Tizimning ushbu imkoniyatidan foydalanish uchun Siz avtorizatsiya qilinishingiz kerak!
Ro‘yxatdan o‘tishni xohlaysizmi? Yoki tizimga o‘z loginingiz bilan kirasizmi?
Avtorizatsiya qilish
Ro‘yxatdan o‘tish
Ру
O'z
Ўз|Ру
Asosiy rekvizitlar
Kodifikatsiya
Qayta ko‘rib chiqilgan hujjatlar
Hujjatni qayta ko‘rib chiqishga asos bo‘lgan hujjatlar
Korrespondentlar
Respondentlar
Joriy versiya
22.02.2021
22.12.2004
Hammasi
Keyingi tahrirga havola
Oldingi tahrirga havola
APK bo‘yicha indekslash
QSUK bo‘yicha indekslash
TTR bo‘yicha indekslash
QMQ bo‘yicha indekslash
O‘zgartirishlar manbasi
Rasmiy nashr manbasi
Sharh
600-сон 22.12.2004
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон давлат табиат музейини бино билан таъминлаш тўғрисида
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги
қарорига
асосан ўз кучини йўқотган.
Тошкент шаҳар Собир Раҳимов туманида амалга оширилаётган ободончилик ишлари дастури доирасида Ўзбекистон давлат табиат музейини бошқа жойга кўчириш муносабати билан музейнинг келгусида фаолият юритиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси, Молия вазирлиги ва Фанлар академиясининг Тошкент шаҳри, А. Ниёзов кўчаси, 1-уйда жойлашган Физиология ва биофизика институти биносини Ўзбекистон давлат табиат музейи балансига бериш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Тошкент шаҳри, А. Ниёзов кўчаси, 1-уйда жойлашган Физиология ва биофизика институти биносини Ўзбекистон давлат табиат музейи балансига бепул ўтказиб берсин.
3. Мазкур бинони балансдан балансга ўтказиш жараёнида ушбу бинонинг қиймати даромад (фойда) солиғини ва қўшимча қиймат солиғини ҳисоблаб чиқишда солиқ солиш объекти ҳисобланмайди.
4. Ўзбекистон давлат табиат музейини Фанлар академиясининг Физиология ва биофизика институти биносига кўчириш ва ажратилган бинони таъмирлаш ишлари амалда бажарилган ҳақиқий харажатлардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси ҳисобидан қоплансин.
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Физиология ва биофизика институтини бошқа бинога кўчириш ва тегишли таъмирлаш ишларини бажариш учун маблағлар ажратишни 2004 йил учун тасдиқланган бюджет маблағлари доирасида ҳал этсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг илмий ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2004 йил 7 сентябрдаги 420-сон қарори 1-иловасидаги рўйхатнинг
5-банди
(Физиология ва биофизика институти) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р. Қосимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2004 йил 22 декабрь,
600-сон
×
×