Tizimning ushbu imkoniyatidan foydalanish uchun Siz avtorizatsiya qilinishingiz kerak!
Ro‘yxatdan o‘tishni xohlaysizmi? Yoki tizimga o‘z loginingiz bilan kirasizmi?
Avtorizatsiya qilish
Ro‘yxatdan o‘tish
Ру
O'z
Ўз|Ру
Asosiy rekvizitlar
Kodifikatsiya
Qayta ko‘rib chiqilgan hujjatlar
Hujjatni qayta ko‘rib chiqishga asos bo‘lgan hujjatlar
Korrespondentlar
Respondentlar
Joriy versiya
22.02.2021
19.09.2000
28.06.1999
Hammasi
Keyingi tahrirga havola
Oldingi tahrirga havola
APK bo‘yicha indekslash
QSUK bo‘yicha indekslash
TTR bo‘yicha indekslash
QMQ bo‘yicha indekslash
O‘zgartirishlar manbasi
Rasmiy nashr manbasi
Sharh
317-сон 28.06.1999
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
[
ОКОЗ:
1.
09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.03 Ғаллачилик;
2.
09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.06 Уруғчилик. Селекция. Тажриба хўжаликлари]
[
ТСЗ:
1.
Иқтисодиёт / Қишлоқ хўжалиги]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
БОШОҚЛИ ДОН ЭКИНЛАРИНИ НАВЛАР БЎЙИЧА ЖОЙЛАШТИРИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ, УЛАРНИНГ СЕЛЕКЦИЯСИ ВА УРУҒЧИЛИГИНИ ЯХШИЛАШГА ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги
қарорига
асосан ўз кучини йўқотган.
Республика хўжаликларида бошоқли дон экинларининг юқори ҳосилли, касалликларга ва зараркунандаларга чидамли истиқболли навларини оқилона жойлаштиришни, минтақаларнинг тупроқ-иқлим шароитларини ҳисобга олган ҳолда бошоқли дон экинлари навларини янгилаш ва уларни навлар бўйича жойлаштиришнинг ҳар йилги дастурлари ўз вақтда ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Бошоқли дон экинлари навларини янгилаш ва уларни навларга кўра жойлаштириш дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича
иловага
мувофиқ таркибда доимий ишловчи республика комиссияси ташкил этилсин.
LexUZ шарҳи
1-бандга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 19 сентябрдаги 359-сонли
қарорига
мувофиқ ўзгартириш киритилган. Мазкур банднинг
рус тилидаги
матнига қаранг.
2. Қуйидагилар комиссиянинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
бошоқли дон экинлари уруғчилигини яхшилашга доир таклифларни ўрганиш ва ишлаб чиқиш, уларни республика минтақаларининг тупроқ-иқлим шароитларига мувофиқ навлар бўйича районлаштириш ва жойлаштириш асосланганлигини таҳлил қилиш;
ҳар бир минтақада кўпи билан 3-4 хил юқори ҳосилли, ётиб қолмайдиган, касалликлар ва зараркунандаларга чидамли навлар экилишини назарда тутган ҳолда бошоқли дон экинлари навларини республиканинг турли иқлимли ҳудудларида етиштириш учун танлаш;
республиканинг турли минтақаларига татбиқан янги серҳосил ва касалликларга чидамли навларни жадал яратиш ва уларни ишлаб чиқаришга жорий қилиш мақсадида бошоқли дон экинларига доир селекция-уруғчилик ишларини олиб боришнинг замонавий технологиялари ва йўналишларини излаб топиш ҳамда жорий этиш;
республиканинг жанубий минтақалари, айниқса чўл ва яримчўл минтақалари учун навли уруғлар етиштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
илмий-тадқиқот институтлари, тажриба станциялари, идоравий бўйсунишидан қатъи назар, нав синаш участкаларининг фаолиятини таҳлил қилиш, селекционерлар ва уруғшуносларни рағбатлантириш юзасидан таклифлар тайёрлаш;
элита, биринчи ва кейинги репродукцияли уруғликка бўлган эҳтиёжни, шу жумладан лалми зона учун, уларни дон маҳсулотлари корхоналари, хўжаликлар томонидан ишлаб чиқариш ва тайёрлаш ҳажмини аниқлаш;
навларнинг ҳосилдорлигини ва бошқа сифат кўрсаткичларини кўрсатган ҳолда бошоқли дон экинларини навлар бўйича жойлаштириш ва навлар синови натижалари бўйича ахборот-таҳлил материалларини вақти-вақти билан нашр этиш ва жойларга етказиш.
