Tizimning ushbu imkoniyatidan foydalanish uchun Siz avtorizatsiya qilinishingiz kerak!
Ro‘yxatdan o‘tishni xohlaysizmi? Yoki tizimga o‘z loginingiz bilan kirasizmi?

Avtorizatsiya qilish Ro‘yxatdan o‘tish

 LexUZ шарҳи
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик ва Оила кодекслари қабул қилинганлиги ва «Давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини қўллаш жараёнида баъзи тушунмовчиликлар юзага келаётганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Хусусийлаштирилган турар жойлар билан боғлиқ низоларни ҳал қилишда судлар бу уй-жойларга эгалик қилиш, улардан фойдаланиш ва уларни тасарруф қилиш Фуқаролик ва Уй-жой кодекси мезонлари, «Давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш тўғрисида»ги Қонун билан, Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 4 апрелдаги «Давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси қонунининг қабул қилиниши муносабати билан норматив ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги 180-сонли қарори билан, Вазирлар Маҳкамасининг юқорида қайд этилган 180-сонли қарорига кўра тасдиқланган Хусусийлаштирилган квартиралар (квартираларнинг бир қисми), уйлар (уйларнинг бир қисми)ни бошқаларга бериш ва мерос қилиб қолдиришда мулкчилик ҳуқуқи ўтиши ҳақида»ги, «Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг Уй-жой фондини хусусийлаштириш тартиби тўғрисида»ги низомлар билан тартибга солинишини назарда тутмоқлари лозим.
ФКнинг 210-моддасига биноан давлатга қарашли турар жойга хусусий мулк ҳуқуқи қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда хусусийлаштириш натижасида вужудга келади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш тўғрисида»ги Қонуннинг 12-моддаси 3-бандига мувофиқ икки ёки ундан зиёд ижарачи яшаб турган квартиралар барча ижарачиларнинг розилиги бўлмаса, хусусийлаштирилиши мумкин эмас.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Жамоат уй-жой фондига қарашли турар жойларда ижара ёки аренда шартномаси асосида яшовчи фуқаролар «Давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш тўғрисида»ги Қонунда кўрсатилган хусусийлаштириш ҳуқуқига эга эмаслар. Шу билан бирга жамоат уй-жой фонди эгаси ёки у томонидан тегишли ваколат берилган орган фуқароларга эгаллаб турган турар жойларини сотиш, жумладан имтиёзли асосда сотиш ёки бу турар жойларни фуқароларга бепул бериш масалалари бўйича мустақил равишда қарор қабул қилишлари ҳам мумкин. Кўрсатилган ҳолатда низо келиб чиққан тақдирда уларни мулк эгаси томонидан белгиланган турар жойни унда яшовчи фуқароларга бериш шарти ва тартибларидан келиб чиқиб, ҳал этиш лозимдир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. «Давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш тўғрисида»ги Қонуннинг муқаддимаси ҳамда 1 ва 3-моддаларининг мазмунига кўра, фуқаролар ўзлари эгаллаб турган турар жойларини хусусийлаштиришни сўраб мурожаат этган бўлсалар, уларнинг бундай талаблари ушбу Қонунда назарда тутилмаган шартлар асосида рад қилиниши мумкин эмас.
Қайд этилган Қонуннинг 16—20-моддаларида белгиланган турар жойларни хусусийлаштиришни расмийлаштириш тартибига риоя қилиш фуқаролар учун ҳам, давлат ва маҳаллий уй-жой фондидаги турар жойларни фуқаролар эгалигига ўтказиш мажбурият ва ваколати юклатилган мансабдор шахслар учун ҳам мажбурийдир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. «Давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш тўғрисида»ги Қонуннинг 19-моддасига мувофиқ алоҳида уй, квартира ва хонага бўлган эгалик ҳуқуқи турар жой қиймати тўлиқ тўланган (сотиб олинган) ва эгалик ҳуқуқи ҳақида давлат ордери олинган пайтдан бошланади.
