Tizimning ushbu imkoniyatidan foydalanish uchun Siz avtorizatsiya qilinishingiz kerak!
Ro‘yxatdan o‘tishni xohlaysizmi? Yoki tizimga o‘z loginingiz bilan kirasizmi?

Avtorizatsiya qilish Ro‘yxatdan o‘tish

Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2012 — 2016 йилларда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини янада модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш дастури тўғрисида» 2012 йил 21 майдаги ПҚ-1758-сон қарорини бажариш юзасидан, қишлоқда саноат ишлаб чиқариши ва қурилишни янада жадал ривожлантириш, энг янги технологиялар ва замонавий техника билан жиҳозланган мева-сабзавот ва чорвачилик маҳсулотларини қайта ишлаш бўйича ихчам корхоналарни ташкил этиш, етакчи хорижий компаниялар томонидан ишлаб чиқариладиган илғор, юқори самарали мини-технологиялар ва асбоб-ускуналар билан танишиш учун фермер хўжаликлари, агрофирмалар, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига қулай шарт-шароитлар яратиш, шунингдек уларни сотиб олишда уларга кўмаклашиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон Фермерлари кенгашининг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 21 майдаги ПҚ-1758-сон қарори билан ташкил этилган 2012 — 2016 йилларда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини янада модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш дастури бажарилишини таъминлаш бўйича ишларни мувофиқлаштириш ва масалаларни тезкор ҳал этиш Идоралараро комиссиясининг (кейинги ўринларда Идоралараро комиссия деб аталади) 2014 йил 3 — 6 июнда Тошкент шаҳрида «Ўзэкспомарказ» Миллий кўргазмалар компанияси» очиқ акциядорлик жамиятининг кўргазма майдонлари базасида:
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ хўжалиги учун мини-технологиялар ва ихчам ускуналарнинг халқаро ихтисослаштирилган кўргазма-савдосини ўтказишни ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2006 йил 24 августдаги ПҚ-449-сон қарори билан ташкил этилган Республика агросаноат комплекси учун мини-технологиялар ва ихчам асбоб-ускуналарнинг Халқаро ихтисослаштирилган кўргазма-савдосини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича Ташкилий қўмита Идоралараро комиссия, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Савдо-саноат палатаси билан биргаликда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва қайта ишлаш учун мини-технологиялар ҳамда ихчам асбоб-ускуналар, шунингдек қишлоқ хўжалиги техникаси, машиналар ва асбоб-ускуналарнинг етакчи жаҳон ва маҳаллий ишлаб чиқарувчиларини кўргазмаларда қатнашишга жалб этиш бўйича фаол реклама-ахборот ва ташкилий ишларни амалга оширсин.
7. Маълумот учун қабул қилинсинки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ хўжалиги учун мини-технологиялар ва ихчам ускуналарнинг халқаро ихтисослаштирилган кўргазма-савдосини ўтказишни ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2006 йил 24 августдаги ПҚ-449-сон қарорининг 7-бандида назарда тутилган имтиёзлар «Uzbekistan Agrominitech Expo-2014» кўргазмасида иштирок этиш доирасида, шунингдек кўргазма-савдо давомида тузилган контрактларни бажариш юзасидан қишлоқ хўжалиги учун мини-технологиялар ва ихчам асбоб-ускуналарни четдан келтирувчи ташкилотларга татбиқ этилади.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси