9. Қилмишни ЖК 177-моддаси иккинчи,
учинчи ва
тўртинчи қисмлари билан квалификация қилишда жиноят ишида айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиш тўғрисидаги қарорда, айблов далолатномаси (айблов хулосаси) ва ҳукмда айбдорнинг қилмиши айнан қандай белгига кўра жавобгарликни оғирлаштирувчи ҳолатда содир этилган деб топилганлиги акс эттирилиши шарт. Бунда шуни инобатга олиш лозимки, қилмишни ЖК 177-моддаси
иккинчи,
учинчи ва
тўртинчи қисмлари билан квалификация қилиш учун шахс муқаддам валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш учун маъмурий жавобгарликка тортилган бўлиши талаб этилмайди.
14. Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 40510,
471-моддаларига мувофиқ, ҳукм чиқарилганда ва жиноят ишини ҳаракатдан тугатиш ҳақида ажрим қабул қилинганида судлар ишга қўшилган ашёвий далиллар масаласини ҳал этишлари шарт. Бунда шуни назарда тутиш керакки, эгасининг ёки фойдаланувчининг тасарруфидан ғайриқонуний равишда олиб қўйилган валюта қимматликлари, қонунда назарда тутилган ҳолатлардан ташқари тегишлилиги бўйича қайтарилиши лозим.