Т/р | Тадбирларнинг номи | Амалга ошириш шакли ва механизмлари | Бажариш муддатлари | Масъуллар | Кутилаётган натижа |
I бўлим. Ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантиришнинг ҳолатини таҳлил қилиш |
1.1. | Компьютер ва ахборот технологиялари билан жиҳозланганлик даражасини, шу жумладан ахборот ресурслари ва тизимларидан фойдаланиш самарадорлигини, кўрсатилаётган интерактив хизматлар сони ва сифатини, шунингдек судлар тизимида ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги малакали кадрлар билан таъминланганликни таҳлил қилиш. | Таҳлил қилиш ва хулосалар тайёрлаш | 2012 йил декабрь — 2013 йил январь | Олий суд, Олий хўжалик суди, Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари (ААТТ) давлат қўмитаси, Адлия вазирлиги | Компьютер техникаси ва ахборот технологиялари билан жиҳозланганлик ҳамда уларни судлар фаолиятида жорий этиш даражасини аниқлаш. |
1.2. | Судлар тизимида ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш бўйича халқаро тажрибани ўрганиш. | Хорижий тажрибани ўрганиш бўйича таклифлар киритиш | 2013 йил январь | Олий суд, Олий хўжалик суди, ААТТ давлат қўмитаси | Судларни ахборотлаштириш бўйича асосий йўналишларни аниқлаш. |
1.3. | Судлар фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этишнинг концептуал йўналишларини, шунингдек судлар фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этишнинг мақсадли кўрсаткичларини аниқлаш. | Ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш | 2013 йил январь | Олий суд, Олий хўжалик суди, ААТТ давлат қўмитаси | Ахборот-коммуникация технологияларини жорий этишнинг асосий йўналишларини ва уларнинг мақсадли кўрсаткичларини аниқлаш. |
1.4. | Электрон ҳужжатлар айланиши тизимларидан, компьютер техникаси ва ахборот технологияларидан фойдаланиш бўйича идоравий низомларни қабул қилиш. | Идоравий йўриқномалар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиш | 2012 йил декабрь – 2014 йил август | ААТТ давлат қўмитаси, Олий суд, Олий хўжалик суди | Компьютер техникасидан, ахборот технологияларидан ва электрон ҳужжатлар айланиши тизимларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш. |
II бўлим. Ахборот-коммуникация технологиялари инфратузилмасини ривожлантириш |
2.1. | Судлар ходимларини компьютер ва идора техникаси билан зарур миқдорда таъминлаш. | Компьютер ва идора техникаси сотиб олиш | 2013-2014 йиллар | Олий суд, Олий хўжалик суди, Адлия вазирлиги, ААТТ давлат қўмитаси | Судлар тизимида компьютерлаштириш даражасини ошириш. |
2.2. | Судларнинг марказий аппаратида ва ҳудудий бўлинмаларида маҳаллий ҳисоблаш тармоқларини ташкил этиш. | Техник лойиҳаларни тасдиқлаш ва маҳаллий ҳисоблаш тармоқларини ташкил этиш | 2013 йил декабрь | Олий суд, Олий хўжалик суди, Адлия вазирлиги, ААТТ давлат қўмитаси | Замонавий компьютер техникаси имкониятларидан самарали фойдаланишни таъминлайдиган шарт-шароитлар яратиш. |
2.3. | Маҳаллий тармоқларни корпоратив тармоққа бирлаштириш ва зарур сервер ускуналари билан жиҳозлаш. | Техник лойиҳаларни тасдиқлаш ва корпоратив тармоқларни ташкил этиш | 2014 йил март | Олий суд, Олий хўжалик суди, Адлия вазирлиги, ААТТ давлат қўмитаси | Компьютер техникаси ва ахборот тизимлари имкониятларидан самарали фойдаланиш учун шарт-шароитлар яратиш. |
2.4. | Электрон суд жараёнини, шу жумладан суд жараёнларини видео-, аудио қайд этишни, шунингдек суд жараёнлари стенографиясининг янги турларини ташкил этиш бўйича таклифлар киритиш. | Таклифлар ишлаб чиқиш ва киритиш | 2013 йил сентябрь | Олий суд, Олий хўжалик суди, Адлия вазирлиги, ААТТ давлат қўмитаси | Замонавий ахборот-компьютер технологиялари имкониятларидан самарали фойдаланиш. |
III бўлим. Судьяларнинг, судлар ходимларининг компьютер саводхонлиги даражасини ошириш ва амалий кўникмаларини такомиллаштириш, ишда замонавий компьютер техникаси ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш бўйича уларни аттестациядан ўтказиш |
3.1. | Судьяларнинг, судлар марказий аппарати, вилоятлар ва туманлар бўлинмалари ходимларининг малакасини ва компьютер саводхонлигини ошириш, уларни ахборот технологияларига ҳамда ахборот хавфсизлигига, тизимлар ва ресурсларни ҳимоя қилишга ўқитиш. | Тадбирлар режасини тасдиқлаш | 2014 йил январь — 2014 йил август | Олий суд, Олий хўжалик суди, ААТТ давлат қўмитаси, «Компьютерлаштириш маркази» ДУК | Судлар ходимларининг компьютер техникасидан ва замонавий ахборот технологияларидан фойдаланиш бўйича малакасини ошириш. |
