Tizimning ushbu imkoniyatidan foydalanish uchun Siz avtorizatsiya qilinishingiz kerak!
Ro‘yxatdan o‘tishni xohlaysizmi? Yoki tizimga o‘z loginingiz bilan kirasizmi?
Avtorizatsiya qilish
Ro‘yxatdan o‘tish
Ру
O'z
Ўз|Ру
Asosiy rekvizitlar
Kodifikatsiya
Qayta ko‘rib chiqilgan hujjatlar
Hujjatni qayta ko‘rib chiqishga asos bo‘lgan hujjatlar
Korrespondentlar
Respondentlar
Joriy versiya
22.02.2021
13.05.1997
Hammasi
Keyingi tahrirga havola
Oldingi tahrirga havola
APK bo‘yicha indekslash
QSUK bo‘yicha indekslash
TTR bo‘yicha indekslash
QMQ bo‘yicha indekslash
O‘zgartirishlar manbasi
Rasmiy nashr manbasi
Sharh
241-сон 13.05.1997
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
[
ОКОЗ:
1.
02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.10.00 Иқтисодий ислоҳотлар соҳасида давлат бошқаруви]
[
ТСЗ:
1.
Иқтисодиёт / Умумий масалалар]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
1997 ЙИЛ 1-ЧОРАГИДА ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНТИРИШ ЯКУНЛАРИ ВА ИҚТИСОДИЙ ИСЛОҲОТЛАРНИНГ БОРИШИНИ БАҲОЛАШ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги
қарорига
асосан ўз кучини йўқотган.
Вазирлар Маҳкамаси қайд этадики, жорий йилнинг биринчи чорагида 1997 йилда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш дастурини бажаришга қаратилган қайта ўзгартиришларнинг изчил йўли амалга оширилди.
Иқтисодий ва молиявий барқарорликни таъминлаш чора-тадбирлари амалга оширилмоқда. Ялпи ички маҳсулот ишлаб чиқариш 1,7 фоизга, саноат маҳсулоти ҳажми 4,2 фоизга, истеъмол товарлари 9,1 фоизга, аҳолига пулли хизматлар кўрсатиш 12,4 фоизга ўсди. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш, чакана савдо товар обороти ҳажмлари ошди.
Ташқи савдо оборотининг ижобий сальдосига эришилди. Бюджет камомади прогноз параметрларидан ошмади, инфляциянинг ўртача ойлик даражаси изчил пасаймоқда. Инвестициялар ҳажми ўсди, шу жумладан, хорижий инвестициялар ва кредитлар икки баравардан зиёд кўпайди.
Шу билан бирга, кўпгина корхоналар ва ташкилотларнинг молиявий аҳволи мураккаблигича қолмоқда. Ўз вақтида ўзаро ҳисоб-китоблар қилиш ва тўловлар муаммолари суст ҳал этилмоқда. Инвестиция дастурида назарда тутилган бир қатор объектлар бўйича маблағ билан таъминлашни бошлаш сабабсиз чўзиб юборилмоқда. Айрим хўжаликларда қишлоқ хўжалиги техникасини бошоқли дон экинлари ҳосилини ўриб-йиғишга тайёрлаш сусткашлик билан олиб борилмоқда.
1997 йил учун белгиланган дастурий чора-тадбирларни бажаришни фаоллаштириш ҳамда иқтисодий ислоҳотларнинг устувор йўналишларини янада ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Молия вазирлиги, «Ўздавпахтасаноатсотиш» уюшмаси, «Ўздонмаҳсулот» давлат корпорацияси, «Ўзмевасабзавотузумсаноат» уюшмаси ва Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази Марказий банк ҳамда тижорат банклари билан биргаликда пахта хом ашёси, ғалла ва бошқа экинлар учун контрактация шартномалари бўйича аванслар тўлашнинг аҳволини таҳлил қилсинлар ва уларнинг натижалари тўғрисида 1997 йил 20 майгача ахборот берсинлар.
2. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари 1997 йилги бошоқли дон экинлари ҳосилини ўриб-йиғиб олиш бўйича Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 7 майдаги 231-сон қарорида назарда тутилган тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминласинлар.
3. «Ўзмевасабзавотузумсаноат» уюшмаси, Ўзбекбирлашув шу йил 20 майгача консерва ва виночилик заводларининг 1997 йилги сабзавот, мева ва узум ҳосилини қабул қилиб олишга ҳамда қайта ишлашга тайёрлигини таъминласинлар. Ўраш-қадоқлаш идишларининг зарур захираларини яратишга алоҳида эътибор берилсин.
Бош вазир ўринбосари В. А. Чжен «Ўзмевасабзавотузумсаноат» уюшмасининг ишлаб турган тизимини ҳудудий-тармоқ жиҳатидан монополиядан чиқаришга доир таклифларни ишлаб чиқишни ва Вазирлар Маҳкамасига киритишни тезлаштирсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси ва Марказий банки:
тижорат банклари ва манфаатдор идоралар — буюртмачилар билан биргаликда икки ҳафта муддатда инвестиция дастурига киритилган қурилиш объектлари бўйича маблағ билан таъминлашни бошлашни ниҳоясига етказиш чора-тадбирларини кўрсинлар;
инвестиция дастурига киритилган ва бюджет манбаларидан ҳамда банкнинг марказлаштирилган кредитларидан маблағ билан таъминланадиган объектлар рўйхатини аниқлаштириш юзасидан таклифларни 1-ярим йиллик якунлари бўйича киритсинлар.
Ўзбекистон Республикаси «Давархитектқурилиш» қўмитаси «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси ва Молия вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда қурилишда нарх белгилаш тартибини аниқлаб берувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
5. «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги, «Ўзулгуржибиржасавдо» уюшмаси ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда давлат эҳтиёжлари учун товарлар (хизматлар)ни маблағ билан таъминлашнинг марказлаштирилган манбалари ҳисобига танлов асосида харид қилиш тизимини ташкил этиш юзасидан таклифларни 1997 йил 1 сентябргача ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирликлар, идоралар, корпорациялар, уюшмалар, концернлар ва бирлашмалар куз-қиш даврларига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида аниқ тадбирлар ишлаб чиқсинлар ва уларни амалга оширишга киришсинлар. Қилинган ишлар ҳақида Вазирлар Маҳкамаси ҳар ойда хабардор қилиб турилсин.
7. «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Марказий банк билан биргаликда шу йилнинг май ойида 1998 йилда Ўзбекистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш прогнозини ҳамда Давлат бюджетини ишлаб чиқиш тартиби ва муддатлари тўғрисида таклиф киритсинлар.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тегишли ўринбосарлари зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1997 йил 13 май,
241-сон
×
×