлари, курслар ташкил этиш Адлия вазирлиги, «Маънавият ва маърифат» маркази, «Маҳалла», «Нуроний» жамғармалари, ҳокимликлардоимийС. Мирсафоев
Н. Аминов
Ш. Жалилов
Б. Раҳимов
4.Оила ва унинг жамият тараққиётидаги ўрни, ёшлар тарбиясида оиланинг масъулиятини ошириш, ҳуқуқий тарбияни кучайтириш мақсадида маҳаллаларда «Оила-мактаб-маҳалла» жамоатчилик кенгашларини тузиш Халқ таълими вазирлиги, Хотин-қизлар қўмитаси, «Оила» маркази, «Маҳалла», «Камолот» жамғармалари1998 йил 3-чорагиО.Мусурмонова Ш.Жалилов Ж.Йўлдошев Ҳ.Абдураимов Д.Ғуломова
5.Юртимиз тарихи, улуғ аждодларимизнинг бой мероси, республикамизда амалга оширилаётган бугунги ислоҳотларни кенг тарғиб қилиш мақсадида таниқли олимлар, шоирлар, ёзувчилар ва санъат намояндалари иштирокида маҳаллалар, қишлоқ, туман ва шаҳарларда, ўқув юртларида «Ватан ҳафталиги» тадбирларини ўтказиб боришни йўлга қўйиш «Маънавият ва маърифат» маркази, «Наврўз», «Маҳалла» жамғармалари, ижодий уюшмалар, «Мулоқот» жамоатчилик кенгаши, ҳокимликларҳар йили август ойидаН.Аминов
Н.Комилов
Д.Ёқубов
Ш.Жалилов
6.Вилоятларда яшаб ижод этаётган ижодкорларнинг мунтазам равишда меҳнаткашлар билан учрашув-мулоқотларини ва ижодий кечаларини уюштириш «Маънавият ва маърифат» маркази, «Мулоқот» жамоатчилик кенгаши, ижодий уюшмалар, ҳокимликлармунтазамН. Аминов
Н. Комилов
7.Аҳолининг ижтимоий фойдали меҳнатга жалб этилмаган қисмини ишга жойлаштириш, тўй ва маъракаларни кам чиқим қилиб ўтказиш орқали оила бюджетининг асосий қисмини ёшларнинг билим олишларига, оила аъзоларининг соғлом ва маданий ҳаёт кечиришига йўналтириш «Маҳалла», «Камолот», «Наврўз», «Нуроний» жамғармалари, «Мулоқот» жамоатчилик кенгаши, «Оила» марказимунтазамШ. Жалилов
Ҳ. Абдураимов
Д. Ёқубов
Б. Раҳимов
Н. Комилов
О. Мусурмонова
8.Омма билан очиқ мулоқот қилиш, республикадаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар жараёнидан, жаҳонда бўлаётган ўзгаришлардан хабардор этиш, мавжуд муаммоларни ҳамкорликда ҳал этиш мақсадида ҳафтанинг маълум бир кунида ҳар бир маҳалла, аҳоли мавзеларида ҳокимлик вакиллари ва тегишли мутасадди ташкилот раҳбарларининг «Амалий учрашув»ларини ташкил қилиш «Маънавият ва маърифат» маркази, «Маҳалла» жамғармаси, «Мулоқот» жамоатчилик кенгаши, ҳокимликлармунтазамН. Аминов
Ш. Жалилов
Н. Комилов
1.Меҳнат жамоалари аъзоларининг мамлакатимизда юз бераётган ўзгаришлар, олиб борилаётган ислоҳотларнинг самарали, дунёдаги муҳим воқеалардан тўлароқ хабардорлигини таъминлаш, уларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, маданий турмушини ташкил этиш мақсадида корхона, ташкилот, муассасалар тасарруфидаги дам олиш масканлари, кутубхоналар, маданият саройлари, клублар ва бошқа маданий-маърифий ўчоқлар ишини изчил ва оқилона ташкил этиш Касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши, «Маънавият ва маърифат» маркази, ҳокимликлардоимийД. Жаҳонгирова Н.Аминов
2.Мулкчилик шаклидан қатъи назар, барча корхона, ташкилот, муассасалар ҳудудининг давлат тилида тайёрланган, мустақиллигимиз мафкурасига хизмат қиладиган, кишиларнинг маънавий дунёсини юксалтирадиган, миллий меросимизга ҳурматни кучайтирадиган кўргазмали-тарғибий воситалар билан безатилишини таъминлаш чораларини кўриш Касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши, «Маънавият ва маърифат» маркази, «Тасвирий ойина» уюшмаси, ҳокимликлардоимийД. Жаҳонгирова
