Tizimning ushbu imkoniyatidan foydalanish uchun Siz avtorizatsiya qilinishingiz kerak!
Ro‘yxatdan o‘tishni xohlaysizmi? Yoki tizimga o‘z loginingiz bilan kirasizmi?

Avtorizatsiya qilish Ro‘yxatdan o‘tish

Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
 LexUZ шарҳи
Ушбу қарорга иловада кўрсатилган бажариш учун масъул вазирликлар ва идоралар Чехия Республикаси билан ҳамкорликни кенгайтириш бўйича тасдиқланган тадбирларнинг белгиланган муддатларда аниқ ва ўз вақтида бажарилишини таъминласинлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 8 cентябрдаги 206-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 34-36-сон, 264-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.

Т/р

Ҳамкорликнинг асосий мақсадлари

Уларни амалга ошириш
бўйича чора-тадбирлар

Муддати

Бажариш учун
масъуллар

I. Сиёсий соҳадаги ҳамкорлик

1.Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг Чехия Республикасига жавоб ташрифини ташкил этишЧехия томони билан ташриф муддатларини, битимлар пакетини келишиш2005 йил иккинчи ярмиТашқи ишлар вазирлиги
2.Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси делегациясининг Чехия Республикасига ташрифини ташкил этишРасмий таклиф олинишини ишлаб чиқиш, ташриф муддатларини келишиш2005 йилОлий Мажлис (келишув бўйича), Ташқи ишлар вазирлиги
3.Иккала мамлакатлар Омбудсманлари ўртасида алоқаларни мустаҳкамлашОмбудсманлар ўртасида ташрифларни айирбошлаш, уларнинг муддатларини келишиш2005 йилОлий Мажлиснинг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили, Ташқи ишлар вазирлиги
4.Чехия Республикаси Ташқи ишлар вазири Ц.Свободанинг Ўзбекистон Республикасига расмий ташрифини ташкил этиш, икки томонлама сиёсий маслаҳатлашувлар ўтказиш Таклифнома жўнатиш, Чехия томони билан ташриф муддатларини келишиш2005 йил ўртасидаТашқи ишлар вазирлиги
5.Прага шаҳри мэрияси делегациясининг Тошкент шаҳрига ташрифини ташкил этишТашриф муддатларини келишиш, Тошкент ва Прага ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги Шартноманинг имзоланишини ишлаб чиқиш2005 йил биринчи ярмиТашқи ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги

II. Савдо-иқтисодий ҳамкорлик

1.Чехия Республикасида Савдо-иқтисодий ва илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг иккинчи мажлисини ўтказишЧехия Республикасининг ваколатли органлари билан биргаликда мажлиснинг ўтказилиш муддатларини ва кун тартибини келишиш2005 йил иккинчи ярмиТашқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги,
Ташқи алоқалар масалалари ахборот-таҳлил департаменти, манфаатдор идоралар ва корхоналар
2.Тошкент шаҳрида Савдо-иқтисодий ва илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссия ҳамраислари ўринбосарларининг сессиялар ўртасидаги учрашувини ташкил этиш Чехия томони билан тадбирлар муддатларини ишлаб чиқиш, ташкилий масалаларни ҳал қилиш2005 йил биринчи чорагиТашқи иқтисодий алоқалар агентлиги
3.Савдо-иқтисодий ва илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссия доирасида қуйидаги масалалар бўйича доимий ишчи гуруҳлар ташкил этиш:
— иқтисодиёт ва саноат соҳасидаги ҳамкорлик;
— қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорлик;
— илмий-техникавий ҳамкорлик.
Ушбу соҳалардаги ҳамкорликнинг амалдаги аҳволини таҳлил қилиш, ҳамкорликни чуқурлаштириш бўйича таклифлар киритиш2005 йилТашқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Ташқи алоқалар масалалари ахборот-таҳлил департаменти, манфаатдор вазирликлар ва идоралар
6.Ўзбекистон Республикасининг Европа Иттифоқидаги иқтисодий манфаатлари томон олдинга бориш мақсадида Чехия Республикаси билан ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш2004—2008 йилларда Ўзбекистон Республикаси билан Европа Иттифоқи ўртасида шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битимни амалга ошириш бўйича асосий ташкилий чора-тадбирларнинг комплекс дастури асосида: Чехия Республикаси орқали Европа Иттифоқига экспортни кенгайтириш ва диверсификация истиқболларини комплекс ўрганиб чиқиш;
Ўзбекистоннинг товарлари ва хизматлари Европа Иттифоқи бозорларига кириб бориши учун қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича Чехия Республикаси билан ҳамкорликни фаоллаштириш;
юкларни транспортда ташишни ташкил этиш соҳасида Чехия Республикаси билан ҳамкорликни ривожлантириш
2004—2008 йилларТашқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Ўзбекистон транспорт ва транспорт коммуникациялари уюшмаси
7.Прага шаҳрида Ўзбекистон Республикасининг инвестиция ва экспорт салоҳияти тақдимотини ўтказишЧехия томони билан тадбирлар муддатларини ишлаб чиқиш, ташкилий масалаларни ҳал этиш2005 йилнинг иккинчи ярмиТашқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, манфаатдор вазирликлар ва идоралар
8.Товарлар ва хизматлар сертификацияси соҳасида икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришЧехия Республикаси вазирликлари ва идоралари билан Ўзбекистон корхоналарида, шу жумладан Европа Иттифоқининг техник кўмагини жалб этган ҳолда, қўшма сертификация марказлари ташкил этиш масалаларини ишлаб чиқиш 2004-2005 йиллар«Ўзстандарт» агентлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги
9.Чехиянинг ЭГАП миллий суғурта агентлиги ёрдамида Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти таснифи бўйича Ўзбекистон Республикасининг кредит лаёқати рейтингини оширишда икки мамлакатнинг ўзаро ҳамкорлиги Ушбу йўналишда Чехия Республикаси билан ҳамкорлик бўйича аниқ таклифлар тайёрлаш 2005 йилнинг биринчи ярми«Ўзбекинвест» миллий суғурта компанияси
10.Туризм соҳасида икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришТуризм, қўшма туристик агентликлар, кадрлар тайёрлаш соҳасида ҳамкорлик қилиш бўйича ишчи гуруҳ ташкил этиш 2004-2005 йиллар«Ўзбектуризм» миллий компанияси, Ташқи ишлар вазирлиги
11.Асбоб-ускуналар етказиб беришни молиялаштириш учун «Чехо-славацска обходни банка А.С.»нинг 20 млн АҚШ доллари миқдоридаги кредитини ўзлаштиришЛойиҳаларнинг техник-иқтисодий асосларини экспертизадан ўтказиш, асбоб-ускуналар ва технологияларни потенциал етказиб берувчиларни тендер асосида танлаш, ҳужжатларни белгиланган тартибда расмийлаштириш ва молиялаштиришни бошлаш 2004-2005 йилларИқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки
12.Чехия Республикасининг «Новако» компанияси иштирокида Ўзбекистон Республикасининг мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш ва музлатиш бўйича қўшма корхоналар ташкил этишТехник-иқтисодий асосларни пухта ишлаб чиқиш, лойиҳани амалга ошириш2005-2006 йилларҚишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзвиносаноат-холдинг» холдинг компанияси, Самарқанд вилояти ҳокимлиги
13.«ПВТ-Проком», «Мерлин», «Скансервис» компаниялари иштирокида дастурий таъминлаш ва амалий дастурлар (банк дастурлари, ахборот маълумотлар базаси, «аутсорсинг») ишлаб чиқилиши соҳасида қўшма корхона ташкил этиш Техник-иқтисодий асосларни пухта ишлаб чиқиш, лойиҳани амалга ошириш2005-2006 йилларЎзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, Ўзбекистон Фанлар академияси
14.«Шкода-холдинг» акциядорлик жамияти иштирокида қишлоқ хўжалиги машиналари учун бутловчи материаллар, шунингдек электродвигателлар, тракторлар учун эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқариш бўйича қўшма корхона ташкил этиш Техник-иқтисодий асосларни пухта ишлаб чиқиш, лойиҳани амалга ошириш2005-2006 йиллар«Ўзқишлоқхўжаликмашхолдинг» холдинг компанияси
15.Чехиянинг «Томас Прага» компанияси иштирокида «Навоийазот» очиқ акциядорлик жамиятида қуруқ циантуз ишлаб чиқариш бўйича Ўзбекистон-Чехия қўшма корхонаси ташкил этиш Техник-иқтисодий асосларни пухта ишлаб чиқиш, лойиҳани амалга ошириш2005-2006 йиллар«Ўзкимёсаноат» давлат-акциядорлик компанияси
16.Чехияда ишлаб чиқарилган, республикадаги мавжуд ер снарядларини таъмирлаш ва замонавийлаштириш, шунингдек «Чешские судоверфи» фирмаси иштирокида ҳар хил модификациядаги янги ер снарядлари ишлаб чиқариш бўйича қўшма корхона ташкил этиш Техник-иқтисодий асосларни пухта ишлаб чиқиш, лойиҳани амалга ошириш2005-2006 йилларҚишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги
17.Ўзбекистон Республикаси билан Чехия Республикаси ўртасида юкларни автомобилда халқаро ташишга рухсатномалар бланкаларини ҳар йили тенг айирбошлашИкки мамлакат ўртасида ҳар йили айирбошлаш учун рухсатномалар бланкаси сони бўйича Чехия Республикасининг ваколатли органлари билан музокаралар олиб бориш ҳар йилиЎзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги, Ташқи ишлар вазирлиги

III. Маданият-гуманитар соҳадаги ҳамкорлик

1.Маданият-гуманитар соҳада, фан ва таълим соҳасида ҳамкорликни ривожлантиришМанфаатдор вазирликлар ва идоралар ўртасида айирбошлаш дастурларини ишлаб чиқиш2004—2006 йилларМаданият ва спорт ишлари вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги
2.Маданият-гуманитар соҳада, фан ва таълим соҳасидаги ҳамкорликнинг шартномавий-ҳуқуқий базасини кенгайтиришФан, маданият, таълим, соғлиқни сақлаш соҳасида ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги битимларни пухта ишлаб чиқиш2004-2005 йилларМаданият ва спорт ишлари вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги
3.«Истеъдод» жамғармаси билан Ғарбий Богемия Университети ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим тузиш Битим лойиҳасини келишиш, имзолаш муддатларини ишлаб чиқиш2004 йилнинг IV чорагиОлий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, «Истеъдод» жамғармаси
4.Икки мамлакатнинг илмий-тадқиқот муассасалари ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтиришОлимлар ва мутахассисларни айирбошлашни ташкил этиш, икки томонлама лойиҳаларни амалга ошириш ва илмий лойиҳаларнинг халқаро танловларида биргаликда иштирок этиш, қўшма илмий семинарлар ва конференциялар ўтказиш бўйича таклифлар тайёрлаш 2005 йил февральФанлар академияси, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақавий тадқиқотлар институти, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги
(жадвал Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 24 мартдаги 51-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 12-13-сон, 105-модда)

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси