Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?
Авторизация қилиш
Рўйхатдан ўтиш
Ру
O'z
Ўз|Ру
Асосий реквизитлар
Кодификация
Қайта кўриб чиқилган ҳужжатлар
Ҳужжатни қайта кўриб чиқишга асос бўлган ҳужжатлар
Корреспондентлар
Респондентлар
Жорий версия
22.02.2021
30.12.2003
Ҳаммаси
Кейинги таҳрирга ҳавола
Олдинги таҳрирга ҳавола
АПК бўйича индекслаш
ҚСУК бўйича индекслаш
ТТР бўйича индекслаш
ҚМҚ бўйича индекслаш
Ўзгартиришлар манбаси
Расмий нашр манбаси
Шарҳ
577-сон 30.12.2003
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
[
ОКОЗ:
1.
07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.06.00 Кредитлашнинг алоҳида турлари / 07.22.06.05 Чет эл кредитлари ва заёмлари. Хорижий валютада кредитлар]
[
ТСЗ:
1.
Молия / Банклар ва бошқа кредит муассасалари. Кредитлар]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ХАЛҚАРО ТИКЛАНИШ ВА ТАРАҚҚИЁТ БАНКИНИНГ КОРХОНАЛАРНИ ИНСТИТУЦИОНАЛ РИВОЖЛАНТИРИШГА ҚАРЗИДАН ФОЙДАЛАНИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги
қарорига
асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси билан Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки ўртасида 1998 йил 10 июлдаги кредит тўғрисида Битимда (корхоналарни институционал ривожлантириш бўйича лойиҳа, 4543UZ-сон кредит) назарда тутилган Халқаро тикланиш ва тараққиёт банкининг корхоналарни институционал ривожлантиришга қарз маблағларини оқилона ва самарали ўзлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлигининг:
Халқаро тикланиш ва тараққиёт банкининг корхоналарни институционал ривожлантиришга қарз маблағларини ўзлаштиришнинг охирги муддатини 2004 йил 31 декабргача узайтириш тўғрисидаги;
кўрсатиб ўтилган қарзнинг умумий суммасини, фойдаланилмайдиган 17673 минг АҚШ доллари миқдоридаги маблағларни бекор қилиш йўли билан, 28000 минг АҚШ долларидан 10327 минг АҚШ долларигача камайтириш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирига ушбу қарорга мувофиқ Битимнинг тегишли бандларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки билан Қўшимча Битимни белгиланган тартибда имзолаш ваколати берилсин.
3. Корхоналарни якка тартибда хусусийлаштириш бюроси Кузатувчи Кенгаши (И.Г. Яковлев) ва Корхоналарни хусусийлаштиришдан кейин қўллаб-қувватлаш бюроси Халқаро тикланиш ва тараққиёт банкининг корхоналарни институционал ривожлантиришга қарз маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилиши устидан қатъий назорат ўрнатсинлар.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2003 йил 30 декабрь,
577-сон
×
×