Н. Аминов
И Латипов
3.Театрлар репертуарларини мустақиллик ғоялари билан бойитиш, унинг ранг-баранглигига, мазмундорлигига эришиш орқали театр жамоаларининг маънавий-маърифий ислоҳотлардаги иштирокини фаоллаштиришга бағишланган семинар-кенгашлар ўтказиб бориш«Ўзбектеатр» ижодий ишлаб чиқариш бирлашмаси1998-2000 йилларХ.Жўраев
4.Корхона, ташкилот, муассасалар, хусусий корхона ва фирмалар билан олий ўқув юртлари ўртасида маънавий-маърифий ишлар соҳасида манфаатли ҳамкорлик шартномаларини тузиш тажрибасини йўлга қўйишОлий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши, «Камолот» жамғармаси, Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси, ҳокимликлармунтазамС.Ғуломов Д.Жаҳонгирова Ҳ.Абдураимов А.Йўлдошев
1.Ёшларда миллий ғурур, ватанпарварлик туйғуларини ўстириш мақсадида ўқувчи-талабалар ўртасида «XXI аср ёшлари: миллий маънавият ва одоб-ахлоқ муаммолари» мавзуида мулоқотлар, давра суҳбатлари ўтказиш Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, «Маънавият ва маърифат» маркази, «Камолот» жамғармасимунтазамС. Ғуломов Ж.Йўлдошев Н.Аминов Ҳ.Абдураимов
2.Республикадаги болалар боғчалари тарбиячилари ҳамда бошланғич синф ўқитувчиларининг маънавият, хусусан, диний ва дунёвий билимлари борасидаги савияларини ошириш мақсадида қисқа муддатли ўқишлар ташкил этишХалқ таълими вазирлиги , «Соғлом авлод учун», «Камолот» жамғармаларийилнинг ҳар чорагидаЖ. Йўлдошев
Г. Йўлдошева
Ҳ. Абдураимов
3.Ўқувчи-талабаларнинг аждодларимиз меросига ҳурмат, Ватанга садоқат, истиқлолга фидойилик туйғуларини янада кучайтириш мақсадида музейларда ҳар ойда бир кунни «Очиқ эшиклар куни» деб эълон қилиб, шу куни уларга бепул хизмат кўрсатишни таъминлашОлий ва ўрта махсус таълим, Халқ таълими вазирликлари, «Ўзбекмузей» жамғармаси1998 йил июлдан бошлаб мунтазамС. Ғуломов
Ж. Йўлдошев
Н. Ҳабибуллаев
4.Мамлакатимиз ўқув юртлари талабалари ўртасида мустақиллик ғояларини, миллий истиқлол мафкурасини кенг тарғиб қилиш, турли мавзуларда баҳс, мунозара ва суҳбатлар ташкил этиш Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, «Маънавият ва маърифат « маркази, «Камолот», «Наврўз», «Улуғбек» жамғармаларимунтазамС.Ғуломов Н.Аминов Ҳ.Абдураимов Д.Ёқубов А.Ҳазратқулов
5.Мактабгача тарбия — жамият пойдевори эканлиги, унинг муаммолари, янгича тарбия йўллари, миллий тарбия моҳиятини ёритадиган материаллар тайёрлаш, уларни жойларга тарқатиш Халқ таълими вазирлиги, Ахборот маркази, «Ўзтелерадио» компаниясимунтазамС. Ҳакимов
А. Кўчимов
Ж. Йўлдошев
6.Мактаб ва шахс, мактабларимизнинг етук шахслар тарбиялашдаги ҳал қилувчи аҳамияти, мактаб ва мустақил фикр такомили, мактабларда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мақсад-моҳиятини ҳар бир ёшнинг онгига тўла етказишга қаратилган изчил тадбирлар тизимини ишлаб чиқиш, бу масалаларни кенг ёритиш Халқ таълими вазирлиги, Ахборот маркази, «Ўзтелерадио» компаниясимунтазамС. Ҳакимов
А. Кўчимов
Ж. Йўлдошев
7.Олий таълим тизимини ислоҳ қилишнинг мазмун ва моҳияти, мутахассисларга талаб ва эҳтиёж, бозор иқтисодиёти шароитида таълим масалаларини ўрганиш, талабалар онгида ўз-ўзини бошқариш кўникмаларини ҳосил қилиш борасида тадбирлар белгилаш ва бу масалаларда оммавий ахборот воситаларидан кенг фойдаланиш Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ахборот маркази, «Ўзтелерадио» компаниясимунтазамС. Хакимов
А. Кўчимов
С. Ғуломов
8.Иқтидорли талаба ва ўқувчилар, ёш ижодкорларни излаб топиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида «Камолот» жамғармаси қошида илмий-ижодий марказ ташкил этиш «Камолот», «Улуғбек» жамғармалари1998 йил июль-августХ. Абдураимов
А. Ҳазратқулов
9.Ёшларнинг дунёқарашини юксалтириш, чет эл ёшлари билан ижтимоий-маданий соҳаларда тажриба алмашиш, қадимий шаҳарлар тарихи ва ёдгорликлари, миллий урф-одатларимиз билан таништириш мақсадида хорижий мамлакат ёшлари билан вакиллар гуруҳларини алмашиш «Камолот» жамғармасидоимийХ. Абдураимов
10.Истеъдодли мактаб ўқувчилари, талабалар, илмий изланишлар олиб бораётган ёш олимлар, ижодкорлар, ихтирочи ва рационализаторлар, шунингдек бошқа соҳалардаги иқтидорли ёшларни аниқлаш, излаб топиш, улар ҳақида республика бўйича ахборотлар банкини яратиш (соҳалар ва ёшларнинг қатлами бўйича алоҳида-алоҳида) Олий ва ўрта махсус таълим, Халқ таълими вазирликлари, «Улуғбек» жамғармасидоимийС. Ғуломов
Ж. Йўлдошев
А. Ҳазратқулов
11.Мактабгача тарбия муассасалари, мактабларда «Мен озод юрт фарзандиман» мавзусида адабий-маърифий тадбирларни ўтказиб боришХалқ таълими вазирлигидоимийЖ.Йўлдошев
12.Хориждаги нуфузли олий ўқув юртларига ўқишга ва малака оширишга юбориш учун ёшларни танлашда номзодларнинг маънавий-маърифий савиясини холис баҳолаш усулларини такомиллаштириб бориш «Умид», «Устоз» жамғармалари, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, «Маънавият ва маърифат» марказимунтазамМ. Раҳимов
С. Ғуломов
Н. Аминов
13.Ёшларни ватанпарварлик руҳида ўстириш, жисмонан соғлом ва бақувват қилиб тарбиялаш, уларга ўсмирлик чоғидан Ватанни ҳимоя қилиш муқаддас бурч эканлигини сингдириб бориш, чақирув ёшидаги ўсмирларни ҳарбий хизматга тайёрлаш мақсадида мактаб ўқувчилари ўртасида «Шунқорлар» республика ҳарбий-спорт мусобақаларини ўтказиш, уларнинг таъсирчанлигини ошириш«Камолот» жамғармаси, Халқ таълими вазирлиги, Мудофаа вазирлигимунтазам (финал босқичи уруш қурбонларини хотирлаш куни ўтказилади)Х. Абдураимов
Ж. Йўлдошев
Ҳ. Турсунов
1.Ёшларни ҳарбий хизматга тайёрлаш ишига кенг жамоатчиликни жалб этиш, ҳарбий қисмлар ва ўқув юртларида хизматни ўтаётган ёшларни уларнинг ота-оналари иштирокида йўқлаш. Ҳарбий қисм ва ўқув юртларида «Ватанни севмоқ иймондандур», «Жасур аскар бўлай десангиз» ва бошқа шу каби мавзуларда суҳбатлар, байрам йўқловлари уюштириш«Камолот», «Нуроний», «Маҳалла», «Наврўз» жамғармалари, Мудофаа вазирлиги, ҳокимликлардоимийҲ. Абдураимов
Б. Раҳимов
Ҳ. Турсунов
Ш. Жалилов
Д. Ёқубов
