Tizimning ushbu imkoniyatidan foydalanish uchun Siz avtorizatsiya qilinishingiz kerak!
Ro‘yxatdan o‘tishni xohlaysizmi? Yoki tizimga o‘z loginingiz bilan kirasizmi?
Avtorizatsiya qilish
Ro‘yxatdan o‘tish
Ру
O'z
Ўз|Ру
Asosiy rekvizitlar
Kodifikatsiya
Qayta ko‘rib chiqilgan hujjatlar
Hujjatni qayta ko‘rib chiqishga asos bo‘lgan hujjatlar
Korrespondentlar
Respondentlar
Joriy versiya
22.02.2021
18.01.2011
Hammasi
Keyingi tahrirga havola
Oldingi tahrirga havola
APK bo‘yicha indekslash
QSUK bo‘yicha indekslash
TTR bo‘yicha indekslash
QMQ bo‘yicha indekslash
O‘zgartirishlar manbasi
Rasmiy nashr manbasi
Sharh
17-сон 18.01.2011
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
[
ОКОЗ:
1.
02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.01.00 Давлат дастурлари, концепциялар ва бошқалар;
2.
02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.12.00 Ҳудудларни ривожлантириш]
[
ТСЗ:
1.
Давлат ва жамият қурилиши / Давлат дастурлари, концепциялари ва бошқалар]
PDF-файлидаги расмий манба
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
2011-2012 ЙИЛЛАРДА ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ ОҲАНГАРОН ТУМАНИНИ ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНТИРИШ ВА АҲОЛИ ТУРМУШ ДАРАЖАСИНИ ОШИРИШГА ДОИР КОМПЛЕКС ЧОРА-ТАДБИРЛАР ДАСТУРИ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги
қарорига
асосан ўз кучини йўқотган.
Тошкент вилояти Оҳангарон туманининг иқтисодий салоҳиятини, ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилмасини янада ривожлантириш, ер, сув ва меҳнат ресурсларидан самарали ва оқилона фойдаланиш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, янги иш ўринлари ташкил этиш ҳамда аҳоли даромадларини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг «Тошкент вилоятининг Оҳангарон шаҳри ва Оҳангарон тумани ҳудудларини бирлаштириш ҳамда Оҳангарон шаҳрини туман бўйсунувидаги шаҳарлар туркумига киритиш тўғрисида» 2010 йил 30 ноябрдаги 219-II-сонли ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг «Тошкент вилоятининг Оҳангарон шаҳри ва Оҳангарон тумани ҳудудларини бирлаштириш ҳамда Оҳангарон шаҳрини туман бўйсунувидаги шаҳарлар туркумига киритиш тўғрисида» 2010 йил 4 декабрдаги 137-II-сонли қарорларига асосан Оҳангарон шаҳар ва Оҳангарон тумани ҳудуди бирлашганлиги ҳамда Оҳангарон туманининг маъмурий маркази Оҳангарон шаҳри этиб белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. 2011-2012 йилларда Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини оширишга доир комплекс чора-тадбирлар дастури (кейинги ўринларда Дастур деб аталади) 1-иловага
*
мувофиқ тасдиқлансин.
*1-илова берилмайди.
Дастурнинг асосий йўналишлари этиб қуйидагилар белгилансин:
ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан янада ривожлантириш, аҳолини иш билан таъминлаш даражаси ва фаровонлигини ошириш;
тижорат банклари томонидан молиявий қўллаб-қувватлаш ҳисобига кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш;
саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш, янги ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этиш ҳамда мавжуд қувватлардан самарали фойдаланиш, шу жумладан янги замонавий қурилиш ва пардозлаш материаллари, халқ истеъмоли моллари ва фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқариш;
мавжуд фойдали қазилмалар конларини ўзлаштириш натижасида янги ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этиш ва табиий ресурслардан самарали фойдаланиш;
Тошкент-Андижон автомагистрал йўли атрофида инфратузилмани ва сервис хизмати кўрсатишни ривожлантириш;
қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришни кўпайтириш, мева-сабзавот маҳсулотлари етиштиришда замонавий агросаноат технологияларини амалиётга татбиқ этиш ҳисобига ер майдонларидан фойдаланишни кенгайтириш;
ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш, аҳолини ичимлик сув, электр энергияси ва табиий газ билан таъминлаш ҳамда бошқа ижтимоий-маиший хизматлар кўрсатиш даражасини яхшилаш.
3. Дастурга киритилган лойиҳаларнинг амалга оширилишини таъминлаш бўйича 2-иловага
*
мувофиқ таркибда Мувофиқлаштирувчи ишчи гуруҳ ташкил этилсин.
*2-илова берилмайди.
4. Мувофиқлаштирувчи ишчи гуруҳга давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, тижорат банклари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг Дастурда назарда тутилган тадбирларни амалга ошириш билан боғлиқ фаолиятини мувофиқлаштириш вазифаси юклансин.
5. Дастурни амалга ошириш учун масъул бўлган Тошкент вилояти ва Оҳангарон тумани ҳокимликлари, вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, тижорат банклари:
белгиланган чора-тадбирлар Дастурда назарда тутилган параметрлар ва муддатларга мувофиқ тўлиқ бажарилишини таъминласинлар;
барча йўналишлар бўйича Дастур параметрлари бажарилиши юзасидан ҳар ойда мониторинг олиб борсинлар, уларни ҳал этиш бўйича зарур бўлган тезкор ва қатъий чора-тадбирларни амалга оширсинлар;
ҳар чоракда Мувофиқлаштирувчи ишчи гуруҳга Дастурнинг бажарилиши тўғрисида ахборот тақдим этсинлар.
6. Тошкент вилояти ва Оҳангарон тумани ҳокимликлари лойиҳалар ташаббускорларига зарур ер участкалари ва турар жой бўлмаган объектларни ажратишда, шунингдек бизнесни ташкил этиш учун зарур бўлган рўйхатдан ўтказиш тартиботларини амалга оширишда ҳар томонлама кўмаклашсинлар.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ғ.И. Ибрагимов ва Тошкент вилояти ҳокими Р.Қ. Холматов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2011 йил 18 январь,
17-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 3-сон, 24-модда)
×
×