Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?
Авторизация қилиш
Рўйхатдан ўтиш
Ру
O'z
Ўз|Ру
Асосий реквизитлар
Кодификация
Қайта кўриб чиқилган ҳужжатлар
Ҳужжатни қайта кўриб чиқишга асос бўлган ҳужжатлар
Корреспондентлар
Респондентлар
Жорий версия
22.02.2021
03.05.1994
Ҳаммаси
Кейинги таҳрирга ҳавола
Олдинги таҳрирга ҳавола
АПК бўйича индекслаш
ҚСУК бўйича индекслаш
ТТР бўйича индекслаш
ҚМҚ бўйича индекслаш
Ўзгартиришлар манбаси
Расмий нашр манбаси
Шарҳ
236-сон 03.05.1994
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
[
ОКОЗ:
1.
07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.21.00.00 Банк фаолияти / 07.21.20.00 Жамғарма иши. Банк томонидан нақд пул берилиши]
[
ТСЗ:
1.
Молия / Банклар ва бошқа кредит муассасалари. Кредитлар]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Республика Жамғарма банки муассасалари томонидан фуқароларнинг алоҳида махсус фоизсиз счётларга қабул қилиб олинган пул маблағларини қайтариб берилиши тўғрисида
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги
қарорига
асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг манфаатларини ижтимоий ҳимоя қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Mapказий банки ва Ўзбекистон Республикаси Жамғарма банкининг СССР Давлат банки ва Россия банкининг 1961 — 1992 йиллар нусхасидаги қоғоз рублларани муомаладан чиқариш даврида аҳолининг Жамғарма банки муассасаларидаги алоҳида махсус фоизсиз счётларга топширилган пул маблағларини 1994 йилнинг 5 майидан бошлаб қайтариб бериш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Жамғарма банки :
омонатчилар маблағларни талаб қилганларида кўрсатиб ўтилган счётлардан уларнинг ҳеч қандай тўсиқларсиз даромадлар манбаи тўғрисида декларация талаб қилмасдан қайтариб берилишини таъминласин;
1994 йилнинг 5 майидан бошлаб кўрсатиб ўтилган счётлар бўйича йўқлаб олинадиган омонатлардаги каби фоизлар тўласин;
махсус фоизсиз счётлардаги маблағларни омонатчиларнинг хоҳишларига кўра омонатнинг амалдаги ҳар қандай турига ўтказсин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Пул муомаласини барқарорлаштиришга оид қўшимча чоралар тўғрисида» 1993 йил 6 ноябрдаги 533-сон қарори 1-бандининг
учинчи хатбоши
ҳамда
2-банди
ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1994 йил 3 май,
236-сон
×
×