2.Ҳарбий қисмлар аскарлари ва ҳарбий билим юртлари талабалари ўртасида ўзаро дўстлик, биродарлик, ҳамжиҳатлик туйғуларини янада мустаҳкамлаш, турли салбий кўринишларнинг олдини олиш мақсадида «Мардлар қўриқлайди Ватанни», «Куч — адолатда», «Сафдошингни ҳурмат қил», «Ҳарбий хизматчининг маънавий қиёфаси» каби мавзуларда маърифий суҳбатлар, учрашувлар, кўрик-танловлар ўтказиб бориш«Камолот» жамғармаси, Мудофаа вазирлигидоимийХ. Абдураимов
Ҳ. Tурусунов
3.Ҳуқуқ-тартибот органлари ходимларининг маънавий ва маърифий билимларини доимий ошириб боришга қаратилган тадбирлар режасини ишлаб чиқиш, бу тизимларга кадрлар танлашда касбий малакалари билан бир қаторда маънавий фазилатларига алоҳида эътибор қаратиш, бу мақсадда махсус тест ва рейтинг механизмини яратишИчки ишлар, Адлия вазирликлари, Республика прокуратураси1998 йил 3-чоракЗ. Алматов
С. Мирсафоев
Б. Мустафоев
4.Ҳуқуқ-тартибот органлари ходимларининг аҳоли ўртасида ҳуқуқий тарбия, ҳуқуқий билимларнинг кенг тарғиб қилинишдаги фаолиятини кучайтириш, уларнинг жамоат ташкилотлари билан ҳамкорлигини мустаҳкамлаш, жиноятчиликнинг олдини олишда кенг халқ оммаси билан биргаликда ишлашларини таъминлаш борасида амалий тадбирлар режасини ишлаб чиқишИчки ишлар, Адлия вазирликлари, Республика прокуратураси, Инсон ҳуқуқлари маркази, жамоат ташкилотлари1998 йил 3-чоракЗ. Алматов
С. Мирсафоев Б. Мустафоев А.Саидов
1.Маънавият ва маърифат соҳасидаги давлат сиёсати, Президент фармонлари, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва бошқа муҳим ҳужжатлар аҳамиятини кенг тарғиб қилиш, маънавият ва маърифат тушунчаларининг ҳам миллий, ҳам умумбашарий қадрият сифатидаги моҳиятини ҳаётий мисоллар орқали очиб бериш Ахборот маркази, «Ўзтелерадио» компанияси, ОАВни демократлаштириш ва қўллаб-қувватлаш жамғармасимунтазамС.Ҳакимов А.Кўчимов Ҳ.Дўстмуҳамедов
2.Давлатимиз рамзлари — Мадҳия, Байроқ, Герб қабул қилинган кунларнинг тарихий аҳамиятини халқ оммаси онгига тўлиқ етказиш. Ўзбекистон байрамлари — Мустақиллик байрами, ўқитувчилар ва мураббийлар куни, Конституция куни, Янги йил, Хотин-қизлар куни, Наврўз, Рамазон ва Қурбон ҳайитлари, «Ўзбекистон - Ватаним маним», «Шарқ тароналари» қўшиқ байрамлари, йирик спорт мусобақалари, санъат байрамлари ва бошқа йирик тантаналарнинг моҳиятини очиб бериш Ахборот маркази, «Ўзтелерадио» компанияси, ОАВни демократлаштириш ва қўллаб-қувватлаш жамғармасимунтазамС.Ҳакимов А.Кўчимов Ҳ.Дўстмуҳамедов
3.Маънавий мероснинг ижтимоий ҳаётимиздаги ўрни, аждодларимизнинг миллий ва умумжаҳон цивилизацияси ривожланишига қўшган улкан ҳиссаси, буни ўрганишнинг миллий ғурур, ватанпарварлик ва бугунги тараққиёт учун аҳамиятини атрофлича ёритиш Ахборот маркази, «Олтин мерос» халқаро жамғармаси, «Ўзтелерадио» компанияси, Фанлар академиясимунтазамС. Ҳакимов
Х. Тўхтабоев
А. Кўчимов
Т. Жўраев
4.«Таълим ҳақида»ги Қонун, «Кадрлар тайёрлаш бўйича Миллий дастур»нинг баркамол авлодни тарбиялашдаги стратегик мақсад ва вазифаларини ёритиш, «Камолот», «Умид», «Улуғбек», «Устоз» жамғармалари фаолиятини кенг тарғиб қилиш орқали замонавий кадрлар тайёрлашнинг мамлакат келажаги учун аҳамиятини кўрсатиш Ахборот маркази, Олий ва ўрта махсус, Халқ таълими вазирликлари, «Ўзтелерадио» компаниясимунтазамС. Ҳакимов
