1. Маънавий зарарни қоплаш масалалари Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси, Меҳнат кодексининг
4,
21,
120,
150,
154,
174,
319,
355,
527,
565,
568-моддалари, 1996 йил 26 апрелдаги «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунининг
22-моддаси, 2014 йил 6 майдаги «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунининг
113-моддаси, 2012 йил 2 майдаги «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонунининг
38-моддаси, Фуқаролик кодексининг
11,
99,
100,
163,
1021 ва
1022-моддалари, 1998 йил 29 августдаги «Автомобиль транспорти тўғрисида»ги Қонунининг
19-моддаси ва ва бошқа қонун ҳужжатлари билан тартибга солинишига эътибор қаратилсин.
3. Амалдаги қонунга кўра (ФК 1021-моддаси) маънавий зарар етказганлик учун жавобгарликнинг келиб чиқишига асос бўлувчи шартлардан бири зарар етказувчининг айби бўлиши ҳисобланади. Қонунда тўғридан-тўғри кўрсатилган ҳолатлар бундан мустаснодир. Масалан:
Фуқаролик кодексининг 989-моддаси 1-қисмига мувофиқ юридик шахс ёхуд фуқаро ўз ходими меҳнат (хизмат, лавозим) мажбуриятларини бажариб турган вақтида етказилган зарарни қоплайди.
6. Меҳнат кодексининг 4,
120,
150,
154,
174,
568-моддаларига биноан суд меҳнат ва (ёки) машғулотлар соҳасида камситишлар, ишга қабул қилишни қонунга хилоф равишда рад этилиши, меҳнат шартномасини қонунга хилоф равишда ўзгартириши, ишдан қонунга хилоф равишда четлаштириши, меҳнат шартномаси қонунга хилоф равишда бекор қилиниши ёки меҳнат шартномасини бекор қилиш асосларининг таърифини қонунга хилоф равишда ўзгартириш оқибатида ходимга етказилган маънавий азобларни компенсация қилиш мажбуриятини иш берувчига юклаши мумкин.
9. Жиноят процессуал кодексининг 57-моддасига мувофиқ жабрланувчи, яъни жиноят туфайли маънавий зарар кўрган шахс, жиноят иши юритилиши жараёнида маънавий зарарни қоплаш ҳақида фуқаролик даъвосини қўзғаш ҳуқуқига эга.
11. «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг 22-моддасига биноан истеъмолчининг ҳуқуқлари бузилиши туфайли унга етказилган маънавий зарар учун уни етказган шахс, башарти у айбдор бўлса, суд томонидан белгиланадиган миқдорда ҳақ тўлаши лозим. Зарарни қоплаш миқдорини неустойка бўйича тўланадиган сумма ёки товар (иш, хизмат) қийматига тобе қилиб қўйиш мумкин эмас, уни белгилашда ҳар бир аниқ ҳолатда истеъмолчига етказилган руҳий ва жисмоний азобларнинг ҳажми ва характерига асосланиш лозим. Маънавий зарар учун ҳақ тўлаш мулкий зиён ва истеъмолчи кўрган зарарнинг ўрни қопланишидан қатъи назар, амалга оширилади.
Маънавий зарар, уни етказишда айбдор бўлган жавобгар(лар) томонидан қопланади. Шу боис, бундай ҳолларда жавобгар ФКнинг 1018-моддасида кўрсатилганидек (товар сотувчи ёки тайёрловчи) истеъмолчининг хоҳишига кўра аниқланмасдан, балки улардан қайси бири истеъмолчининг ҳуқуқларини поймол этиши натижасида маънавий зарар етказилганига қараб аниқланиши керак.
Агар суд муҳокамаси давомида, даъво бўйича жавоб бериши лозим бўлмаган шахсга нисбатан даъво тақдим этилганлиги аниқланса, суд ФПК 46-моддаси талабларига риоя қилган ҳолда ишга дахлдор бўлмаган жавобгарни ишга дахлдор бўлган жавобгар билан алмаштириш ёки бу шахсни қўшимча жавобгар сифатида жалб этишга ҳақли