Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?
Авторизация қилиш
Рўйхатдан ўтиш
Ру
O'z
Ўз|Ру
Асосий реквизитлар
Кодификация
Қайта кўриб чиқилган ҳужжатлар
Ҳужжатни қайта кўриб чиқишга асос бўлган ҳужжатлар
Корреспондентлар
Респондентлар
Жорий версия
22.02.2021
13.10.1993
Ҳаммаси
Кейинги таҳрирга ҳавола
Олдинги таҳрирга ҳавола
АПК бўйича индекслаш
ҚСУК бўйича индекслаш
ТТР бўйича индекслаш
ҚМҚ бўйича индекслаш
Ўзгартиришлар манбаси
Расмий нашр манбаси
Шарҳ
493-сон 13.10.1993
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
[
ОКОЗ:
1.
02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.12.00 Ҳудудларни ривожлантириш]
[
ТСЗ:
1.
Иқтисодиёт / Умумий масалалар]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
1994-1995 ЙИЛЛАРДА ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИНИ ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНТИРИШНИ ЖАДАЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги
қарорига
асосан ўз кучини йўқотган.
Жиззах вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни жадаллаштиришга амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 1994-1995 йилларда республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш истиқболларини белгилашда ижтимоий мақсадлардаги объектлар, газ ва сув таъминоти, соғлиқни сақлаш объектлари, авария ҳолатидаги мактаблар ўрнига янгиларини қуриш ҳамда янги ерларни ўзлаштириш учун зарур сармоя маблағлари ажратишни назарда тутсинлар (1 ва 2-иловалар).
*
* 1-2-иловалар
рус тилидаги
матнда берилган.
2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки «Ўзсаноатқурилишбанки» ва «Ўздеҳқончиликсаноатбанк» билан биргаликда юқорида қайд қилинган объектлар қурилишига 1994-1995 йиллар учун 2,0 млрд сўм имтиёзли 5 фоизли кредит ажратсин.
3. Жиззах вилояти ҳокими А.X. Тошкенбоев 2-иловада назарда тутилган объектлар қурилиши учун мaблaғлapни маҳаллий бюджетдан қидириб топсин ҳамда корхоналар ва ташкилотларнинг ўз маблағларини жалб этишни таъминласин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосари Б.С. Ҳамидов зиммасига юклатилсин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1993 йил 13 октябрь,
493-сон
×
×