С. Ғуломов
Ж. Йўлдошев
А. Кўчимов
5.Ўзбек халқи тарихига оид қимматли асарларни етарли нусхада мунтазам чоп этиш режасини ишлаб чиқиш Давлат матбуот қўмитаси, ЎзФА, «Олтин мерос» халқаро жамғармаси1998 йилнинг 3-чорагиР.Шоғуломов Т.Жўраев Х.Тўхтабоев
6.Ўзбек маданияти ва маънавияти тарихи, бугунги куни, атоқли намояндалари ҳаёти ва ижодига бағишланган илмий-оммабоп кино, видеофильмлар яратиш ва кенг намойишни ташкил этиш «Ўзбеккино» ДАК, «Ўзтелерадио» компанияси1998-2000 йилларТ. Юнусов
А Кўчимов
7.«Ўзтелерадио» компанияси вилоят бўлимлари ва жойлардаги хусусий телерадио тармоқларида махсус «Маънавият» саҳифалари ташкил этиш, маърифий, маданий йўналишдаги кўрсатувлар, эшиттиришлар савиясини ошириш «Ўзтелерадио» компанияси, ОАВни демократлаштириш ва қўллаб-қувватлаш жамғармаси, «Маънавият ва маърифат» маркази вилоят бўлимларидоимийА. Кўчимов
Х. Дўстмуҳамедов Н.Аминов
8.Мерос ва маънавият, аждодларимизнинг миллий ва умумжаҳон тамаддуни ривожига қўшган улкан ҳиссаси, буни ўрганишнинг миллий ғурур, ватанпарварлик ва бугунги тараққиёт учун аҳамиятини атрофлича ёритиш Ахборот маркази, «Олтин мерос» халқаро жамғармаси, «Ўзтелерадио» компанияси, Фанлар академиясимунтазамС. Ҳакимов
Х. Тўхтабоев
А. Кўчимов
Т. Жўраев
9.Миллий истиқлол мафкураси ва диний эътиқод, давлат ва дин, замон ва дин, сиёсат ва дин, маънавият ва дин, миллий қадриятлар, дин ва дунёвийлик масалаларини, дин асосларини илмий тушунтириш, диннинг эзгуликка чорловчи қадриятларини тарғиб этиш Ахборот маркази, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, «Маънавият ва маърифат» жамоатчилик маркази «Ўзтелерадио» компаниясимунтазамС. Ҳакимов
А. Баҳромов
Н. Аминов
А. Кўчимов
10.Маънавиятнинг маърифат билан узвий боғлиқлиги, инсон камолоти, турмуш фаровонлигига эришишда маърифатнинг ўрни, илм-фан, башарият эришган ақлий бойликлар, инсон меҳнати самарадорлигини оширадиган ҳар қандай тажрибани ўзлаштириш тараққиётга замин бўлишини тушунтириш, тарғиб этиш Ахборот маркази, «Ўзтелерадио» компанияси, Фанлар академияси, «Камолот» жамғармасимунтазамС.Ҳакимов А.Кўчимов Т.Жўраев Ҳ.Абдураимов
11.Ўтмишда шу юрт, шу замин учун жон фидо қилган қаҳрамонлар. бугун уни ҳимоя қилаётган фидойи инсонлар, аскарларимиз, чегарачиларимиз ҳақида қизиқарли ва ҳаққоний материаллар тайёрлашАхборот маркази, «Ўзтелерадио» компанияси, «Камолот» жамғармасимунтазамС. Ҳакимов
А. Кўчимов
Ҳ. Абдураимов
12.Оила ва жамият, оиланинг муқаддаслиги, уни мустаҳкамлаш, одоб, таълим-тарбия, маънавий баркамолликка эришишда оиланинг ўрни ва аҳамиятини, оила ва миллийликнинг ўзаро боғлиқлигини кўрсатиш Ахборот маркази, «Ўзтелерадио» компанияси, Хотин-қизлар қўмитасимунтазамС. Ҳакимов
А. Кўчимов
Д. Ғуломова
13.Халқ руҳи, унинг тарихан шаклланиши, истиқлол даврида халқ руҳида содир бўлган кўтаринкилик, бунёдкорлик, миллий ғурур каби ўзгаришларни ёритиш Ахборот маркази , «Ўзтелерадио» компанияси, «Маънавият ва маърифат» жамоатчилик марказимунтазамС. Ҳакимов
А. Кўчимов
Н. Аминов
