1. Иқтисодий судлар товарларни танлаб олмаслик билан боғлиқ низоларни ҳал қилишда Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади), «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси
Қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади) ва бошқа қонунчиликни қўллашлари лозим.
3. ФК 448-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, агар маҳсулот етказиб бериш шартномасида сотиб олувчи (олувчи)нинг етказиб берувчи жойлашган ерда товарларни танлаб олиши назарда тутилган бўлса, сотиб олувчи (олувчи) ўзига топширилаётган товарларни улар топшириладиган жойда кўздан кечириши лозим. Товарларнинг шартномага номувофиқлиги аниқланганда, у бундай товарларни олишдан бош тортишга ҳақли.
9. Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, Қонуннинг 31-моддасига мувофиқ, товарларни танлаб олмаслик, шунингдек етказиб берувчи шартномада белгиланган муддатда (даврда) уларни етказиб берганда товарларни олишни асоссиз рад этганлик учун сотиб олувчи етказиб берувчига танлаб олинмаган (ўз муддатида олинмаган) товарлар қийматининг 5 фоизи миқдорида, тез бузиладиган товарлар бўйича эса 10 фоизи миқдорида жарима тўлайди.
10. Сотиб олувчи томонидан товарларни бир неча бор танлаб олмаслик ФКнинг 455-моддасига мувофиқ, маҳсулот етказиб бериш шартномасини жиддий бузиш ҳисобланади ва маҳсулот етказиб берувчининг шартномани бажаришдан бир томонлама бош тортиши учун асос бўлиб хизмат қилиши мумкин.
11. Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, Қонуннинг 24-моддасига мувофиқ, товарларни танлаб олмаслик учун жавобгарлик чораси қонун ҳужжатлари ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, қўлланилади.