Т/р | Ўқув-машқ йиғинлари номи | Ўқув-машқ йиғинларини ўтказувчи ташкилот | Ўқув-машқ йиғинлари давомийлиги | Ўқув-машқ йиғинлари қатнашчилари | Ўқув-машқ йиғинлари қатнашчиларининг энг кўп сони |
1. Халқаро спорт мусобақаларига тайёрланиш бўйича ўқув-машқ йиғинлари |
1. | Спорт терма жамоаларининг расмий халқаро спорт мусобақаларига тайёрланиши бўйича ўқув-машқ йиғинлари | Жамоаларни халқаро спорт мусобақаларига юборувчи ваколатли органлар, спорт ташкилотлари ва бошқа ташкилотлар | 24 кунгача | Спорт терма жамоалари | Спорт мусобақаларига қўйиладиган спортчиларнинг иккитагача таркибини ваколатли орган белгилайди |
2. | Ўзбекистон спорт терма жамоаларининг Олимпиада, Паралимпиада, Махсус олимпиада, Сурдолимпиада, Жаҳон ва Осиё ўйинларига, жаҳон (босқичлар бўйича) ва Осиё чемпионатларига ва кубокларига, қитъа чемпионатлари ва кубокларига тайёрланиш бўйича ўқув-машқ йиғинлари, индивидуал жадвал режаси ва прогноз қилинаётган натижалар тақдим этилган тақдирда | Жамоаларни халқаро спорт мусобақаларига юборувчи ваколатли органлар, спорт ташкилотлари ва бошқа ташкилотлар | 90 кунгача | Терма жамоалар | Спорт мусобақаларига қўйиладиган спортчиларнинг учтадан кўп бўлмаган таркибини ваколатли орган белгилайди |
3. | Умумий жисмоний, махсус техник-тактик тайёргарлик, тикланиш ва спортчиларни тиббий текширишдан ўтказиш бўйича ўқув-машқ йиғинлари | Жамоаларни халқаро спорт мусобақаларига юборувчи ваколатли органлар, спорт ташкилотлари ва бошқа ташкилотлар | 24 кунгача | Терма жамоалар | Спорт мусобақаларига қўйиладиган учтадан кўп бўлмаган таркиблар |
4. | Бошқа халқаро спорт мусобақаларига (норасмий, ўртоқлик, кўргазмали) мусобақаларга тайёрланиш бўйича ўқув-машқ йиғинлари | Жамоаларни халқаро спорт мусобақаларига юборувчи ваколатли органлар, спорт ташкилотлари ва бошқа ташкилотлар | 18 кунгача | Халқаро спорт мусобақаларида қатнашувчи жамоалар | Спорт мусобақаларида қатнашишга қўйиладиган, 50 фоизга кўпайтирилган таркиб |
2. Республика спортмусобақаларига тайёрланиш бўйича ўқув-машқ йиғинлари |
1. | Комплекс республика спорт мусобақаларининг («Умид ниҳоллари», «Баркамол авлод», «Универсиада», спартакиада, ёшлар, ўсмирлар ўйинлари) финал спорт мусобақаларига тайёрланиш бўйича ўқув-машқ йиғинлари | Жамоаларни комплекс тадбирларнинг финал спорт мусобақаларига юборувчи ташкилотлар | 24 кунгача | Финал спорт мусобақаларида қатнашувчи жамоалар | Финал спорт мусобақаларига қўйиладиган спортчиларнинг бир яримтагача таркиби |
2. | Республиканинг бошқа спорт мусобақаларига (чемпионатларига, кубокларига, республика турнирларига) тайёрланиш бўйича ўқув-машқ йиғинлари | Республика спорт тадбирларини ўтказиш режаларига мувофиқ жамоаларни спорт мусобақаларига юборувчи ташкилотлар | 18 кунгача | Республика спорт мусобақаларида қатнашувчи жамоалар | Спорт мусобақаларига қўйиладиган спортчиларнинг бир яримтагача таркиби |