Tizimning ushbu imkoniyatidan foydalanish uchun Siz avtorizatsiya qilinishingiz kerak!
Ro‘yxatdan o‘tishni xohlaysizmi? Yoki tizimga o‘z loginingiz bilan kirasizmi?

Avtorizatsiya qilish Ro‘yxatdan o‘tish

 LexUZ шарҳи
Суд амалиётида келиб чиқаётган масалаларнинг ечимини ва Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (кейинчалик — ФК) талабдан бошқа шахс фойдасига воз кечиш билан боғлиқ нормаларининг низоларни ҳал этилишида бир хилда қўлланилишини таъминлаш мақсадида, «Судлар тўғрисида»ги Қонуннинг 47-моддасига асосан Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленуми қуйидаги тушунтиришларни беришга қарор қилади:
ФКнинг 319-моддаси биринчи қисмига асосан кредиторнинг ўз талабидан бошқа шахс фойдасига воз кечишига, башарти у қонун ҳужжатларига ёки шартномага зид бўлмаса, йўл қўйилади.
6. Агар талабдан бошқа шахс фойдасига воз кечиш шартномаси ўз моҳиятига кўра талаб қилиш ҳуқуқини ўтказиш бўлмай, балки бунда тарафларнинг хоҳиш-иродаси аслида ҳақ эвазига хизмат кўрсатишга қаратилган бўлса, бундай шартнома ФКнинг 124-моддаси иккинчи қисмига биноан бошқа битимни ниқоблаш мақсадида тузилган ҳисобланади (топшириқ шартномаси ёки ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси) ва суд тарафлар аслида назарда тутган битимга доир қоидаларни қўллайди.
Масалан, ФКнинг 753-моддасига мувофиқ, мижоз билан унинг қарздори ўртасида талабномадан бошқа шахс фойдасига воз кечишни тақиқлаш ёки чеклаш ҳақида келишув бўлган тақдирда ҳам, пул талабномасидан молия агенти фойдасига воз кечиш ҳақиқий ҳисобланади.
ФКнинг 834-моддаси олтинчи қисмига биноан битим бўйича ҳуқуқларни комитентга топширишга, воситачининг учинчи шахс билан ҳуқуқларни бундай беришни тақиқлайдиган ёки чеклайдиган келишувидан қатъи назар, йўл қўйилади. Бу ҳар икки ҳолатда ҳам янги кредитор (жумладан; мижоз ёки воситачи) ҳуқуқни топширишни тақиқлаш ёки чеклаш ҳақидаги келишувни бузиб ҳуқуқни топширганлиги муносабати билан уни учинчи шахс олдидаги жавобгарликдан озод қилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси