1. Ушбу Низом «Таълим тўғрисида»,
«Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат умумтаълим муассасаларининг ихтисослаштирилган синфлари (кейинги ўринларда «ихтисослаштирилган синф» деб аталади), давлат ихтисослаштирилган мактаблари ва мактаб-интернатлар (кейинги ўринларда «ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси» деб аталади) фаолиятини тартибга солади.
2. Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасалари ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, ушбу Низомга, бошқа қонунчилик ҳужжатларига, шунингдек ўз уставига амал қилади.