14.Миллийлик ва умумбашарий қадриятларнинг бугун ва келажак учун аҳамияти, анъаналаримизни ҳозирги демократик тамойиллар билан уйғунлаштиришдаги ўрнини кўрсатиш Ахборот маркази, «Ўзтелерадио» компанияси, «Маънавият ва маърифат жамоатчилик марказимунтазамС. Ҳакимов
А. Кўчимов
Н. Аминов
15.Маънавий тубанлик, ахлоқий бузуқлик, зўравонлик, шафқатсизлик ва жангариликни тарғиб этувчи нашрлар тарқалишининг олдини олишга оид таклиф ва мулоҳазалар ишлаб чиқиш Давлат матбуот қўмитаси, Маданият ишлари вазирлиги, «Маънавият ва маърифат» маркази, Диний ишлар қўмитаси1998 йил 3-чоракР. Шоғуломов
Х. Жўраев
Н. Аминов
Ш. Мирмаҳмудов
16.Миллий мусиқа, рақс, қўшиқ, хусусан, миллий эстрада санъатини кенг тарғиб этиш мақсадида махсус теледарслар, кўрсатувлар ва бошқа тадбирларни йўлга қўйишМаданият ишлари вазирлиги, «Ўзтелерадио» компанияси, Бастакорлар уюшмасимунтазамХ.Жўраев А.Кўчимов Р.Абдуллаев
17.Фуқароларнинг сиёсий онги ва маданиятини ўстириш мақсадида Ўзбекистонда сиёсий тизимнинг шаклланиши ва уни демократлаштириш муаммолари, республикада мавжуд сиёсий партия ва ҳаракатларнинг мақсад ва фаолияти ҳақида туркум эшиттиришлар, суҳбатлар, телекўрсатувлар ташкил этишАхборот маркази, «Ўзтелерадио» компанияси, ОАВни демократлаштириш ва қўллаб-қувватлаш жамғармасимунтазамС. Хакимов
А. Кўчимов
Х. Дўстмуҳамедов
18.Мамлакатимизда мустақиллик йилларида эришилган ютуқларни, миллий-маънавий қадриятларимизни акс эттирувчи, истиқлол мафкураси ғояларини тараннум этувчи панно, лавҳа ва бошқа кўргазмали тарғибот воситаларини тайёрлаш, нашр этиш, жойларга юборишДавлат матбуот қўмитаси, Тасвирий ойина уюшмаси1998-1999 йилларР.Шоғуломов И.Латипов
19.«Маънавият ва маърифат» маркази, унинг ҳудудий бўлинмалари қошида миллий қадриятларимиз, урф-одатларимиз, тарихимиз, истиқлол даврида мамлакатимизда рўй бераётган чуқур иқтисодий ва маънавий ислоҳотлар ҳамда республикамизнинг жаҳондаги мамлакатлар билан ўзаро тенг ҳуқуқли муносабатларини ҳаққоний акс эттирувчи ҳужжатли, илмий-оммабоп ва бадиий фильмлар, шунингдек телевидение ва кинонинг олтин хазинасидан жой олган кўрсатувлар, фильм-спектакллар, кино-видеофильмлардан иборат махсус видеотекалар ташкил қилиш«Маънавият ва маърифат» маркази, «Ўзбеккино» ДАК, «Ўзтелерадио» компанияси, «Олтин мерос», «Наврўз» жамғармалари, ҳокимликлар1998 йилдан бошлаб мунтазамН.Аминов
�.Юнусов А.Кўчимов Х.Тўхтабоев Д.Ёқубов
20.«Маънавият» нашриётида таниқли адиблар қаламига мансуб «Ёзувчилар маънавият ва маърифат ҳақида» номли тўпламлар туркумини чоп этиб бориш Ёзувчилар уюшмаси, «Маънавият ва маърифат» маркази, Давлат матбуот қўмитасимунтазамА. Орипов
Н. Аминов
Р. Шоғуломов
21.Ўзбек халқ оғзаки ижоди намуналари асосида болалар учун бадиий, мультипликацион кино ва телефильмлар яратиш «Ўзбеккино» ДАК, «Ўзтелерадио» компаниясимунтазамТ. Юнусов
А. Кўчимов
22.Ўзбек миллий ҳунармандчилигини ривожлантиришнинг аҳамиятини кўрсатиш, касб-ҳунар ўрганишнинг ҳозирги тизими, хориж тажрибалари, замонавий касблар, ҳунармандчилигимиз турларини касб-ҳунарга бугуннинг талабидан келиб чиқиб ёритиш Ахборот маркази, «Ўзтелерадио» компаниясимунтазамС. Ҳакимов
А. Кўчимов
