Tizimning ushbu imkoniyatidan foydalanish uchun Siz avtorizatsiya qilinishingiz kerak!
Ro‘yxatdan o‘tishni xohlaysizmi? Yoki tizimga o‘z loginingiz bilan kirasizmi?

Avtorizatsiya qilish Ro‘yxatdan o‘tish

Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қонунга кўра (ЖК 2-моддаси иккинчи қисми), тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари бошқа тарздаги жиноят-ҳуқуқий таъсир чораси сифатида ижтимоий хавфли қилмиш содир этган ва руҳий ҳолати бузилган шахсларга нисбатан давлат мажбурлови кўриниши ҳисобланади. Бундай чоралар фақат шахс у томонидан содир этилган қилмишнинг хусусияти ва ўзининг руҳий ҳолатига кўра жамият учун хавфли бўлган ҳоллардагина қўлланилади.
Шахс жамият учун хавфлими ва у тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қўлланилишига муҳтожми, деган масала суд-психиатрия экспертизаси хулосаси инобатга олинган ҳолда ҳал қилинади. Бунда суд ЖПК 187-моддасига асосланиб, тарафлар илтимосномасига кўра ёки ўз ташаббуси билан иш бўйича қўшимча (қайта) суд-психиатрия экспертизаси ёки комплекс (психология-психиатрия, сексологоия-психиатрия ва ҳ.к.) экспертизаси ўтказилишини тайинлаши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. ЖК 93-моддасига мувофиқ, тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларига қуйидагилар киради:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. Тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш тўғрисида ЖПК 572, 573-моддаларида назарда тутилган тартибда судга юборилган иш судловга тегишлилик тўғрисидаги умумий қоидаларга риоя этилган ҳолда кўрилади.
ЖПК 534-моддасига мувофиқ, жазони ўташдан озод қилинаётган шахсга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш масалаларига доир материаллар, шунингдек тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини узайтириш, ўзгартириш ёки тугатишга доир ЖПК 578 — 580-моддаларида назарда тутилган тартибда судга келиб тушган материаллар тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаган суд ёки бундай чора қўлланилган жойдаги суд томонидан кўрилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. Тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича суд мажлиси ЖПК 575-моддасида белгиланган тартибда олиб борилади. Суд мажлисида прокурор ва ҳимоячининг иштироки шарт. Суд мажлисига жабрланувчилар, гувоҳлар, қонуний вакиллар, шунингдек экспертлар чақирилиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
11. ЖПК 51 ва 571-моддаларига кўра, ақли норасо ҳолатида ижтимоий хавфли қилмиш содир этган, шунингдек жиноят содир этилганидан кейин руҳий ҳолати бузилганлиги аниқланган шахсларга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича суд-психиатрия экспертизаси тайинлаш тўғрисида қарор чиқарилган пайтдан бошлаб ҳимоячининг иштироки мажбурий ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. Жиноят-процессуал кодекси 566-моддасига кўра, бундай тоифа ишлар бўйича судлар шахс томонидан жиноят қонунида назарда тутилган ижтимоий хавфли қилмиш содир этилганлигини тасдиқловчи ёки инкор этувчи далилларни, шунингдек ишни ҳал этиш учун муҳим бўлган бошқа ҳолатларни синчиклаб текширишлари шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси