Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?
Авторизация қилиш
Рўйхатдан ўтиш
Ру
O'z
Ўз|Ру
Асосий реквизитлар
Кодификация
Қайта кўриб чиқилган ҳужжатлар
Ҳужжатни қайта кўриб чиқишга асос бўлган ҳужжатлар
Корреспондентлар
Респондентлар
Жорий версия
22.02.2021
05.01.1998
12.08.1993
Ҳаммаси
Кейинги таҳрирга ҳавола
Олдинги таҳрирга ҳавола
АПК бўйича индекслаш
ҚСУК бўйича индекслаш
ТТР бўйича индекслаш
ҚМҚ бўйича индекслаш
Ўзгартиришлар манбаси
Расмий нашр манбаси
Шарҳ
406-сон 12.08.1993
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
[
ОКОЗ:
1.
13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.01.00 Умумий қоидалар]
[
ТСЗ:
1.
Ижтимоий-маданий масалалар / Таълим]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ТАЪЛИМ ТЎҒРИСИДАГИ НОРМАТИВ ҲУЖЖАТЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ВА УЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШГА ОИД ЧОРА-ТАДБИРЛАР ҲАҚИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги
қарорига
асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг «Таълим тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш тартиби ҳақида» 1992 йил 2 июлдаги
қарорига
мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги
таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 5 январдаги 5-сон
қарорига
мувофиқ ўз кучини йўқотган)
Олдинги
таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 5 январдаги 5-сон
қарорига
мувофиқ ўз кучини йўқотган)
Олдинги
таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 5 январдаги 5-сон
қарорига
мувофиқ ўз кучини йўқотган)
4. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Фан ва техника давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:
белгилаб қўйилсинки, мазкур қарор билан тасдиқланган таълим муассасаларини аттестациядан ўтказиш ва рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги Низомга мувофиқ 1993—1996 йилларда Ўзбекистон Республикасининг барча таълим муассасаларини аттестациядан ўтказишлари керак;
уч ой муддатда республика таълим муассасаларини аттестациядан ўтказиш жадвалини ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар;
қўйилган вазифаларни ҳал этиш учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият кўрсатаётган барча таълим муассасалари вақтинча рўйхатдан ўтказилган деб ҳисобласинлар.
5. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги:
1998-99 ўқув йилида таълимнинг янги тизимига ўтиш тўлиқ ниҳоясига етказилгунга қадар, III даражали умумтаълим мактабларининг ихтисоси белгиланмаган синфларига ўқувчиларни танловсиз қабул қилишга рухсат этсин;
«Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси ва Меҳнат вазирлиги билан биргаликда 1994 йилнинг 1 январигача ёшларни оммавий ишчи касблари бўйича тайёрлашни амалга ошириш дастурини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин, бунда тайёрлов тизимига Ўзбекистон учун анъанавий бўлган фаолият турлари бўйича халқ усталари ва ҳунармандларни кўплаб жалб қилиш назарда тутилсин.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан келишиб уч ой муддатда педагог ходимларга бўлган эҳтиёжларни ҳисобга олиб педагогика билим юртлари тармоқларини тартибга солиш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосари М. Қ. Қорабоев зиммасига юклатилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. МУТАЛОВ
Тошкент ш.,
1993 йил 12 август,
406-сон
(Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами, 1993 й.,8-сон,31-модда)
×
×