1.Мактаб, коллеж, лицей, олий ўқув юртлари учун «Маънавият сабоқлари» дарсликларини тайёрлаш ва чоп этиш Олий ва ўрта махсус таълим, Халқ таълими вазирликлари, «Маънавият ва маърифат» маркази, Давлат матбуот қўмитаси1999 йил сентябргачаС. Ғуломов
Ж. Йўлдошев
Н. Аминов
Р. Шоғуломов
2.«Маънавият сабоқлари» дарсларини ўқитиш учун ўқитувчи кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш Олий ва ўрта махсус таълим, Халқ таълими вазирликлари1999 йил сентябрьС. Ғуломов
Ж. Йўлдошев
3.Асрлар давомида сақланиб келаётган миллий урф-одатлар, удумлар, маросимлар, байрамлар, тантаналар тарихи, келиб чиқиш илдизлари, маъно-моҳиятини илмий асосда ўрганиш ва уларни кенг тарғиб этиш, замонамизга мослаштириш, бойитиш мақсадларида турли оммабоп рисолалар, кўргазмали ахборот воситаларини нашр этиш Фанлар академияси, «Маънавият ва маърифат» маркази, Маданият ишлари вазирлиги, Давлат матбуот қўмитаси, Бадиий академия, «Маҳалла», «Олтин мерос» жамғармалари, «Тасвирий ойина» уюшмасимунтазамТ.Жўраев
Н. Аминов
Х. Жўраев
Р. Шоғуломов
Т. Қўзиев
Ш. Жалилов
Х. Тўхтабоев
И. Латипов
4.Мамлакатимиздаги барча тарихий-маданий обидаларнинг тегишли ҳудудлар бўйича илмий-оммабоп тавсифномаларини тайёрлаш ва тўпламлар ҳолида нашр этиш Фанлар академияси, Давлат матбуот қўмитаси, «Олтин мерос» жамғармаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари1998—2000 йилларТ. Жўраев
Р. Шоғуломов
Х. Тўхтабоев
5.Муаллифлар жамоаси иштирокида «Ўзбеклар» номли илмий-оммабоп китоб яратиш ва чоп этиш ЎзФА, Ёзувчилар уюшмаси, Давлат матбуот қўмитаси1999-2000 йилларТ. Жўраев
А. Орипов
Р. Шоғуломов
6.Аждодларимиз томонидан яратилган амалий санъат асарлари, халқ ҳунармандчилиги намуналари, миллий урф-одатларимиз ва анъаналаримизни ўрганиш, тиклаш, асраш ва тарғиб қилиш мақсадида илмий-амалий экспедициялар ташкил этишЎзФА, Бадиий академия, «Ўзтелерадио» компанияси, «Ўзбеккино» ДАК, «Амир Темур», «Олтин мерос» жамғармалари, «Камолот» жамғармаси ҳузуридаги «Амир Темур юрган йўллар бўйлаб» халқаро илмий экспедициясимунтазамТ. Жўраев
Т. Қўзиев
А. Кўчимов
Т. Юнусов
Б. Аҳмедов
Х. Тўхтабоев
7.Маънавият ва маърифат соҳасида илмий-социологик тадқиқотларни ўтказиш методологиясини ишлаб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси, Фан ва техника давлат қўмитаси, «Ижтимоий фикр» маркази, Фанлар академияси, «Маънавият ва маърифат» маркази1998 йил июль—августР. Жумаев
П. Ҳабибуллаев
Р. Убайдуллаева Т. Жўраев
Н. Аминов
1.Жўраев Н. Қ. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси, гуруҳ раҳбари
2.Азизхўжаев А. А. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, гуруҳ раҳбарининг ўринбосари
3.Аминов Н. «Маънавият ва маърифат» жамоатчилик маркази раҳбари, гуруҳ раҳбарининг ўринбосари

Аъзолар:

4.Раҳматов Ў. Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчисининг ўринбосари
5.Аъзамов Қ. Ўзбекистон Республикаси Президенти девони бош консультанти
6.Ғуломова Д. М. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари
7.Жўраев Х. Р. Маданият ишлари вазири
8.Жўраев Т. Ж. Фанлар академияси президенти
9.Йўлдошев Ж. Ғ. Халқ таълими вазири
10.Кўчимов А. «Ўзтелерадио» компанияси раиси
11.Махситов Б. Давлат жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси раиси
