Ўзбекистон Республикасининг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 52-сон, 583-модда) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 23 августдаги «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ–1602-сон
қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 29-сон, 329-модда) мувофиқ, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норма ижодкорлиги фаолиятини янада такомиллаштириш мақсадида буюраман:
Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикасининг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПФ-5415-сон «Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги
Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги
қарорига мувофиқ маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини (бундан буён матнда лойиҳа деб юритилади) тайёрлаш, юридик-техник расмийлаштириш ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш тартибини белгилайди.
ҳуқуқий экспертиза — лойиҳанинг Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, унга нисбатан юқори юридик кучга эга бўлган бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга, мамлакатда олиб борилаётган ислоҳотларнинг мақсад ва вазифаларига, қонунчилик техникаси қоидаларига мувофиқлиги, шунингдек ҳавола қилувчи нормалар қўлланилишининг асослилиги ҳамда мақсадга мувофиқлигини текшириш;
2. Ўзбекистон Республикаси «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Қонунининг 14-моддасига мувофиқ маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ўз ваколати доирасида қарорлар тарзида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилади.
Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, шунингдек маҳаллий давлат ҳокимияти юқори турувчи органларининг қарорлари асосида ва уларни ижро этиш учун қабул қилинади.
27. Лойиҳага низомлар, қоидалар, регламентлар, талаблар, турли хил рўйхатлар, жадваллар, графиклар, тарифлар, хариталар, схемалар, тузилмалар, ҳужжатларнинг, бланкаларнинг намуналари, шунингдек тавсиявий хусусиятдаги ҳужжатлар (намунавий низомлар, уставлар, шартномалар, услубий тавсиялар ва бошқалар) илова қилиниши мумкин. бўлимлар, кичик бўлимлар, боблар, параграфлар, бандлар, кичик бандлар, иловаларни ўз кучини йўқотган деб топиш ёки хатбошилар, сўзлар, рақамлар, позицияларни, блоклар ва графаларни чиқариб ташлаш; лойиҳанинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, қонунчиликка ва қонунчилик техникаси қоидаларига мувофиқлиги;
лойиҳага мазкур Йўриқноманинг 68-бандида кўрсатилган ҳужжатлар илова қилинмаган бўлса;
73. Лойиҳалар ҳудудий адлия органлари томонидан ҳуқуқий экспертизадан ўтказилаётганда уларнинг Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, унга нисбатан юқори юридик кучга эга бўлган бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга, мамлакатда олиб борилаётган ислоҳотларнинг мақсад ва вазифаларига, қонунчилик техникаси қоидаларига мувофиқлиги аниқланади.
лойиҳанинг ушбу Йўриқноманинг III ва
IV бобларида кўрсатилган талабларга мос равишда тайёрланганлиги ва расмийлаштирилганига;
84. Ушбу Йўриқноманинг 81 ва
83-бандларида кўрсатилган хулосалар икки нусхада тузилиб, ҳудудий адлия органининг масъул ходими томонидан имзоланади ва ҳудудий адлия органи раҳбари ёки унинг биринчи ўринбосари томонидан тасдиқланади.
Хулосаларнинг бир нусхаси мазкур Йўриқноманинг 4,
42 ва
5-иловаларида келтирилган шаклга мувофиқ кузатув хати билан тегишли маҳаллий давлат ҳокимияти органига юборилади.
Ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун тақдим этилган ҳужжатларни қайд этиш КИТОБИ |
|
|
Т/р | Лойиҳанинг келиб тушган куни | Лойиҳани юборган маҳаллий давлат ҳокимияти органи | Лойиҳанинг номи | Ҳуқуқий экспертиза бўйича хулосанинг қисқача мазмуни | Хулоса тақдим этилган кун | Изоҳ* |
1 | 2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 |
| | | | | | |
| | | | | | |
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 5-сон, 65-модда; 2014 й., 24-сон, 297-модда, 52(I)-сон, 625-модда; 2017 й., 27-сон, 630-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.10.2017 й., 10/17/2420-4/0188-сон; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.06.2018 й., 10/18/2420-5/1390-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)