Tizimning ushbu imkoniyatidan foydalanish uchun Siz avtorizatsiya qilinishingiz kerak!
Ro‘yxatdan o‘tishni xohlaysizmi? Yoki tizimga o‘z loginingiz bilan kirasizmi?
Avtorizatsiya qilish
Ro‘yxatdan o‘tish
Ру
O'z
Ўз|Ру
Asosiy rekvizitlar
Kodifikatsiya
Qayta ko‘rib chiqilgan hujjatlar
Hujjatni qayta ko‘rib chiqishga asos bo‘lgan hujjatlar
Korrespondentlar
Respondentlar
Joriy versiya
22.02.2021
29.07.1998
Hammasi
Keyingi tahrirga havola
Oldingi tahrirga havola
APK bo‘yicha indekslash
QSUK bo‘yicha indekslash
TTR bo‘yicha indekslash
QMQ bo‘yicha indekslash
O‘zgartirishlar manbasi
Rasmiy nashr manbasi
Sharh
319-сон 29.07.1998
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
[
ОКОЗ:
1.
02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.12.00 Ҳудудларни ривожлантириш]
[
ТСЗ:
1.
Иқтисодиёт / Умумий масалалар]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
1998 - 2000 ЙИЛЛАР ДАВРИДА НАМАНГАН ВИЛОЯТИДА БОЗОР ИСЛОҲОТЛАРИНИ ЧУҚУРЛАШТИРИШ ВА ВИЛОЯТНИ ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНТИРИШНИ ЖАДАЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ДАСТУРИ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги
қарорига
асосан ўз кучини йўқотган.
Бозор ислоҳотларини амалга ошириш ва минтақанинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини жадаллаштириш асосида Наманган вилоятининг табиий ва иқтисодий салоҳиятидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, аҳолини иш билан оқилона таъминлаш ва моддий фаровонлигини яхшилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. 1998 — 2000 йиллар даврида Наманган вилоятида бозор ислоҳотларини чуқурлаштириш ва вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни жадаллаштириш чора-тадбирлари дастури 1-иловага
*
мувофиқ маъқуллансин.
1-илова берилмайди.
Вазирликлар, идоралар, корпорациялар, уюшмалар, концернлар, компаниялар, банклар ва Наманган вилояти ҳокимлиги бир ой муддатда кўрсатиб ўтилган Дастур амалга оширилишини таъминлаш бўйича тадбирлар ишлаб чиқсинлар.
2. Наманган вилояти, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари Дастур қоидалари белгиланган муддатларда амалга оширилишини таъминлаш юзасидан аниқ чора-тадбирларни амалга оширсинлар, бунда қуйидаги вазифалар ҳал этилишига алоҳида эътиборни қаратсинлар:
мулкий пайлар ва оила (жамоа) пудратини жорий этиш асосида жамоа хўжаликларини қишлоқ хўжалиги ширкат хўжаликларига айлантиришга қаратилган қишлоқ хўжалигидаги иқтисодий ислоҳотларни жадаллаштириш, қишлоқ хўжалиги меҳнатида банд бўлган ортиқча меҳнат ресурсларини бўшатиш, фермер ва деҳқон хўжаликларини кенг ривожлантириш;
қишлоқ хўжалиги корхоналарининг молиявий аҳволини мустаҳкамлаш, иқтисодий ночор ва зарар кўриб ишловчи истиқболсиз хўжаликларни тугатиш;
меҳнатга яроқли аҳолини, энг аввало ёшларни ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини таркибий қайта тузиш натижасида бўшаб қоладиган ходимларни иш билан тўлиқ таъминлаш учун шарт-шароитлар яратиш;
кичик ва ўрта бизнесни, хусусий тадбиркорликни, энг аввало ишлаб чиқариш ва аҳолига хизмат кўрсатиш соҳасида янада ривожлантириш;
ижтимоий инфратузилмани, биринчи навбатда қишлоқ жойларда, жадал ривожлантириш, ёшлар ўртасида таълим, маданий-тарбиявий ва спорт-оммавий ишлар ташкил этилишини яхшилаш ҳисобига аҳолига ижтимоий хизмат кўрсатишни яхшилаш.
3. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Наманган вилояти ҳокимлиги:
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Иқтисодий ночор корхоналар ишлари қўмитаси билан биргаликда шу йил 1 ноябргача вилоятнинг паст рентабелли ва зарар кўриб ишловчи қишлоқ хўжалиги корхоналарининг молиявий аҳволини ўрганиб чиқсинлар ҳамда уларни молиявий соғломлаштириш ёки тугатиш юзасидан аниқ таклифлар киритсинлар;
Фермер ва деҳқон хўжаликлари уюшмаси билан биргаликда тугатилаётган қишлоқ хўжалиги корхоналари негизида, шунингдек янгидан ўзлаштирилаётган ва қўшимча ажратилаётган ерлар ҳисобига янги фермер ва деҳқон хўжаликлари ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар комплексини ва жадвалини икки ой муддатда ишлаб чиқсинлар;
«Ўзгеодезкадастр» бош бошқармаси билан биргаликда 1998 йил охиригача қишлоқ хўжалиги корхоналарини таркибий қайта тузиш якунларини ва янги ерлар ўзлаштирилишини ҳисобга олган ҳолда янгидан ташкил этилаётган деҳқон ва фермер хўжаликлари учун ажратилаётган ер ресурсларини хатловдан ўтказсинлар, ушбу хўжаликларнинг геодезия координатларини белгиласинлар.
4. Наманган вилоятининг Поп туманида янги ерлар ўзлаштирилишини ва уларни суғоришни таъминлаш мақсадида:
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги билан биргаликда, барча ишларни 2005 йилда тугаллашни назарда тутган ҳолда, канал, насос станциялари, ташқи электр таъминоти объектлари қурилишини босқичма-босқич олиб бориш ҳамда ушбу туманда янги ерлар ўзлаштириш учун маблағларни мақсадли ажратиш тўғрисида икки ой муддатда таклифлар киритсинлар, улар кейинчалик инвестиция дастурига киритилсин;
Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи иқтисодий фаолиятни мувофиқлаштириш департаменти, Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки Поп туманида янги ерларни ўзлаштириш бўйича лойиҳанинг амалга оширилишига хорижий инвесторларни, чет эл кредитларини ва лойиҳани маблағ билан таъминлашнинг бошқа қўшимча манбаларини жалб қилиш масалаларини ишлаб чиқсинлар;
Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги пудратчи сифатида насос станциялари учун электр узатиш линиялари ва подстанциялар ўз вақтида қурилишини таъминласин;
Наманган вилояти ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Марказий банк билан биргаликда Поп туманидаги янгидан ўзлаштирилаётган ерларда асосан ҳокимлик, аҳоли маблағлари ва кредитлар ҳисобига уй-жой, ижтимоий, маданий ва маиший аҳамиятга эга бўлган объектлар, коммуникациялар қурилишининг махсус дастурини ишлаб чиқсин ва амалга оширсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ва Наманган вилояти ҳокимлиги билан биргаликда 1999 йилдан бошлаб Наманган шаҳри тозалаш иншоотлари қурилишига марказлаштирилган капитал қўйилмалар лимитлари мақсадли ажратилишини назарда тутсин, улар 2000 йилда ишга туширилиши таъминлансин.
6. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги, «Бизнес-фонд» ҳамда Фермер ва деҳқон хўжаликлари уюшмаси:
Наманган вилоятида кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш учун 2-иловага
*
мувофиқ кредит ресурслари, шу жумладан, микрокредитлар ўз вақтида ажратилишини таъминласинлар;
2-илова берилмайди.
тугатилаётган ва қайта ихтисослаштирилаётган ишлаб чиқаришлардан, қишлоқ хўжалиги корхоналаридан бўшатилаётган ходимларни қайта ўқитиш ва уларнинг малакасини ошириш чора-тадбирларини доимий равишда амалга оширсинлар.
7. «Ўзавтойўл» концерни, «Ўзавтосаноат» уюшмаси ва Наманган вилояти ҳокимлиги Тошкент — Ўш автойўлининг Наманган вилояти ҳудудидаги қисмида инфратузилмага доир ободонлаштириш бўйича мўлжалланган чора-тадбирлари Дастури ўз вақтида бажарилишини таъминласинлар.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари И. Ҳ. Жўрабеков ва Наманган вилояти ҳокими Т. А. Жабборов зиммасига юклансин.
Наманган вилояти ҳокимлиги ҳар бир йилнинг ярим йиллиги якунлари бўйича Дастурнинг амалга оширилиши тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига ахборот берсин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1998 йил 29 июль,
319-сон
×
×