12.Мирмаҳмудов Ш. Диний ишлар бўйича қўмита раиси
13.Ғуломов С. С. Олий ва ўрта махсус таълим вазири
14.Шоғуломов Р. Ш. Давлат матбуот қўмитаси раиси
15.Юнусов Т. М. «Ўзбеккино» давлат-акциядорлик компанияси раиси
16.Ҳабибуллаев П. Қ. Фан ва техника давлат қўмитаси раиси
17.Болиев А. Миллий ахборот агентлиги бош директори
18.Ҳусанбоев Б. М. «Ўзбектуризм» миллий компанияси раиси
19.Қўзиев Т. К. Ўзбекистон Бадиий академияси раиси
20.Назаров А. М. «Ўзбекнаво» бирлашмаси бош директори
21.Жаҳонгирова Д. Н. Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси
22.Абдуллаев Р. Ўзбекистон Бастакорлар уюшмаси раиси
23.Зинин С. И. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси котиби
24.Убайдуллаева Р. А. «Ижтимоий фикр» жамоатчилик маркази раҳбари
25.Исломов З. М. Ҳуқуқий маърифат тарғиботи маркази директори
26.Мусурмонова О. «Оила» илмий-амалий маркази директори
27.Жалилов Ш. Ж. «Маҳалла» жамғармаси раиси
28.Раҳимов Б. Р. «Нуроний» жамғармаси раиси
29.Раҳимов М. Р. «Умид» жамғармаси ижрочи директори
30.Тўхтабоев Х. «Олтин мерос» жамғармаси раиси
31.Йўлдошева Г. Б. «Соғлом авлод учун» жамғармаси раиси
32.Ёқубов Д. «Наврўз» жамғармаси раиси
33.Ҳазратқулов А. «Улуғбек» жамғармаси ижрочи директори
34.Юсупова И. Т. «Болалар» жамғармаси раиси
35.Шарафиддинов О. С. «Жаҳон адабиёти» журнали бош муҳаррири
1.Н. Комилов Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси проректори, кенгаш раиси
2.И. Ғафуров «Миллий тикланиш» газетаси бош муҳаррири, раис ўринбосари
3.Ш. Салимова Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Тошкент вилояти бўлими раиси, котиба

Аъзолар:

4.Азим Суюн «Ўзбекистон овози» газетаси бош муҳаррири
5.Ҳ.Дўстмуҳаммад «Ҳуррият» газетаси бош муҳаррири
6.Х. Даврон Ўзбекистон телерадиокомпанияси дастур директори
7.Ҳ. Кароматов Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари
8.Ҳ. Абдураимов Ўзбекистон Республикаси «Камолот» ёшлар жамғармаси раиси
9.М. Бобоев ёзувчи
10.А. Аъзам ёзувчи
11.Э. Аъзам «Тафаккур» журнали бош муҳаррири
12.Р. Жумаев Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси биринчи проректори
13.А. Орипов Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси
14.М. Юсуф Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раисининг ўринбосари
15.Ж. Р. Юсупов Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳар ҳокимлиги бош мутахассиси
16.М. Отамирзаев «Андижоннома» вилоят газетаси бўлим мудири
17.К. Муқимов Бухоро давлат университети ректори
18.Ғ. Муҳамедов Жиззах давлат педагогика институти ректори
19.С. Тошев Навоий шаҳар Техника коллежи директорининг ўринбосари
20.З. Холмирзаев Наманган саноат-технология институти проректори, профессор
21.М. Муқимов Самарқанд вилояти «Зарафшон» газетаси бош муҳаррири
22.А. Каттабеков Гулистон давлат университети проректори
23.М. Абраева «Сурхон тонги» вилоят газетаси бўлим мудири
24.Ў. Тоштемиров Қўқон давлат педагогика институти профессори
25.Х. Бобожонов Урганч давлат университети проректори, профессор
26.Б. Юсупов «Камолот» жамғармаси Қашқадарё вилояти бўлими раиси

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси