Tizimning ushbu imkoniyatidan foydalanish uchun Siz avtorizatsiya qilinishingiz kerak!
Ro‘yxatdan o‘tishni xohlaysizmi? Yoki tizimga o‘z loginingiz bilan kirasizmi?
Avtorizatsiya qilish
Ro‘yxatdan o‘tish
Ру
O'z
Ўз|Ру
Asosiy rekvizitlar
Kodifikatsiya
Qayta ko‘rib chiqilgan hujjatlar
Hujjatni qayta ko‘rib chiqishga asos bo‘lgan hujjatlar
Korrespondentlar
Respondentlar
Joriy versiya
22.07.2022
13.01.2014
Hammasi
Keyingi tahrirga havola
Oldingi tahrirga havola
APK bo‘yicha indekslash
QSUK bo‘yicha indekslash
TTR bo‘yicha indekslash
QMQ bo‘yicha indekslash
O‘zgartirishlar manbasi
Rasmiy nashr manbasi
Sharh
2-сон 07.01.2014
Ҳужжат кучини йўқотган 22.07.2022
[
ОКОЗ:
1.
09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.16.00 Йўловчиларни ташиш]
[
ТСЗ:
1.
Иқтисодиёт / Транспорт. Йўл хўжалиги. Ҳаракат ва парвозлар хавфсизлиги]
PDF-файлидаги расмий манба
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Автомобиль транспортида йўловчилар ва багаж ташиш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июлдаги 396-сонли «Қонунчилик базасини янада тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги
қарорига
асосан ўз кучини йўқотган.
Автомобиль транспортида йўловчилар ва багаж ташиш қоидаларини янада такомиллаштириш, шунингдек уларни ташиш бўйича кўрсатилаётган хизматларнинг хавфсизлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 4 ноябрдаги 482-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 11-сон, 108-модда) билан тасдиқланган Автомобиль транспортида йўловчилар ва багаж ташиш қоидаларининг
9-банди
қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
« 9. Янги йўналишларни ташкил этиш (очиш) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда:
а) шаҳарларда — шаҳарлар ҳокимликлари ёки шаҳар йўловчилар ташиш транспортини бошқариш органлари томонидан Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва вилоятлар ички ишлар бошқармаларининг ҳудудий йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармалари билан йўналишлар схемаларини келишган ҳолда;
б) шаҳар атрофидаги ва вилоятлар ичидаги шаҳарлараро йўналишларда — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ёки йўловчилар ташиш транспортини бошқариш органлари томонидан Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва вилоятлар ички ишлар бошқармаларининг ҳудудий йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармалари билан йўналишлар схемаларини келишган ҳолда;
в) вилоятлараро, шаҳарлараро ва халқаро йўналишларда -Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси билан йўналишлар схемаларини келишган ҳолда Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги томонидан амалга оширилади».
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.И. Закиров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2014 йил 7 январь,
2-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 2-сон, 20-модда)
×
×