3.2. | Судьяларнинг ва суд ходимларининг ишда компьютер техникасидан ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш бўйича билимларини текшириш. | Жадвал режасини тасдиқлаш | 2014 йил январь — 2014 йил август | Олий суд, Олий хўжалик суди, ААТТ давлат қўмитаси | Ходимларнинг малакаси ва кўникмаларининг компьютер саводхонлигининг минимал даражаси бўйича талабларга мувофиқлигини баҳолаш. |
IV бўлим. Миллий ахборот тизими доирасида интеграциялаштириладиган ахборот тизимларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш |
4.1. | Судлар фаолияти тўғрисидаги ахборотларни тўплаш, ишлаш, тизимлаштириш ва сақлаш бўйича «Судлар фаолияти» ва «Суд ҳужжатлари» ахборот тизимларини яратиш. | Техник лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш | 2014 йил январь — 2014 йил август | Олий суд, Олий хўжалик суди, Адлия вазирлиги, ААТТ давлат қўмитаси | Қоғозсиз ва автоматлаштирилган иш жараёнларига босқичма-босқич ўтиш йўли билан судлов ишларини юритишнинг тезкорлигини таъминлаш. |
4.2. | «Адлия-2» ахборот тизимлари комплекси, Миллий ахборот тизими доирасида «Судлар фаолияти» ва «Суд ҳужжатлари» ахборот тизимларини соҳага оид бошқа ахборот тизимлари билан интеграциялашни таъминлаш. | Техник лойиҳаларни тасдиқлаш | 2014 йил январь — 2014 йил декабрь | Олий суд, Олий хўжалик суди, Адлия вазирлиги, ААТТ давлат қўмитаси, манфаатдор вазирликлар ва идоралар | Судларнинг ахборот тизимларини босқичма-босқич интеграциялаш асосида Миллий ахборот тизимини шакллан-тиришни таъминлаш. |
V бўлим. Ахборот ресурслари сонини кўпайтириш, кўрсатиладиган интерактив хизматлар сифатини ошириш |
5.1. | Маълумотлар алмашишнинг электрон воситалари орқали Олий судга; Олий хўжалик судига даъво, илтимоснома ва уларга илова қилинадиган ҳужжатлар билан биргаликда судга мурожаат қилиш имконияти берилиши таъминланишини ҳисобга олган ҳолда судларнинг веб-ресурсларини модернизациялаш. | Техник лойиҳаларни тасдиқлаш | 2014 йил август — 2014 йил декабрь
2012 йил декабрь | Олий суд, Олий хўжалик суди, ААТТ давлат қўмитаси | Маълумотлар билан алмашишнинг электрон воситалари орқали юридик ва жисмоний шахслар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш ва ишлаш самарадорлигини ошириш. |
5.2. | Хўжалик судларининг қарорларини мажбурий тартибда эълон қилишнинг таъминланишини ҳисобга олган ҳолда судларнинг веб-ресурсларини модернизациялаш. | Техник лойиҳаларни тасдиқлаш | 2013 йил май | Олий хўжалик суди, ААТТ давлат қўмитаси | Маълумотлар билан алмашишнинг электрон воситалари орқали юридик ва жисмоний шахслар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш ва ишлаш самарадорлигини ошириш. |
5.3. | Маълумотлар алмашишнинг электрон воситалари орқали суд муҳокамаси қатнашчиларини хабардор қилиш имкониятини бериш ва уларга суд ҳужжатларини ҳамда бошқа хат-хабарларни юбориш. | Техник лойиҳаларни тасдиқлаш | 2013 йил май | Олий хўжалик суди, Олий суд ААТТ давлат қўмитаси | Суд ишларини юритиш доирасида юридик ва жисмоний шахсларни хабардор қилиш механизмини такомиллаштириш. |
VI бўлим. Ахборот хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек электрон ҳужжатлар айланишининг хавфсиз тизимларини жорий этиш |
6.1. | Тизимлар, тармоқлар ва ресурсларни ҳимоя қилишни таъминлашнинг ягона талаблари ва қоидаларини ишлаб чиқиш мақсадида судлар тизимида ахборот хавфсизлиги сиёсатини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. Олий суд; Олий хўжалик суди. | Идоравий низомларни тасдиқлаш | 2014 йил август — 2014 йил декабрь | ААТТ давлат қўмитаси, Олий суд, Олий хўжалик суди | Ахборот тизимлари, компьютер тармоқлари ва ахборот ресурсларининг ҳимояланганлигини таъминлаш. |
6.2. | Электрон рақамли имзо воситаларидан фойдаланган ҳолда ягона ҳимояланган корпоратив электрон почтани ва электрон ҳужжатлар айланиши тизимини белгиланган тартибда жорий этиш ва улардан фойдаланиш. | Техник лойиҳаларни тасдиқлаш | 2012 йил декабрь — 2013 йил июль | Олий суд, Олий хўжалик суди, ААТТ давлат қўмитаси | Электрон шаклдаги хат-хабарларнинг, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ҳимояланган тарзда жўнатилишини таъминлаш, ҳужжатларни жўнатишда қоғоз сарфини қисқартириш. |