Tizimning ushbu imkoniyatidan foydalanish uchun Siz avtorizatsiya qilinishingiz kerak!
Ro‘yxatdan o‘tishni xohlaysizmi? Yoki tizimga o‘z loginingiz bilan kirasizmi?
Avtorizatsiya qilish
Ro‘yxatdan o‘tish
Ру
O'z
Ўз|Ру
Asosiy rekvizitlar
Kodifikatsiya
Qayta ko‘rib chiqilgan hujjatlar
Hujjatni qayta ko‘rib chiqishga asos bo‘lgan hujjatlar
Korrespondentlar
Respondentlar
Joriy versiya
22.02.2021
25.11.1996
Hammasi
Keyingi tahrirga havola
Oldingi tahrirga havola
APK bo‘yicha indekslash
QSUK bo‘yicha indekslash
TTR bo‘yicha indekslash
QMQ bo‘yicha indekslash
O‘zgartirishlar manbasi
Rasmiy nashr manbasi
Sharh
412-сон 25.11.1996
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
[
ОКОЗ:
1.
09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.05.00 Ҳаво транспорти / 09.15.05.05 Ҳаво кемалари, уларнинг экипажи ва бошқа персоналлар]
[
ТСЗ:
1.
Иқтисодиёт / Транспорт. Йўл хўжалиги. Ҳаракат ва парвозлар хавфсизлиги]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
«БОИНГ» (АҚШ) КОМПАНИЯСИДА ИШЛАБ ЧИҚАРИЛГАН ИККИТА «БОИНГ»-767-300 ЕR САМОЛЁТИНИ ХАРИД ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги
қарорига
асосан ўз кучини йўқотган.
Авиация хизматлари халқаро бозорида «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпаниясининг рақобатдошлилигини қўллаб-қувватлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» авиакомпанияси томонидан иккита Боинг-767-ЗОО ЕR самолёти ва РW-4062 русумли двигатель комплекти юзасидан «Боинг» (АҚШ) ва «Пратт энд Уитней» (АҚШ) компаниялари билан контрактлар имзоланганлиги;
республика бюджетидан қайтариладиган асосларда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпаниясига берилган маблағлари ҳисобидан 30,273,900 АҚШ доллари суммасида 15 фоиз аванс тўланганлиги;
контрактлар суммасининг қолган 85 фоизи (171, 552, 100 АҚШ доллари) АҚШнинг Эксим банки кафолати остида Чейз Манхэттен банк кредити ҳисобидан маблағ билан таъминланиши маълумот учун қабул қилинсин.
2. АҚШнинг Эским банки томонидан таклиф этилган самолётларни комплект ҳолда етказиб бериш схемасига розилик берилсин, бунда:
кредит ресурсларини Чейз Манхэттен банк беради;
«Ўзбекистон Файнэнс Лтд» махсус корпорацияси кредит юзасидан қарз олувчи ҳисобланади;
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки самолётлар ижарачиси, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси субижарачи ҳисобланади.
3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ва «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси:
«Ўзбекистон Файнэнс Лтд» махсус корпорацияси, АҚШнинг Эксим банки, Чейз Манхэттен банк, «Ферст Секьюрити Банк Нэшнл Ассосиэйшн» гаровининг ишончли эгаси ва «Кодан Траст Компани» траст компанияси билан қатнашиш тўғрисида битим тузсинлар;
«Ўзбекистон Файнэнс Лтд» билан Ижара тўғрисида асосий битим ҳамда эҳтиёт двигатель ва эҳтиёт қисмларни тўлиқ сотиб олиш ҳуқуқи билан субижара тўғрисида асосий битим тузсинлар;
Боинг-767-300 ЕК самолётларини рўйхатдан ўтказсинлар ва Гаров тўғрисидаги битим, Ижара тўғрисидаги асосий битим, субижара тўғрисидаги асосий битим талабларига мувофиқ Бермудда самолётлар, эҳтиёт двигатель ва эҳтиёт қисмлар гаровини расмийлаштирсинлар.
4. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Молия вазири Б. С. Ҳамидов Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан:
мазкур молия лизингининг амалга оширилишини тасдиқловчи кафолат хатини;
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси ва «Ўзбекистон Файнэнс Лтд» махсус корпорациясининг барча мажбуриятлари юзасидан кафолат битимини имзолаш ва АҚШнинг Эксим банкига юборишга вакил қилинсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги:
иккита Боюнг-767-300 самолёти, эҳтиёт двигатель ва уларга эҳтиёт қисмлар етказиб беришни маблағ билан таъминлаш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан Кафолат битими ҳамда АҚШнинг Эксим банки томонидан берилган шакл бўйича Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ва «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпаниясининг мажбуриятлари бўйича Юридик хулоса берсин;
Ижара тўғрисидаги асосий битим, Субижара тўғрисидаги асосий битим, Гаров тўғрисидаги битим талабларига мувофиқ самолётлар, эҳтиёт двигатель ва уларга эҳтиёт қисмлар гарови рўйхатдан ўтказилганлигини тасдиқласин.
6. Белгилансинки, кредитни тўлаш Ижара тўғрисидаги асосий битим, Субижара тўғрисидаги асосий битим шартларига мувофиқ «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпаниясининг тижорат фаолияти ҳисобидан ижара тўловларини тўлаш йўли билан амалга оширилади.
Пул-кредит сиёсати бўйича республика комиссияси ижара тўловларини ва лизинг бўйича бошқа харажатларни ўз вақтида тўлаш учун сўмлардаги маблағлар Республика валюта биржаси савдоларида биринчи навбатда конвертация қилинишини таъминласин.
7. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси ва мазкур молия лизингининг бошқа қатнашчилари солиқлар, йиғимлар, пошлиналарнинг барча турларидан, рўйхатдан ўтказганлик учун тўловлардан ҳамда мазкур молия лизингини амалга ошириш билан боғлиқ бўлган бошқа барча тўловлардан озод қилинсин.
8. «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси самолётлар тайёргарлик кўрган экипажлар ва муҳандис-техник ходимлар томонидан ишлатилишини, шунингдек маҳсулот етказиб берувчи фирмалар билан эҳтиёт қисмлар ва Боинг самолётларини хавфсиз ишлатиш учун зарур бўлган бошқа буюмлар харид қилиш юзасидан шартномалар тузилишини таъминласин.
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.С. Ҳамидов ва К.Р. Раҳимов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1996 йил 25 ноябрь,
412-сон
×
×