6. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси сотиш харид қилиш шартномасини бир ой муддатда тузсин, унда «Complect Europe B.V» (Нидерландия) компанияси мулк сифатида сотиб олаётган акцияларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 22 августдаги 362-сон қарорида белгиланган тартибда ўтказиб бериш шартларини назарда тутсин ва инвестор томонидан ўз зиммасига олинган мажбуриятлар бажарилмаган тақдирда олди-сотди шартномаси бекор қилинсин ва «Сантехқуйма» очиқ акциядорлик жамияти акциялари пакети мазкур қарор билан тасдиқланган шартларда бошқа инвесторларга сотилсин.