Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги ва «
Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти-нинг 2010 йил 26 ноябрдаги ПҚ-1438-сон «2011 — 2015 йилларда республика молия-банк тизимини янада ислоҳ қилиш ва барқарорлигини ошириш ҳамда юқори халқаро рейтинг кўрсаткичларига эришишнинг устувор йўналишлари тўғрисида»ги
қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки (бундан буён матнда Марказий банк деб юритилади) томонидан банклар ва уларнинг филиалларида инспекция (текширув) ўтказиш тартибини белгилайди.