ФКнинг 382—385-моддаларига мувофиқ шартномани ўзгартириш ва бекор қилиш фақат тарафлар (хусусийлаштиришга розилик берган шахслар ва ҳокимият органи) келишуви асосида амалга оширилиши мумкин, келишув бўлмаган тақдирда — суд қарори билан ҳал қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. «Давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш тўғрисида»ги Қонуннинг 13-моддаси 3-банди талабига кўра эгаллаб келаётган турар жойни эгаликка сотиб олиш учун турар жойга нисбатан ҳуқуқлари бўлган барча вояга етган оила аъзолари ва бошқа шахслар розилик берган бўлишлари шартлигини эътиборга олиб, бундай розилик берилмаганлиги асосида ордерни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъволарни ҳал этишда, судлар ҳақиқатдан ҳам қайд қилинган шахсларнинг розилиги қонунда белгиланган тартибда олинган-олинмаганлигини текширишлари шарт. Турар жойдан фойдаланиш ҳуқуқига эга шахслар доираси ФКнинг 606-моддаси билан белгиланади.
15. Турар жойга эгалик ҳуқуқини берувчи давлат ордери ҳақиқий эмас деб топилган тақдирда, суд ФКнинг 114-моддаси талаблари асосида тарафларни дастлабки ҳолатга келтириш масаласини ҳал қилмоғи лозим.
16. «Давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш тўғрисида»ги Қонуннинг 13-моддасига мувофиқ хусусийлаштирилган турар жойда уни хусусийлаштирилишига розилик берган уй эгасининг бошқа оила аъзолари яшаётган бўлсалар, уларнинг ҳаммаси шу турар жойнинг эгаси ҳисобланадилар, эгаллаб келинаётган турар жой эса хусусийлаштириш натижасида умумий мулкка айланади. Бу қоида турар жой эгасининг вақтинча бу ерда яшамаётган оила аъзоларига ҳам татбиқ қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
17. Хусусийлаштирилган турар жойларни бошқаларга ўтказиш билан боғлиқ эр-хотинлар ўртасидаги низони ҳал қилишда судлар Оила қонунчилиги мезонларини, яъни Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 23, 24-моддаларини эмас, балки «Давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш тўғрисида»ги Қонуннинг 13-моддаси 4-банди ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 4 апрелдаги 180-сонли қарори билан тасдиқланган «Хусусийлаштирилган квартиралар (квартираларнинг бир қисми), уйлар (уйларнинг бир қисми)ни бошқаларга бериш ва мерос қилиб қолдиришда мулкчилик ҳуқуқи ўтиши ҳақидаги шартномаларни расмийлаштириш тўғрисида»ги Низом қўлламоқлари лозим.
ФКнинг 488-моддасида хусусийлаштирилган квартира, уй — уйнинг ёки квартиранинг бир қисмини сотиш шартномаси нотариал тартибда тасдиқланиши ва давлат рўйхатидан ўтказилиши лозимлиги кўрсатилган.
Олдинги таҳрирга қаранг.
ФКнинг 113-моддасига мувофиқ битим шу кодекснинг 115—126-моддаларида назарда тутилган асослар бўйича ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг «Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексини амалга киритиш тартиби тўғрисида»ги қарорининг 9-бандига кўра бу қоида 1997 йил 1 мартга қадар тузилган турар жойларни хусусийлаштириш билан боғлиқ битимларга ҳам қўлланилади.
«Давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш тўғрисида»ги Қонуннинг 14-моддаси 5-бандига кўра хусусийлаштирилган турар жойнинг эгаси уни ҳар қандай уй-жойга, квартирага, жумладан кооператив квартирага алмаштириш ҳуқуқига эгадир. Алмаштириш шартномаси тузилишида Уй-жой кодекси нормалари қўлланилади. Хусусийлаштирилган турар-жойнинг алмаштирилишига умумий мулкнинг барча иштирокчилари розилиги билангина йўл қўйилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Турар жой хусусийлаштирилгунига қадар у ерда яшаган ва «Давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш тўғрисида»ги Қонуннинг 13-моддасига биноан умумий мулкнинг иштирокчиси бўлиш ҳуқуқига эга бўлган, лекин ундан воз кечган шахсларни хусусийлаштирилган турар жойдан кўчириш ҳақидаги ишларни кўришда қайд этилган шахсларнинг қандай шарт-шароитда ўз номларига эгалик ҳуқуқини расмийлаштиришдан воз кечганликлари билан боғлиқ ҳолатларни текшириш лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси