Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?
Авторизация қилиш
Рўйхатдан ўтиш
Ру
O'z
Ўз|Ру
Асосий реквизитлар
Кодификация
Қайта кўриб чиқилган ҳужжатлар
Ҳужжатни қайта кўриб чиқишга асос бўлган ҳужжатлар
Корреспондентлар
Респондентлар
Жорий версия
22.02.2021
17.01.1996
23.11.1994
Ҳаммаси
Кейинги таҳрирга ҳавола
Олдинги таҳрирга ҳавола
АПК бўйича индекслаш
ҚСУК бўйича индекслаш
ТТР бўйича индекслаш
ҚМҚ бўйича индекслаш
Ўзгартиришлар манбаси
Расмий нашр манбаси
Шарҳ
563-сон 23.11.1994
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
[
ОКОЗ:
1.
09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.13.00.00 Шаҳарсозлик ва архитектура / 09.13.03.00 Шаҳарсозлик фаолиятининг асосий йўналишлари. Аҳоли пунктлари ҳудудларидан фойдаланишни режалаштириш]
[
ТСЗ:
1.
Иқтисодиёт / Архитектура ва қурилиш]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ТОШКЕНТ ШАҲРИНИНГ ЭСКИ ШАҲАР ҚИСМИНИ ҚАЙТА ҚУРИШ ВА ОБОД ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги
қарорига
асосан ўз кучини йўқотган.
Тошкент шаҳрининг эски шаҳар қисмини қайта қуриш ва обод қилишни тезлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Тошкент шаҳар ҳокимлиги 1994-1995 йилларда:
Сағбон, Қорасарой, Форобий, Чимбой—Чиғатой, Бобожонов кўчаларида барча зарур муҳандислик коммуникацияларини ўрнатган ҳолда қайта қуриш ва кенгайтириш ишларини бажарсин;
эскирган ҳамда яшаш учун яроқсиз уй-жойлардан бўшаган қайта қуриш теграсидаги ер майдонларида икки-уч қаватли уйлар, ижтимоий инфраструктура объектлари, гузарлар — маҳалла марказлари қурилишини таъминласин;
1-илова
*
бўйича аниқ манзилли рўйхатга мувофиқ кўрсатиб ўтилган кўчаларни қайта қуриш ва кенгайтириш теграсидаги бузилиши керак бўлган уйларда яшовчи аҳолини кўчириш учун янги уй-жойлар қурилишини амалга оширсин.
* Илова берилмайди.
2. Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Капитал қурилиш бош бошқармаси Тошкент шаҳрининг эски шаҳар қисмини қайта қуриш ва обод қилиш бўйича буюртмачи этиб белгилансин.
3. Тошкент қурилиш бош режаси илмий-тадқиқот ва лойиҳалаш институти, Турар жой ва жамоат биноларини намунавий ва экспериментал лойиҳалаштириш илмий-тадқиқот ва лойиҳалаш институти, «Ўзтузатишйўллойиҳа» институтлари тегишли равишда Қорасарой ва Бобожонов, Форобий, Чимбой—Чиғатой, Сағбон кўчаларини қайта қуриш ва обод қилиш бўйича;
Тошкент шаҳрини қайта қуриш ва ободонлаштириш давлат лойиҳалаш институти уй-жой ҳамда ижтимоий инфраструктура объектлари қурилиши бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини 1994 йилнинг IV чорагида топширсинлар.
4. Қуйидагилар бош пудратчилар этиб белгилансин:
Бобожонов кўчасини қайта қуриш бўйича — Тошкент шаҳар ҳокимлиги;
Қорасарой кўчасини қайта қуриш бўйича — «Ўзсаноатхўжаликқурилиш» давлат корпорацияси;
Сағбон кўчасини қайта қуриш бўйича — «Ўзавтойўл» давлат концерни;
Форобий кўчасининг биринчи участкасини қайта қуриш бўйича — «Ўзсувқурилиш» давлат концерни;
Форобий кўчасининг иккинчи участкасини ва Чимбой — Чиғатой кўчасини қайта қуриш бўйича — «Тошкентқурилиш» давлат корпорацияси;
уй-жой ва ижтимоий-маданий-маиший объектларни қуриш бўйича — «Тошкентқурилиш» давлат корпорацияси.
5. «Тошшаҳарйўловчитранс» давлат уюшмаси 1994-1995 йиллар, Сағбон, Қорасарой, Форобий, Чимбой—Чиғатой кўчаларида троллейбус линиялари ҳамда ҳисоблаб чиқилган қувватларга мувофиқ подстанциялар қурилишини таъминласин.
6. Белгилаб қўйилсинки, кўрсатилган ишларни бажариш учун Истиқболни белгилаш ва статистика давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 1994 йилнинг IV чорагидан бошлаб ҳар йили харажатлар қийматининг 50 фоизи ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги маҳаллий бюджетдан 50 фоиз ҳажмида марказлаштирилган маблағлар ажратадилар.
7. Белгиланган ишларнинг бажарилишини тезлаштириш мақсадида маблағ билан таъминловчи банкларга лойиҳа-смета ҳужжатлари тасдиқлангунга қадар амалда бажарилган ишлар ҳажми бўйича маблағ билан таъминлашни амалга оширишга рухсат этилсин.
8. «Ўзжамғармабанк», «Ўзсаноатқурилишбанк» ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа тижорат банклари Тошкент шаҳрининг эски шаҳар қисмидаги қайта қуриш теграларидан кўчирилиши керак бўлган аҳолига якка тартибда уй-жой қуриш учун кредит ресурслари ажратишни назарда тутсинлар.
9. Пайдо бўладиган масалаларни тезкорлик билан ҳал этиш учун Тошкент шаҳрининг эски шаҳар қисмини қайта қуриш ва обод қилиш ишларининг боришини мувофиқлаштирувчи ва назорат қилиб борувчи республика комиссияси 2-иловадаги
*
таркибда тузилсин.
* Илова берилмайди.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1994 йил 23 ноябрь,
563-сон
×
×