Tizimning ushbu imkoniyatidan foydalanish uchun Siz avtorizatsiya qilinishingiz kerak!
Ro‘yxatdan o‘tishni xohlaysizmi? Yoki tizimga o‘z loginingiz bilan kirasizmi?
Avtorizatsiya qilish
Ro‘yxatdan o‘tish
Ру
O'z
Ўз|Ру
Asosiy rekvizitlar
Kodifikatsiya
Qayta ko‘rib chiqilgan hujjatlar
Hujjatni qayta ko‘rib chiqishga asos bo‘lgan hujjatlar
Korrespondentlar
Respondentlar
Joriy versiya
22.02.2021
11.07.1994
Hammasi
Keyingi tahrirga havola
Oldingi tahrirga havola
APK bo‘yicha indekslash
QSUK bo‘yicha indekslash
TTR bo‘yicha indekslash
QMQ bo‘yicha indekslash
O‘zgartirishlar manbasi
Rasmiy nashr manbasi
Sharh
354-сон 11.07.1994
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
1994 йилда давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришнинг минтақавий дастурлари тўғрисида
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги
қарорига
асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришнинг устувор йўналишлари тўғрисида» 1994 йил 15 мартдаги
Фармонига
ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг хусусийлаштириш жараёнларини чуқурлаштиришга оид тадбирлар режасига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасининг ҳудудий бошқармалари билан биргаликда давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришнинг минтақавий дастурлари ишлаб чиқилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. 1994 йилда ҳудудий ва тармоқлар миқёсларида давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш объектлари рўйхати 1 — 5 иловаларга
*
мувофиқ тасдиқлансин.
* 1 — 5-иловалар
рус тилидаги
матнда берилган.
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасига зарурият бўлганда давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришнинг минтақавий дастурларига қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида белгиланган тартибда қарорлар қабул қилишга рухсат этилсин.
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирликлар, идоралар, корхоналар, концернлар, уюшмалар, иттифоқлар мазкур қарор
2-бандининг
белгиланган муддатларда бажарилишини таъминласинлар.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тегишли ўринбосарлари зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1994 йил 11 июль,
354-сон
×
×