республикада карантиндаги зараркунандалар, ўсимлик касалликлари ва бегона ўтларнинг Рўйхатини, шунингдек манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан келишиб туриб — республикадан олиб чиқиб кетилиши мумкин бўлмаган биологик объектлар
Рўйхатини беш йилда бир марта қайта кўриб чиқади ва тасдиқлайди;
божхоналар, темир йўл станциялари, автовокзаллар (автостанциялар), аэропортлар, дарё портлари (пристанлари), почтамтлар ва бошқа ташкилотларнинг маъмуриятидан келаётган ва жўнатилаётган, ушбу Қонуннинг 2-моддасига мувофиқ карантин тадбирлари қўлланиладиган юклар тўғрисида маълумотлар талаб қилиш, зарур бўлса, улар тасарруфидаги ҳудудда уруғларни, ўсимликларни ва ўсимлик маҳсулотларини кўздан кечириш ҳамда зарарсизлантириш учун транспорт воситалари, ёрдамчи ишчилар, хизмат бинолари ва ёрдамчи материаллар беришни талаб қилиш.