Tizimning ushbu imkoniyatidan foydalanish uchun Siz avtorizatsiya qilinishingiz kerak!
Ro‘yxatdan o‘tishni xohlaysizmi? Yoki tizimga o‘z loginingiz bilan kirasizmi?
Avtorizatsiya qilish
Ro‘yxatdan o‘tish
Ру
O'z
Ўз|Ру
Asosiy rekvizitlar
Kodifikatsiya
Qayta ko‘rib chiqilgan hujjatlar
Hujjatni qayta ko‘rib chiqishga asos bo‘lgan hujjatlar
Korrespondentlar
Respondentlar
Joriy versiya
22.02.2021
19.02.1996
Hammasi
Keyingi tahrirga havola
Oldingi tahrirga havola
APK bo‘yicha indekslash
QSUK bo‘yicha indekslash
TTR bo‘yicha indekslash
QMQ bo‘yicha indekslash
O‘zgartirishlar manbasi
Rasmiy nashr manbasi
Sharh
67-сон 19.02.1996
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
[
ОКОЗ:
1.
01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.06.00.00 Инсон ва фуқаронинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари / 01.06.02.00 Асосий (Конституциявий) шахсий ҳуқуқ ва эркинликлар / 01.06.02.08 Виждон эркинлиги]
[
ТСЗ:
1.
Давлат ва жамият қурилиши / Инсон ва фуқаронинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва мажбуриятлари . Омбудсман. Фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш тартиби]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
МУБОРАК ҲАЖ ЗИЁРАТИГА БОРУВЧИЛАРГА ДАВЛАТ ТОМОНИДАН ЁРДАМ КЎРСАТИШ ҲАҚИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги
қарорига
асосан ўз кучини йўқотган.
Мамлакатимиз мусулмонларининг муборак Ҳаж сафарини ташкил этишга давлат томонидан ёрдам кўрсатиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Мовароуннаҳр мусулмонлари идорасининг 1996 йилги Ҳаж зиёратини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Муборак Ҳаж сафарини ташкил қилиш, зиёратчилар рўйхатини кенг жамоатчилик фикрини эътиборга олган ҳолда тузиш, уларнинг эҳтиёжлари ва талабларини одилона ва холисона қондириш, бу жараёнда ҳар томонлама адолатни таъминлаш масъулияти тўлалигича Мовароуннаҳр мусулмонлари идораси раҳбарияти, унинг жойлардаги мутасадди вакиллари зиммасида эканлиги эътиборга олинсин.
2. Мовароуннаҳр мусулмонлари идорасига 1996 йил Ҳаж сафарини ташкил этишда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита бевосита ёрдам кўрсатсин.
3. «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси (Ғ. Рафиқов) 1996 йил апрель ойида зиёратчиларни Жидда шаҳрига олиб бориш ва қайтариб келиш, зиёратчилар учун қулай шароитлар яратиш, уларнинг харажатларини қисқартириш мақсадида самолётларда жўнаш ва қайтиш пунктларини жойларда ташкил қилиш масалаларини ҳал этсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги (З. Алматов), Ташқи ишлар вазирлиги (А. Комилов), Давлат солиқ қўмитаси (Ш. Гатаулин) Мовароуннаҳр мусулмонлари идорасининг тақдимига кўра зиёратчиларнинг сафар ҳужжатларини белгиланган тартибда расмийлаштиришни таъминласинлар.
5. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Ш. Каримов) зиёратчиларни Саудия Арабистонининг иқлим шароитини ҳисобга олган ҳолда тиббий кўрикдан ўтказишни ва Ҳаж даврида тиббий ёрдам кўрсатишни ташкил этсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги (З. Алматов) ва Миллий хавфсизлик хизмати (Р. Иноятов) Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ноқонуний йўллар билан Ҳаж зиёратига бориши оқибатида рўй берадиган кўнгилсиз воқеаларнинг олдини олиш ва зиёратчиларнинг умумий хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирларини белгиласинлар.
7. «Ўзбексавдо» давлат-акционерлик уюшмаси (З. Файзиев) ва Ўзбекбирлашув уюшмаси (Ф. Бурхонов) Мовароуннаҳр мусулмонлари идорасининг буюртмаларига мувофиқ жойларда зиёратчилар учун керакли буюмлар савдосини ташкил этсинлар.
8. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки (Р.Азимов) — Мовароуннаҳр мусулмонлари идораси тасдиқлаган рўйхатга асосан Ўзбекистон Республикасидан Ҳаж зиёратига борувчи ҳар бир фуқаро учун 1238 АҚШ долларини имтиёзли воситачилик ҳақи олинмаган ҳолда алмаштириб беришни таъминласин.
Зиёратчиларнинг тегишли миқдордаги сўмларнинг жойларда умумлаштирилган ҳолда йиғиб олиш ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг тегишли бўлимларига топшириш Мовароуннаҳр мусулмонлари идорасининг мутасадди вакиллари зиммасига юклансин.
Бу маблағлар Мовароуннаҳр мусулмонлари идорасининг миллий банкдаги махсус ҳисоб рақамига жамланиб, белгиланган миқдорда конвертация қилинсин.
Мовароуннаҳр мусулмонлари идораси барча зарур тўловларни Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг чет эл банкларидаги корреспондент ҳисоблари орқали пул ўтказиш йўли билан амалга оширади.
Ушбу мақсадлар учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги (Б. Ҳамидов) Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкига Ўзбекистон Республикаси биржаси орқали — 4 млн 333 минг АҚШ долларини сотишни таъминласин.
9. Мовароуннаҳр мусулмонлари идораси ҳамда оммавий ахборот воситаларига муборак Ҳаж зиёратининг моҳияти ва талабларини, уни амалга оширишнинг тартиб-қоидаси, муддати, барча шартларини, унинг якунларини кенг ва ошкора ёритиб бориш тавсия этилсин.
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С. Саидқосимов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1996 йил 19 февраль,
67-сон
×
×