Tizimning ushbu imkoniyatidan foydalanish uchun Siz avtorizatsiya qilinishingiz kerak!
Ro‘yxatdan o‘tishni xohlaysizmi? Yoki tizimga o‘z loginingiz bilan kirasizmi?
Avtorizatsiya qilish
Ro‘yxatdan o‘tish
Ру
O'z
Ўз|Ру
Asosiy rekvizitlar
Kodifikatsiya
Qayta ko‘rib chiqilgan hujjatlar
Hujjatni qayta ko‘rib chiqishga asos bo‘lgan hujjatlar
Korrespondentlar
Respondentlar
Joriy versiya
22.02.2021
16.03.2001
17.11.2000
Hammasi
Keyingi tahrirga havola
Oldingi tahrirga havola
APK bo‘yicha indekslash
QSUK bo‘yicha indekslash
TTR bo‘yicha indekslash
QMQ bo‘yicha indekslash
O‘zgartirishlar manbasi
Rasmiy nashr manbasi
Sharh
449-сон 17.11.2000
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
[
ОКОЗ:
1.
08.00.00.00 Уй-жой қонунчилиги. Коммунал хўжалик / 08.09.00.00 Меҳмонхона хўжалиги]
[
ТСЗ:
1.
Ижтимоий-маданий масалалар / Уй-жой қонунчилиги. Коммунал хизмат]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Олдинги
таҳрирга қаранг.
САМАРҚАНД ВА БУХОРО ШАҲАРЛАРИДАГИ «АФРОСИЁБ» ВА «БУХОРО» МЕҲМОНХОНАЛАРИНИ Германиянинг «Инпро Хотелс» ва «Штайнбергер Резервацион Сервис» фирмалари БОШҚАРУВИГА БЕРИШ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги
қарорига
асосан ўз кучини йўқотган.
(Қарорнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 16 мартдаги 131-сон
қарори
таҳририда)
Самарқанд ва Бухоро шаҳарларига хорижий туристларни кенг жалб қилиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, Буюк Ипак Йўли тарихий йўналишини янада тарғиб қилиш ҳамда «Афросиёб» ва «Бухоро» меҳмонхоналарида халқаро стандартларга мувофиқ сервис хизмати кўрсатилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади;
Олдинги
таҳрирга қаранг.
1. Ўзбектуризм» миллий компаниясининг Самарқанд шаҳридаги «Афросиёб» ва Бухоро шаҳридаги «Бухоро» меҳмонхоналарини Германиянинг «Инпро Хотелс» ва «Штайнбергер Резервацион Сервис» фирмалари бошқарувига бериш юзасидан у билан битим тузиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 16 мартдаги 131-сонли
қарори
таҳририда)
2. Бошқарув тўғрисидаги битимнинг қуйидаги асосий шартлари маълумот учун қабул қилинсин:
а) «Инпро Хотелс» ва «Штайнбергер Резервацион Сервис» фирмалари томонидан меҳмонхоналарни бронлашнинг халқаро тизимларига киритиш ва уларнинг йилига камида 50—55 фоиз тўлдирилишини таъминлаш тўғрисида кафолат берилиши;
б) «Инпро Хотелс» фирмаси ҳар йили «Ўзбектуризм» миллий компаниясига ҳар бир меҳмонхона учун дастлабки беш йилда камида 500 минг АҚШ доллари, кейинги йилларда эса соф фойданинг 50 фоизини, бироқ ҳар бир меҳмонхона учун камида 500 минг АҚШ доллари тўлайди.
(2-банднинг «а» ва «б» кичик бандлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 16 мартдаги 131-сонли
қарори
таҳририда)
3. «Афросиёб» ва «Бухоро» меҳмонхоналари бошқарувга берилган вақтдан бошлаб беш йил муддатга:
[
ОКОЗ:
1.
10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.02.00.00 Божхона тарифини тартибга солиш / 10.02.07.00 Тариф имтиёзлари ва префенциялар]
меҳмонхоналардан фойдаланиш учун келтириладиган моддий ресурслар ва асбоб-ускуналар бўйича божхона тўловларидан (божхонада расмийлаштириш учун йиғимлар бундан мустасно);
[
ОКОЗ:
1.
07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.01.00 Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи / 07.10.01.05 Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи бўйича имтиёзлар / 07.90.00.00 Умумдавлат солиқлари;
2.
07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.02.00 Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи / 07.10.02.03 Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ставкалари / 07.90.00.00 Умумдавлат солиқлари;
3.
07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.11.00.00 Маҳаллий солиқлар ва йиғимлар / 07.11.01.00 Мол-мулк солиғи / 07.11.01.03 Мол-мулк солиғи бўйича имтиёзлар]
фойда солиғи, мол-мулк ва ер солиғи тўлашдан;
[
ОКОЗ:
1.
07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.01.00 Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи / 07.10.01.05 Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи бўйича имтиёзлар / 07.90.00.00 Умумдавлат солиқлари]
«Инпро Хотелс» фирмасига тегишли олиб чиқиб кетиладиган фойда солиғи тўлашдан озод қилинсин ва бўшаб қоладиган маблағлар «Инпро Хотелс» фирмаси билан тузиладиган битим шартларига кўра меҳмонхоналарни халқаро стандартлар даражасигача етказишга йўналтирилсин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 16 мартдаги 131-сонли
қарори
таҳририда)
4. «Ўзбектуризм» миллий компаниясига «Афросиёб» ва «Бухоро» меҳмонхоналаридан фойдаланиш ва уларни бошқариш билан боғлиқ меҳнат фаолиятини амалга оширадиган хорижий ходимларнинг маҳаллий харажатларига (яшаш, хизматлар кўрсатиш ва республика ҳудудида транспортнинг барча турларида юриш) миллий валютада ҳақ тўлашга рухсат этилсин.
Олдинги
таҳрирга қаранг.
5. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги «Ўзбектуризм» миллий компаниясининг буюртманомасига кўра меҳмонхоналардан фойдаланишга жалб қилинган «Инпро Хотелс» фирмаси ходимларига давлат божи ундирмасдан тегишли равишда кўп марталик визалар берилишини ва уларнинг муддати узайтирилишини, шунингдек, вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш ва вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш муддати узайтирилишини таъминласинлар.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 16 мартдаги 131-сонли
карори
таҳририда)
6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 26 ноябрдаги 511-сон
қарорига
3-илованинг «Афросиёб» ва «Бухоро» меҳмонхоналарига тегишли қисми ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ҳ. С. Кароматов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2000 йил 17 ноябрь,
449-сон
×
×