3. Доимий ишловчи республика комиссияси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда:
уруғчилик хўжаликлари фаолияти самарадорлигини ўргансинлар, зарурият бўлганда уларнинг сони ва жойлашишини дон экувчи хўжаликларнинг юқори сифатли уруғликларга бўлган эҳтиёжини тўлиқ қондиришдан келиб чиқиб қайта кўриб чиқсин;
бошоқли экинлар уруғлиги тайёрлаб қўйилаётган дон маҳсулотлари корхоналари ишини таҳлил қилсин, уларни уруғлик материал тайёрлаш, уларга ишлов бериш, уларни тозалаш, навларга ажратиш, дорилаш ва сақлашга ихтисослаштириш масалаларини кўриб чиқсин, бунда «Ўздонмаҳсулот» корпорацияси тизимида республиканинг жанубий минтақаларининг табиий-иқлим шароитларини ҳисобга олган ҳолда улар учун бошоқли дон экинлари уруғлиги тайёрлаш корхонаси ташкил этишни назарда тутсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази, Давлат кимё комиссияси бошоқли дон экинлари ҳосилини касалликлар ва зараркунандалардан ҳимоя қилиш юзасидан тавсияларни бир ой муддатда ишлаб чиқсинлар, уларда уруғликни тайёрлаб қўйиш, уларга ишлов бериш ва далаларни тайёрлашда, шунингдек бошоқли дон экинлари ўсиши даврида экинларни касалликлар, зараркунандалар ва бегона ўтлардан агротехник ва агрокимёвий ҳимоя қилиш чора-тадбирларини белгиласинлар ҳамда доимий ишловчи республика комиссиясига тасдиқлаш учун киритсинлар.
5. Доимий ишловчи республика комиссияси ҳар йили бошоқли дон экинлари ҳосили йиғиштириб олингандан кейин 1 августгача республиканинг барча туманлари ва вилоятлари шароитида районлаштириладиган бошоқли дон экинларининг янги навлари синови натижаларини кенг муҳокама қилсин. Бошоқли дон экинлари навларини синаш якунлари Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг махсус йиллик «Ахборотнома» журналида эълон қилинсин.
6. Белгилансинки, Доимий ишловчи республика комиссияси ҳар йили келгуси йил ҳосили учун бошоқли дон экинларини навлар бўйича жойлаштириш масалалари юзасидан Ҳукумат қарорлари лойиҳаларини ишлаб чиқади.
Комиссиянинг ўз ваколатига кирувчи масалалар бўйича топшириқлари республиканинг барча вазирликлари ва идоралари томонидан бажарилиши мажбурийдир.
7. Республика комиссияси 2000 йил ҳосили учун бошоқли дон экинларини навлар бўйича жойлаштириш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини бир ой муддатда киритсин.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Доимий ишловчи комиссия раиси Б. Олимжонов зиммасига юклансин.
LexUZ шарҳи
8-бандга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 19 сентябрдаги 359-сонли
қарорига
мувофиқ ўзгартириш киритилган. Мазкур банднинг
рус тилидаги
матнига қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1999 йил 28 июнь,
317-сон
Олдинги
таҳрирга қаранг.
(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 19 сентябрдаги 359-сонли
қарорига
асосан ўз кучини йўқотган.)
×
×