Tizimning ushbu imkoniyatidan foydalanish uchun Siz avtorizatsiya qilinishingiz kerak!
Ro‘yxatdan o‘tishni xohlaysizmi? Yoki tizimga o‘z loginingiz bilan kirasizmi?

Avtorizatsiya qilish Ro‘yxatdan o‘tish

Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ва тадбиркорлик фаолияти эркинлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2011 йил 25 августдаги ПҚ-1604-сон қарорини бажариш юзасидан ҳамда тадбиркорлик фаолияти эркинлигини чекловчи бюрократик тўсиқларни бартараф этишни давом эттириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
давлат бошқаруви органларининг Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилмаган 2-иловага мувофиқ рўйхатга асосан умуммажбурий тусдаги ҳужжатлари, улардаги рухсат бериш тартиботларини бекор қилган ҳолда, бекор қилинишини таъминласин;

Т/р

Бекор қилинаётган рухсат бериш тартиботлари

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар номи

Илгари рухсатнома берган орган

Сақланиб қолаётган тартибга солиш механизми

Масъул орган

1.

Маънавий эскирган ёки ликвидли бўлмаган олмос асбобларини рекупирациялаш ва қайта аттестациядан ўтказишга йўналишни келишиш

Корхоналарда, муассасалар ва ташкилотларда қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни олиш, сарфлаш, ҳисобга олиш ва сақлаш тартиби тўғрисидаги йўриқнома (1995 йил 20 июлда 160-сон билан рўйхатдан ўтказилган)

Марказий банк ҳузуридаги Қимматбаҳо металлар агентлиги Тадбиркорлик субъектининг ички буйруғи
2.

Банк номини ўзгартиришни келишиш

Банк устав капитали миқдорини, акциядорлар таркибини, банк номи ва манзилини ўзгартириш, уставга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом (1998 йил 19 декабрда 573-сон билан рўйхатдан ўтказилган)

Марказий банкБанк уставига тегишли ўзгартириш ва қўшимчаларни рўйхатдан ўтказишМарказий банк
3.

Банк (банк филиали)нинг жойлашган жойи (почта манзили)ни ўзгартиришга дастлабки келишиш

Банк устав капитали миқдорини, акциядорлар таркибини, банк номи ва манзилини ўзгартириш, уставга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом (1998 йил 19 декабрда 573-сон билан рўйхатдан ўтказилган)

Марказий банк Банк уставига (банк филиалининг низомига) тегишли ўзгартириш ва қўшимчаларни рўйхатдан ўтказишМарказий банк
4.

Акциз маркалари беришга квитанция

Ўзбекистон Республикасида тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликларга акциз маркаларини қўллаш тартиби тўғрисидаги йўриқнома (1999 йил 7 январда 589-сон билан рўйхатдан ўтказилган)

Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитасиҲисобга олишнинг хабар бериш тартиби«Агробанк» АТБ
5.

Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси аъзолари ёки уларнинг тайёрлаш кооперативлари билан мева-сабзавот маҳсулотлари ва уларни қайта ишлаш маҳсулотларини олиб чиқишга доир тузилган бартер контрактларига рухсат бериш

Ваколатли банкларда экспорт ва бартер контрактларини ҳисобга қўйиш ҳамда улар ижроси устидан назоратни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом (2000 йил 9 августда 954-сон билан рўйхатдан ўтказилган)

Туман (шаҳар) ҳокимлигиЭкспорт-импорт контрактларини ҳисобга қўйишВаколатли банклар
6.

Ҳаракатланадиган составга техник хизмат кўрсатиш ва уларни таъмирлаш бўйича техник кўрсатмалар ва намунавий технологик жараёнларни келишиш

Ўзбекистон Республикаси темир йўлларини техник эксплуатация қилиш қоидалари (2001 йил 27 августдаги 20-15-205/11-сонли хулоса)

«Ўздавтемирйўл-назорат» инспекциясиСтандартлашнинг белгиланган тартибиСтандартлаш ва сертификациялаш органлари
7.

Савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги хусусийлаштирилган объектнинг фаолият соҳасини амал қилаётган ўзаро мажбуриятлар ва шартлар тўғрисидаги битимларда белгиланган ва муддати тугамаган муайян давр мобайнида корхона фаолият йўналишини сақлаб қолиш бўйича мажбурият мавжуд бўлган ҳолларда ўзгартиришга рухсат бериш

Савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги хусусийлаштирилган объектларнинг фаолият соҳасини ўзгартириш тартиби тўғрисидаги низом (2003 йил 22 январда 1207-сон билан рўйхатдан ўтказилган)

Туман (шаҳар) ҳокимлигиЎзаро мажбуриятлар тўғрисидаги шартномаДавлат мулки қўмитаси
8.

Юқори частотали қурилмаларни сотишга рухсат бериш

Юқори частотали қурилмаларнинг рухсат берувчи ҳужжатларини расмийлаштириш, қурилмаларни рўйхатга олиш ва уларнинг техник параметрларини ўлчашни ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома (2007 йил 26 декабрда 1751-сон билан рўйхатга олинган)

Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги ҳузуридаги Электромагнит мослашуви марказиРадиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларни сотиб олиш (бошқага ўтказиш), лойиҳалаш ва қуриш (ўрнатиш)Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги ҳузуридаги Электромагнит мослашуви маркази
9.

Суғурталовчиларнинг қўшимча суғурта захираларини шакллантиришни келишиш

Суғурталовчиларнинг суғурта захиралари тўғрисидаги низом (2008 йил 15 декабрда 1882-сон билан рўйхатга олинган)

Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта назорати давлат инспекциясиСуғурталовчиларнинг ички буйруғи
10.

Қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчиси назоратчиси лавозимига номзодни келишиш

Қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчисининг ички назорати тўғрисидаги низом (2009 йил 6 февралда 1899-сон билан рўйхатга олинган)

Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази Қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчисининг ички буйруғи
11.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида банк филиалини очишга дастлабки келишиш

Банкларни рўйхатга олиш ва улар фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низом (2009 йил 8 октябрда 2014-сон билан рўйхатга олинган)

Марказий банк Банк филиалини рўйхатдан ўтказишМарказий банк
12.

Буғ ва иссиқ сув қувурларини тайёрлаш ва лойиҳалашга рухсат бериш

Буғ ва иссиқ сув қувурларини жойлаштириш ва улардан хавфсиз фойдаланиш қоидалари (2010 йил 2 августдаги 6-24/23-6554/6-сонли хулоса)

«Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекциясиМажбурий сертификациялаш, саноат хавфсизлигини экспертиза қилиш«Ўзстандарт» агентлиги, аккредитация қилинган эксперт ташкилотлари

Т/р

Бекор қилинаётган рухсат бериш тартиботлари

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар номи

Илгари рухсатнома берган орган

Сақланиб қолаётган тартибга солиш механизми

Масъул орган

1.Юк кўтарувчи кранларни тайёрлаш ва лойиҳалашга рухсат бериш1994 йил 31 январдаги Юк кўтарувчи кранларни жойлаштириш ва улардан фойдаланиш қоидалари«Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекциясиМажбурий сертификациялаш, саноат хавфсизлигини экспертиза қилиш«Ўзстандарт» агентлиги, аккредитация қилинган эксперт ташкилотлари
2.Лифтлар тайёрлаш, уларни реконструкция қилишга рухсат бериш1996 йил 15 декабрдаги Лифтларни жойлаштириш ва улардан хавфсиз фойдаланиш қоидалари«Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекциясиМажбурий сертификациялаш, саноат хавфсизлигини экспертиза қилиш«Ўзстандарт» агентлиги, аккредитация қилинган эксперт ташкилотлари
3.Буғ ва сув иситиш қозонларини тайёрлаш ва лойиҳалашга рухсат бериш1996 йил 15 декабрдаги Буғ ва сув иситиш қозонларини жойлаштириш ва улардан хавфсиз фойдаланиш қоидалари«Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекциясиМажбурий сертификациялаш, саноат хавфсизлигини экспертиза қилиш«Ўзстандарт» агентлиги, аккредитация қилинган эксперт ташкилотлари

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси