Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?
Авторизация қилиш
Рўйхатдан ўтиш
Ру
O'z
Ўз|Ру
Асосий реквизитлар
Кодификация
Қайта кўриб чиқилган ҳужжатлар
Ҳужжатни қайта кўриб чиқишга асос бўлган ҳужжатлар
Корреспондентлар
Респондентлар
Жорий версия
22.02.2021
22.07.1993
Ҳаммаси
Кейинги таҳрирга ҳавола
Олдинги таҳрирга ҳавола
АПК бўйича индекслаш
ҚСУК бўйича индекслаш
ТТР бўйича индекслаш
ҚМҚ бўйича индекслаш
Ўзгартиришлар манбаси
Расмий нашр манбаси
Шарҳ
372-сон 22.07.1993
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
[
ОКОЗ:
1.
09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.09.00 Маъмурий ва ижтимоий-маданий объектларни қуриш]
[
ТСЗ:
1.
Иқтисодиёт / Архитектура ва қурилиш]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН КАСАБА УЮШМАЛАРИ ФЕДЕРАЦИЯСИ КЕНГАШИНИНГ ҚУРИЛАЁТГАН МАЪМУРИЙ БИНОСИНИ ТОШКЕНТ ШАҲАР ҲОКИМЛИГИНИНГ МЕҲМОНХОНАСИГА МОСЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги
қарорига
асосан ўз кучини йўқотган.
Вазирлар Маҳкамаси ва Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши қарор қиладилар:
1. Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг қурилаётган маъмурий биноси Тошкент шаҳар ҳокимлиги меҳмонхонаси комплексига мослаштирилсин.
2. «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси, Молия вазирлиги 1994 йилда меҳмонхона комплекси қурилишини ниҳоясига етказиш учун Тошкент шаҳар ҳокимлигига зарур мaблaғлap ажратишни назарда тутсинлар.
3. Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Ишлар бошқармаси қурилаётган «Уюшмалар уйи» маъмурий биносини 1993 йил 1 апрелдаги ҳолатига кўра Тошкент шаҳар ҳокимлигига берсин.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги меҳмонхона комплекси фойдаланишга топширилгандан кейин ундан биргаликда фойдаланиш ва фойдани унинг қурилишига сарфланган мaблaғлapгa мутаносиб равишда тақсимлаш тўғрисида Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Ишлар бошқармаси билан шартнома тузсин.
4. Тошкент шаҳар бош режалаштириш илмий-тадқиқот ва лойиҳалаш институти маъмурий бинони меҳмонхона комплексига мослаштириш бўйича лойиҳа ишларини бажарсин ҳамда ишчи ҳужжатларини буюртмачи билан келишилган муддатда берсин.
5. «Ўзшартномасавдо» давлат уюшмаси тақдим этилган асосланган материалларга мувофиқ меҳмонхона қурилишига моддий-техника ресурслари ва асбоб-ускуналар ажратсин.
6. Тошкент шаҳар ҳокимлиги, «Тошкентқурилиш» давлат корпорацияси меҳмонхонани 1994 йилнинг биринчи ярим йиллигида фойдаланишга топшириш бўйича тадбирларни ишлаб чиқсинлар ва амалга оширсинлар.
7. «Ўзсаноатқурилишбанк»ка 1993 йилда маъмурий бинони қайта мослаштириш ва Тошкент шаҳрида меҳмонхона комплекси қурилиши бўйича бажариладиган ишларни Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 21 июндаги 300-сон
қарорига
мувофиқ имтиёзли маблaғ билан таъминлашга рухсат берилсин.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А. МУТАЛОВ
Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси
Кенгашининг Раиси Б. Алламуродов
Тошкент ш.,
1993 йил 22 июль,
372-сон
×
×