Tizimning ushbu imkoniyatidan foydalanish uchun Siz avtorizatsiya qilinishingiz kerak!
Ro‘yxatdan o‘tishni xohlaysizmi? Yoki tizimga o‘z loginingiz bilan kirasizmi?
Avtorizatsiya qilish
Ro‘yxatdan o‘tish
Ру
O'z
Ўз|Ру
Asosiy rekvizitlar
Kodifikatsiya
Qayta ko‘rib chiqilgan hujjatlar
Hujjatni qayta ko‘rib chiqishga asos bo‘lgan hujjatlar
Korrespondentlar
Respondentlar
Joriy versiya
18.09.2017
20.02.2004
06.02.2002
14.08.2000
Hammasi
Keyingi tahrirga havola
Oldingi tahrirga havola
APK bo‘yicha indekslash
QSUK bo‘yicha indekslash
TTR bo‘yicha indekslash
QMQ bo‘yicha indekslash
O‘zgartirishlar manbasi
Rasmiy nashr manbasi
Sharh
ПФ-2682-сон 14.08.2000
×
×
мундарижа мавжуд эмас
Ҳужжат кучини йўқотган 18.09.2017
[
ОКОЗ:
1.
17.00.00.00 Одил судлов / 17.01.00.00 Судга оид умумий масалалар ва суд тузилиши. Суд ислоҳоти]
[
ТСЗ:
1.
Одил судлов. Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Адлия / Суд тузилиши]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ СУД ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 11 сентябрдаги ПФ-5187-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш, баъзиларини эса ўз кучини йўқотган, деб ҳисоблаш тўғрисида»ги
Фармонига
асосан ўз кучини йўқотган.
Суд тизимининг демократик асосларини ислоҳ қилиш ва янада чуқурлаштириш, суд ишларининг адолатли ва ўз вақтида кўриб чиқилишини таъминлаш, фуқароларнинг шахсий, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш ҳамда судларнинг ихтисослашувини амалга ошириш мақсадида, Ўзбекистон Республикасининг «Судлар тўғрисида»ги
Қонунига
асосан:
1. Умумий юрисдикция судларининг тузилмаси ва Ўзбекистон Республикаси Олий судининг тузилиши ҳамда штат бирлигининг сони
1–3-иловаларга
мувофиқ тасдиқлансин.
2. 2001 йилнинг 1 январидан мавжуд умумий юрисдикция судлари негизида:
Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ишлари бўйича Олий суди, вилоятлар, Тошкент шаҳар ва туманлараро фуқаролик ишлари бўйича судлари ташкил қилинсин ҳамда уларнинг тузилиши ва штат бирликларининг сони
4–6-иловаларга
мувофиқ тасдиқлансин;
Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича Олий суди, вилоятлар, Тошкент шаҳар ва туман (шаҳар) жиноят ишлари бўйича судлари ташкил қилинсин хамда уларнинг тузилиши ва штат бирликларининг сони
7–8-иловаларга
мувофиқ тасдиқлансин.
3. Қуйидагилар белгилаб қўйилсин:
Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ишлари бўйича Олий суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари бўйича судлари — суд раиси, раис ўринбосари, судьялардан иборат бўлиб, ўз ваколатлари доирасида ишларни биринчи инстанция суди сифатида, кассация ва назорат тартибида кўриб чиқадилар;
туманлараро фуқаролик ишлари бўйича судлари — суд раиси ва судьялардан иборат бўлиб, қонун билан уларнинг ваколатига тааллуқли бўлган фуқаролик ишларини кўриб чиқадилар;
Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича Олий суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича судлари — суд раиси, раис ўринбосари, судьялар, халқ маслаҳатчиларидан иборат бўлиб, ўз ваколатлари доирасида ишларни биринчи инстанция суди сифатида, кассация ва назорат тартибида кўриб чиқадилар;
туман (шаҳар) жиноят ишлари бўйича судлари — суд раиси, судьялар ва халқ маслаҳатчилардан иборат бўлиб, қонун билан уларнинг ваколатига тааллуқли бўлган жиноят ва маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқадилар.
4. Фуқаролик ишлари бўйича судларга Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал
кодексида
кўзда тутилган барча ишлар тааллуқлидир.
Жиноят ишлари бўйича судларга Ўзбекистон Республикасининг Жиноят процессуал
кодексида
кўзда тутилган барча ишлар ҳамда амалдаги қонун бўйича судларнинг иш юритувига ўтказилган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир.
5. Ўзбекистон Республикаси Олий суди фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича судларнинг, шунингдек ҳарбий судларнинг фаолияти устидан суд назоратини амалга оширади.
6. Белгилаб қўйилсинки, умумий юрисдикция судларининг судьяларини танлаш, жой-жойига қўйиш ва тайинлаш (сайлаш) қонунда ўрнатилган тартибга мувофиқ амалга оширилади.
7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси икки ҳафта муддат ичида судларни молиявий ва моддий-техникавий жиҳатдан таъминлаш тўғрисида
қарор
қабул қилсин.
8. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Олий суди билан биргаликда бир ой муддатда:
амалдаги қонунчиликка ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчаларни киритиш тўғрисида;
судларни юқори малакали кадрлар билан тўлдириш ҳақида таклифлар киритсин.
9. Мазкур Фармоннинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Ў. Комилов зиммасига юклатилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2000 йил 14 август,
ПФ-2682-сон
Олдинги
таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 20 февралдаги ПФ-3400-сонли
Фармонига
мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 37-сон, 318-модда)
Олдинги
таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2002 йил 6 февралдаги ПФ-3023-сонли
Фармонига
мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 3-4-сон, 26-модда)
Олдинги
таҳрирга қаранг.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2002 йил 6 февралдаги ПФ-3023-сонли
Фармонига
мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 3-4-сон, 26-модда)
Олдинги
таҳрирга қаранг.
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 20 февралдаги ПФ-3400-сонли
Фармонига
мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 37-сон, 318-модда)
Олдинги
таҳрирга қаранг.
(5-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2002 йил 6 февралдаги ПФ-3023-сонли
Фармонига
мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 3-4-сон, 26-модда)
Олдинги
таҳрирга қаранг.
(6-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 20 февралдаги ПФ-3400-сонли
Фармонига
мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 37-сон, 318-модда)
Олдинги
таҳрирга қаранг.
(7-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 20 февралдаги ПФ-3400-сонли
Фармонига
мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 37-сон, 318-модда)
Олдинги
таҳрирга қаранг.
(8-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 20 февралдаги ПФ-3400-сонли
Фармонига
мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 37-сон, 318-модда)
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 й., 7-8-сон, 246-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами 2002 й., 3-4-сон, 26-модда; 2010 й., 37-сон, 318-модда)
×
×