Tizimning ushbu imkoniyatidan foydalanish uchun Siz avtorizatsiya qilinishingiz kerak!
Ro‘yxatdan o‘tishni xohlaysizmi? Yoki tizimga o‘z loginingiz bilan kirasizmi?

Avtorizatsiya qilish Ro‘yxatdan o‘tish

×
 ×
МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТЛАР ВА СОЛИҚ ҲИСОБ-КИТОБЛАРИНИ ЭЛЕКТРОН ШАКЛДА ТАҚДИМ ЭТИШДА АХБОРОТ ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ БЎЙИЧА ЭЛЕКТРОН ҲУЖЖАТ АЙЛАНИШИНИНГ ИШТИРОКЧИЛАРИ УЧУН ЙЎРИҚНОМАНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА

Молиявий ҳисоботлар ва солиқ ҳисоб-китобларини электрон шаклда тақдим этишда ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўйича электрон ҳужжат айланишининг иштирокчилари учун ЙЎРИҚНОМА

I. Умумий қоидалар

II. Солиқ ҳисоботларини алоқанинг телекоммуникация каналлари орқали тақдим этиш дастурий-аппарат воситаларига қўйиладиган талаблар

III. ЭРИ ва АКМВ воситаларидан фойдаланиш қоидалари

IV. Ахборот хавфсизлигини таъминлаш тартиби

V. Электрон ҳужжат айланиши учун фойданиладиган ШЭҲМга қўйиладиган хавфсизлик талаблари

VI. Логинлар ва фойдаланиш паролларидан фойдаланиш ҳамда сақлаш чоралари

VII. Хоналар ва техник воситалар муҳофаза қилинишини таъминлаш

VIII. Электрон ҳужжат айланиши хавфсизлигининг таъминланишини назорат қилиш

IX. Якуний қоидалар

Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикасининг «Давлат солиқ хизмати тўғрисида», «Электрон рақамли имзо тўғрисида», «Электрон ҳужжат айланиши тўғрисида»ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 15 июндаги «Тадбиркорлик субъектлари томонидан тақдим этиладиган ҳисобот тизимини такомиллаштириш ва уни ноқонуний талаб этганлик учун жавобгарликни кучайтириш тўғрисида»ги ПҚ-100-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 23-24-сон, 168-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 4 августдаги «Солиқ тўловчиларга ахборот хизмати кўрсатиш ва давлат солиқ хизмати органларининг ахборот тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги 157-сон қарорига мувофиқ қарор қиламиз:
Ушбу Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикасининг «Электрон рақамли имзо тўғрисида»ги, «Электрон ҳужжат айланиши тўғрисида»ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 15 июндаги «Тадбиркорлик субъектлари томонидан тақдим этиладиган ҳисобот тизимини такомиллаштириш ва уни ноқонуний талаб этганлик учун жавобгарликни кучайтириш тўғрисида»ги ПҚ-100-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 йил, 23-24-сон, 168-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 4 августдаги «Солиқ тўловчиларга ахборот хизмати кўрсатиш ва давлат солиқ хизмати органларининг ахборот тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги 157-сон қарорига мувофиқ молиявий ҳисоботлар ва солиқ ҳисоб-китобларини электрон шаклда (бундан буён матнда электрон шаклдаги солиқ ҳисоботлари деб юритилади) алоқанинг телекоммуникация каналлари ёрдамида тақдим этилганда ахборот хавфсизлигини ташкил этиш ва таъминлаш тартибини белгилайди.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси